Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдунинг «хет-триги» «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди

"Барселона" - "Реал", Месси - Роналду қарама-қаршилиги давом этади! Лионель 2та гол уриб, пенальтини тепмаган бўлса, Криштиану ўйиннинг ўзидан "хет-трик" йўллаб қўя қолади! Яна кимсан — бир йилдан ортиқ давомида ўз ўйинида мутлақо ютқазмай келаётган "Севилья" дарвозасига! Умуман олганда, "Севилья" Роналду учун "севимли" жамоа экани яна бир марта исботланди. Португалиялик футболчи бу жамоа дарвозасига бошқа рақибларга нисбатан кўпроқ гол урган — 21та гол, шундан 5таси "хет-трик"!

Учрашувнинг дебютида Унаи Эмери шогирдлари босим уюштиришди. Мадридликлар вазиятдан тезда чиқиб кетишди ва 9-дақиқада ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Марселонинг узатмасидан кейин Криштиану бирга-бир вазиятда тўпни тўхтатмасдан тепди. Тўп Риконинг кўкрагига тегди ва посбон уни эгаллаб олди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Видаль бирга бир вазиятда Касильясни доғда қолдира олмади.

Тенгкурашлар остида кечаётган баҳснинг 36 ва 37-дақиқаларида 2та гол урган Роналду учрашув йўналишини бутунлай ўзгартириб юборди. Криштиану голларининг бирини бош, иккинчисини оёқ билан яқин масофадан "Севилья" дарвозасига йўллади.

Ўйин тақдири ҳал бўлгандек кўринган вазиятда биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Серхио Рамос керакмас вазиятда ўз дарвозасига пенальти "ишлади". Карлос Бакка ундан самарали фойдаланиб, фарқни биттага қисқартирди.

Иккинчи бўлим бошида андалусияликлар яна босим ташкил қилишди. Меҳмонлар ушбу босимдан чиқиб кетишди ва ўйиннинг 69-дақиқасида ҳисобни 3:1га етказишди. Гарет Бэйл захирадан тушган заҳоти Роналдуга ажойиб узатма берди ва португалиялик футболчи яна бош билан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу голдан кейин "Мадрид" футболчилари ва мухлислари бироз енгил тин олишди. Аммо бу ҳолат бор-йўғи 10 дақиқага чўзилди. Севильяликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди ва тўп дарвоза яқинига узатишди. Иборра яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, ўйинга интригани қайтарди.

Қолган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштириш 3та жуда яхши имкониятларга эга бўлишди. Бир вазиятда омад Анчелотти жамоасига кулиб боқди, бир вазиятда Варан ўзининг қўпол хатосини тўғирлаган бўлса, Иборра билан яккама-якка вазиятда эса Касильяс жамоасини қутқарди!

"Реал" Роналду ва Касильяснинг қаҳрамонликлари эвазига мураккаб ўйинда 3 очкони қўлга кирита олди. Улар "Барса" билан орадаги фарқни яна 2 очкога келтириб қўйишди. Жамоалар ҳафта ўртасида ЕЧЛ ярим финал дастлаб ўйинларини ўтказишади. Шундан сўнг ҳафта охирида "Барселона"ни "Реал Сосьедад", "Реал"ни эса "Валенсия" кутмоқда. Чемпионат ва кураш давом этади!

Испания Ла лигаси, 35-тур
Севилья – Реал Мадрид 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 36 Роналду, 0:2 – 37 Роналду, 1:2 – 45, пенальти Бакка, 1:3 – 68 Роналду, 2:3 – 79 Иборра.
Севилья – Рико, Колодзейчак, Каррису, Фигейраш (Суарес, 70), Тремулинас, Крыховяк (Иборра, 78), Мбиа, Банега, Видаль, Рейес, Бакка (Гамейро, 78).
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Варан, Пепе, Марсело (Арбелоа, 88), Карвахаль, Иско (Ильярраменди, 84), Хамес, Кроос, Эрнандес (Бэйл, 66), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рамос (45), Карвахаль (51), Рейес (67), Тремулинас (87), Каррису (90), Видаль (90).

Киритилди: 03.05.2015 01:00. Ўқилди: 8199 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.