Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Перес Анчелоттини ишдан олиб, хато қилдими?

"Реал" ҳамиша ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяди. Ва биз янги мураббий билан соврин ютиш вақти келди деган фикрдамиз. Тўғри, бу жуда қийин қарор. Аммо Қироллик клуби учун осон қарорнинг ўзи йўқ".

Флорентино Переснинг юқоридаги сўзлари ўтган йили ўнинчи Чемпионлар Лигасини ютган, "Реал" тарихидаги энг яхши ғалабалар сериясини (75%) қайд этган, қолаверса, мухлислар ва футболчиларнинг меҳрига сазовор бўлган мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқариш маросимида айтилди. 

Жаноб Перес ўз қарорига қўшимча изоҳлар келтиргани йўқ. Аслида италиялик мутахассис қаерда хатога йўл қўйди? Перес буни билмайди – у шунчаки айтди-қўйди. Мадридлик футболчиларнинг далдаси? Йўқ, улар сўнгги сонияларгача Анчелоттининг қолишини талаб қилдилар. 

Агар "қаймоқранглилар" президенти "юқори мақсадлар"дан бўлак Анчелоттига қарши далил келтирмаган бўлса, у ҳолда келинг бунга ўзимиз жавоб излаб кўрамиз. 

Мадрид клуби жорий мавсумда биронта совринга эга чиқмади. Аслида қўлга киритилган УЕФА Суперкубогини янги мавсумнинг илк соврини деса ҳам бўлади. Клублар ўртасидаги ЖЧдаги ғалабага эса беш ой бўлди. 

"Реал" Испания чемпионатида "Барселона"дан бор-йўғи 2 очко кам жамғарди, Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида фақат битта гол кам урди ва фақат Қирол Кубогидагина мусобақа билан эрта хайрлашди.

Мавсумнинг иккинчи ярмига келиб жамоа ўйини бирданига ортга кетди ва Испаниянинг кучли клубларига қарши ўта бўш ўйин намойиш қилди. Кўпчилик мухлислар биргина футболчи (Модрич)нинг жароҳати "Мадрид" механизмини ишдан чиқарди, деган фикрда. Эҳтимол, шундан кейин клуб президентининг қарори сизга мантиқийдек туйилар? Бу ер Мадрид, ошна. Ё ғалаба қозонасан, ёки паттангни қўлингни тутқазишади.

Флорентино Перес бирор марта бўлса-да мураббийлик борасида ўйлаб қўйган аниқ режа (стратегия)си борлигини гапирмаган.

Висенте Дель Боске ишдан бўшатилгач, "Реал" Моуриньо билан бир бор Ла Лигада зафар қучди. Анчелотти билан ЕЧЛ соврини қўлга киритилди. Умумий ҳисоблаганда, Перес даврида Қироллик клуби 8та мураббий билан 4та совринга эга чиқибди.

Қолаверса, Моуриньодан ташқари ҳеч қайси мураббий клуб трансфер сиёсатида ҳозиргидек жиддий назоратга дуч келмаган. Кейруш, Камачо ва Лушембургу юқори савиядаги таянч ярим ҳимоячи ва ҳимоячи истаганмиди? Ҳечқиси йўқ, Бекхэм ҳам ёмон таянч футболчиси эмас. Пеллегрини Роббен ва Снейдер жуфтлигига катта ишонч билдирди? Йўқ, уларни жамоага бошқа президент олиб келди, аслида Какани харид қилиш керак эди. Анчелотти ди Мария ёки ярим ҳимоядаги бошқа бир таянч футболчига умид боғлади? Эҳтимол, шундай ҳам бўлгандир.

Бир нарса аниқки, Анчелотти чиндан ҳам жамоа таркибида фаол ротация олиб боришни истамади ва бунинг учун мавсумнинг иккинчи қисмида бадал тўлади. 

Унинг ярим ҳимоячилари клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида юқори тезлик ва фаоллик кўрсатишди. Бундан ташқари ЖЧ-2014 туфайли танаффусга чиқиб, тикланиб олиш учун уларда имкон ҳам бўлмади. 

Эҳтимол, анчадан бери Германияга қайтишга тараддуд кўраётган Хедиранинг ўрнида ўша заҳоти ҳали у қадар танилмаган Ильярраменди ва Лукас Силвани синаб кўриш керакмиди?

Соврин ютолмаган мураббийни ишдан олиш ҳамма вақт ҳам тўғри қарор деб ҳисобланамаган. Бунга тарихда далиллар етарли.

Хўш қани айтингчи, Қироллик клуби охирги марта қачон муваффақиятли Чемпионлар Лигасидан кейинги мавсумни юқори даражада ўтказган? Ҳатто, "Реал" ўзининг энг шонли даврида ҳам ё чемпионатда, ёки ЧЛда зафар қучган. Аммо иккала соврин бир мавсумда қўлга киритилмаган. Хусусан, еврокубокда ғалаба тантана қилинган йили Қироллик клуби ўз чемпионатида учинчи-тўртинчи ўринни эгаллаган.

Ахир Перес эмасмиди, беш ой аввал Анчелотти "уларнинг Фергюсони" бўлиши ҳақида оғиз кўпиртириб мақтанган инсон? Аммо "Манчестер Юнайтед" муваффақиятсизликка қарамай 1998-, 2002- ёки 2005-йили Фергюсонни ишдан бўшатгани йўқ. 

Агар ҳозир Анчелоттининг ўрнига Бенитес таклиф қилинса, бу тўғри ва мантиқий ечим бўладими? Рафа аввал ҳам "Реал" бош мураббийлиги учун номзодлар рўйхатида қайд этилган. Энди Флорентино билвосита унинг фойдасига ишловчи далилни ўртага ташлади. Клуб президентининг айтишича, янги мураббий испан тилини билиши керак, унинг расмий таништириш маросими эса келаси ҳафта бўлиб ўтади (дам олиш куни Рафаэль Бенитес бошқарувидаги "Наполи" мавсумдаги сўнгги учрашувини ўтказади).

Моуриньонинг ўрнига Анчелотти – бу ўта ақлли ва оқилона юриш эди. Агар италиялик мутахассисдан сўнг "Реал" бошқарувига Бенитес келса бу фақат ортга ташланган қадам бўлади.

Тақдир ҳазилими бу ёки шунчаки ўхшашлик, бундан роппа-роса 10 йил муқаддам Чемпионлар Лигаси финалида Бенитес "Ливерпуль" билан "Милан" ва Анчелоттини совриндан жудо қилганди. 

Умуман олганда "Реал" мураббийни алмаштиришда аниқ стратегияга амал қилаётгани Перес шунчаки ўзгариш ва жадалликни хуш кўрувчи шахс. Агар клубнинг мавсум якунларига кўра танқидлардан боши чиқмаса, у ҳолда Перес ўша заҳоти айбдорни ишдан олади-қўяди. 

Карло Анчелотти сўнгги ўн йилликда фақат учта чемпионлик совринини қўлга киритди? Ҳаммаси тўғри, фақат "Реал" президентида уларнинг сони яна ҳам кам.

Айрим нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди. Флорентино Перес ҳар йили "кўчат" экиб, уни пуллар билан яхшилаб суғоради. Аммо орадан кўп ўтмай уни ўз қўллари билан чопиб ташлайди.

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Киритилди: 28.05.2015 09:19. Ўқилди: 8127 марта. Фикрлар: 36 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.