Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»нинг омадсиз 19 рақам эгалари

Хорватиялик Лука Модричнинг «Реал»га келиб қўшилган пайти ўзи учун «19» рақамини танлаганида, кўпчилик бундан бироз хайрон қолган эди. Зеро «галактикос» сафида тўп сурган бир қатор футболчилар ушбу рақамда омадсизликка юз тутишганди. Бироқ Лука ана шу қора анъанага барҳам беришга муваффақ бўлди. Биз «Реал» сафида «19» рақамли футболкада омадсизликка юз тутган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Николя Анелка
Амплуаси: Ҳужумчи
Ўйнаган даври: 1999-2000
Натижаси: 33 ўйин – 7 гол
«Реал»даги 19 рақам эгалари омадсизлик сериясини Анелка бошлаб берган эди. 1999 йилда катта маблағлар эвазига «Арсенал»дан сотиб олинган футболчи кўпчилик кутган даражада ўйин намойиш эта олмади. У мавсум мобайнида чемпионатда атиги 2 та гол урди. Барча турнирларда урган голлари сони эса хаттоки 10 тага ҳам етмади. Шундан сўнг клуб раҳбарияти Николяни «ПСЖ»га сотиб юборишга қарор қилишди. Ўтган мавсумни француз ҳужумчиси Ҳиндистон чемпионатида «Мумбай Сити» таркибида ўтказган

Эстебан Камбяссо
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган даври: 2002-2004
Натижаси: 65 ўйин – 1 гол
Аргентиналик футболчи «Реал» шарафини ҳимоя қилган пайтда жамоада жуда кучли рақобат мавжуд эди. Ярим ҳимояда Зидан, Фиго, Бекхем каби футболчилар билан рақобатлашиш эса осон эмасди. Шунга қарамай Камбяссо «Галактикос» сафида 2 мавсум тўп сурди. Ана шу даврда у 4 та совринга эга чиқди ва 2004-йилда «А» серияга йўл олди. «Интер»да 10 мавсум тўп сурган Эстебан ушбу мавсумни Премьер лиганинг «Лестер» жамоаси сафида ўтказмоқда.

Валтер Самуэл
Амплуаси: Ҳимоячи
Ўйнаган даври: 2004-2005
Натижаси: 40 ўйин – 2 гол
Самуэлнинг айби «Реал»нинг «омадсиз даври»да тўп сурганидир. 2004-2005 йилги мавсумда «Бланкос» чемпионликни «Барса»га бой берди. Жамоанинг ҳимоя чизиғи эса олдинги йилларга қараганда анча кучсиз эди. Валтер бир мавсум давомида 40 та ўйинда майдонга тушди. Кейинги йил эса у Миланнинг «Интер» жамоасига йўл олди. Айни пайтда Самуэл Швейцариянинг «Базел» клуби таркибида ҳаракат қиляпти.

Антонио Кассано
Амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган даври: 2005-2007
Натижаси: 29 ўйин – 4 гол
2005 йили «Реал» «Рома»дан Кассанони сотиб олади. Ўшанда Антонио 23 ёшли келажаги порлоқ ҳужумчи эди. Аммо унинг Мадриддаги ишлари юришмади. Жамоа бош мураббийи Капелло билан келиша олмай қолган Кассано захира ўриндиғига «мих»ланди. У 1,5 йил ичида Ла Лигада атиги 2 гол урди. Бундай паст кўрсаткич билан эса «Реал»да узоқ муддат тўп суриш деярли имконсиз. Ҳужумчи шундан сўнг «Сампдория»га ўди. Айни пайтда эса «Парма» таркибида тўп сурмоқда.

Хосе Антонио Рейес
Амплуаси: Вингер
Ўйнаган даври: 2006-2007
Натижаси: 38 ўйин – 7 гол
«Арсенал» сафида порлаган Рейес 2006-йилда «Реал» футболчисига айланди. Бироқ унга Мадридда омад клуб боқмади. Рейес жамоа бош мураббийи Капеллонинг ишончини оқлаб, клуб билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлса ҳам, унинг Мадриддаги сафари 1 йилдан узоққа чўзилмади. Футболчи шундан сўнг «Атлетико»га йўл олди. Ҳозирда эса ўзи фаолиятини бошлаган «Севиля» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Класс ян Хунтелаар
Амплуаси:
Ҳужумчи
Ўйнаган даври: 2009
Натижаси: 20 ўйин – 8 гол
2008/2009 йилги мавсумда «Реал»нинг асосий ҳужумчиси Ван Нистелроой жароҳат олиб сафдан чиққач, клуб мутасаддилари зудлик билан унга ўринбосар сифатида Рууднинг хамюрти Хунтелаарни сотиб олишди. Класс «Реал»даги дебютини чакки бошламади. Дастлабки 10 ўйинда рақиблар дарвозабонларини 8 марта хафа қилган Хунтелаар, кейинг 10 ўйинни «қуруқ» ўтказди. Шундан сўнг жамоа президентлигига қайтган Перез клубда «тозалаш» ишларини олиб борди. Натижада голландиялик футболчи «Милан»га кўчиб ўтди. Айни пайтда у «Шалке 04» жамоаси футболчиси ҳисобланади.

Эзекел Гарай
Амплуаси:
Ярим ҳимоячи
Ўйнаган даври: 2009-2011
Натижаси: 31 ўйин – 1 гол
Гарай «Реал»да икки мавсум давомида тўп сурди. Дебют йили Эзекел учун ўртача келди. У мавсум мобайнида 23 та учрашувда майдонга тушди. Бироқ иккинчи мавсумда аргентиналик футболчи жамоа бош мураббийи Жозе Моуринонинг ишончига кира олмади. Натижада 2011 йилда Гарай «Бенфика»га йўл олишига тўғри келади. Ҳозирда футболчи санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Киритилди: 19.05.2015 18:52. Ўқилди: 7396 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.