Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Малага» охиригача курашди

"Реал Мадрид" Испания чемпионатининг навбатдаги тур баҳсини "Малага"га қарши ўтказди ва ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди. Аммо бу ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Қўшиб берилган дақиқаларда ҳам интрига сақланиб турганди.

Учрашувнинг бошидаёқ Гарет Бэйл жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига тушган Чичарито эса жамоасининг сўнгги голида иштирок этди.

Биринчи бўлим ўрталарида Роналду чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди, офсайдда турган Рамос дарвозани ишғол қилди. Ҳакамлар голни инобатга олишди. "Малага" мазкур голгача ҳам ишончли ўйнаётганди, ундан кейин ҳам дадил ўйнашда давом этди. Баҳснинг 36-дақиқасида Дардер 11 метрлар масофадан Касильяс дарвозасига аниқ зарба бера олмади.

Иккинчи бўлим ўрталарида Хамесга нисбатан қоидабузарлик учун "Малага" дарвозасига пенальти белгиланди. Роналду эса кучли зарба билан дарвоза устунини нишонга олди! Орадан бир дақиқа Хамес жарима майдончаси ташқарисида Иско билан "девор" ўйнаб олди ва 17 метрлардан кучли зарба йўллаб, орадаги фарқни 2та тўпга оширди. Меҳмонлар эса тезда битта жавоб қайтаришди. Росалес ўнг қанотдан узатма берди ва Хуанми бош билан дарвозани ишғол қилди. 2:1.

Бу кеча Роналду бирибир ўз мақсадига эришди. Компенсация вақтида Чичарито ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва Криштиануга "нонни чайнаб, оғзига солиб берди". "Реал" футболчиси бўш дарвозани ишғол қилиб, Ла лиганинг мазкур мавсумидаги голлари сонини 39тага етказди. Орадан бир дақиқа ўтиб Криштиану яна битта гол уриши мумкин эди, аммо у ўткир бурчак остида бўш дарвозани ишғол қила олмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ва "Реал" орасидаги фарқ яна 2 очкони ташкил қилмоқда. Чемпионлик кураши давом этади.

Ла лига, 32-тур
Реал Мадрид – Малага 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 24 Рамос, 2:0 – 69 Хамес, 2:1 – 71 Хуанми, 3:1 – 90 Роналду.
Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа (Карвахаль, 76), Рамос, Пепе, Марсело, Иско, Хамес, Кроос, Бэйл (Эрнандес, 5), Модрич (Ильярраменди, 60), Роналду.
Малага – Камени, Санчес, Анхелери, Росалес, Бока, Кастильехо (Орта, 81), Ресио (Тиссоне, 75), Саму, Дардер (Дуда, 87), Амрабат, Хуанми.
Огоҳлантиришлар: Арбелоа (61), Санчес (77), Кроос (81), Тиссоне (87).

Киритилди: 19.04.2015 00:47. Ўқилди: 7831 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.