Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Касильясга ўринбосарлар. ТОП-4

“Реал” жамоаси афсонавий дарвозабони Икер Касильясни ўрнига бир қатор дарвозабонларни номзодларини кўриб чиқишмоқда. Клуб раҳбарияти айни вақтда кўплаб посбонларга қизиқиш билдирган ва уларнинг агентлари билан музокараларни давом эттирмоқда. Қуйида “қироллик” клуби сотиб олиши кутилаётган дарвозабонлар хусусида сўз юритамиз.
 
Петр Чех (“Челси”)

Мадридликлар Чехни сотиб олишни анчадан бери режалаштирган бўлишига қарамай, “Челси” бунга рад жавобини бериб келаётганди. Ниҳоят, мадридликларнинг орзулари амалга ошадиган кўринади. Негаки, Чехнинг ўзи ҳам лондонни тарк этиш истагида. Тибо Куртуа билан рақобатда чехиялик дарвозабон ютқазмоқда. Шу туфайли Чехни Касильясга ўринбосар сифатида қарашмоқда. Ҳозирча бу трансфер амалга ошадими ёки йўқми маълум эмас.
 
Асмир Бегович (“Сток Сити”)

“Сток Сити”нинг босниялик дарвозабони анчадан бери кўплаб грандларни диққатини ўзига тортиб келмоқда. Бегович яхши дарвозабон ва сўнгги йилларда анча ўсишга эришди. Шу сабабли Беговичга харидорларнинг ҳам сони ошмоқда. Маълумки, “Сток Сити” раҳбарияти босниялик посбон учун катта маблағ талаб қилиб келмоқда. “Реал” ҳам унинг хизматларига қизиқиб қолди ва сотиб олмоқчи. Ҳозирча бу трансфер қанчалик амалга ошиши аниқ эмас. Охирги берилган хабарларга қараганда, Асмирни жамоаси 20 миллион фунт стерлинг эвазига сотмоқчи. “Реал” эса бундан камроқ маблағ таклиф қилишни режалаштирган.
 
Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”)

“Реал”ни бор эътибори айнан Де Хеага қаратилган. Испаниялик дарвозабон билан клуб музокараларни бошлаб юборишган. Де Хеа ҳам “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас. Ватанига қайтиб, “Реал”да ўйнашни орзу қилаётганлигини таъкидлаган. Бироқ манкунианликлар уни осонлича бериб юбормоқчи эмас. Бунинг учун анчагина даромад қилиб олиши кутилмоқда. “Реал” ҳам Де Хеа трансферига чиқим қилишга тайёр. Асосийси, улар ўзаро келишувга эришса бўлгани. Агар ёзда трансфер амалга ошадиган бўлса, Де Хеа анчагина маош олиши ҳам кўзда тутилган. Ҳозирда у “Манчестер Юнайтед”да йилига 4 миллион евро миқдорида маош олмоқда.
 
Уго Льорис (“Тоттенхэм”)

“Тоттенхэм”нинг франциялик дарвозабони “Реал” талабгор бўлмоқда. Фақатгина, унинг бу клубга келиши бироз қийиндек. Негаки, “Манчестер Юнайтед” Де Хеага ўринбосар сифатида айнан Льорисга катта эътибор берган. Луи Ван Гаал хам ўз чиқишларида Льорисни трансферини амалга ошириш йўлларини қидиришаётганлигини айтиб ўтганди. Кўриниб турибдики, Льорисни “Реал”га келиши амримахол.
Шундай бўлса-да, “Реал” қизиқишлар доирасидан франциялик посбонни чиқариб ташламоқчи эмас.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Киритилди: 18.05.2015 22:50. Ўқилди: 7486 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.