Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёмон бэйлетристика ёки яна Гарет Бэйл ҳақида

2015 йил 13 май - бу «Реал»­нинг уэльслик ярим ҳимоячиси фаолиятидаги қора кунлардан бири. Футбол оламининг энг қимматбаҳо ўйинчиси шу куни ЧЛ ярим финалининг жавоб ўйинида «Ювентус» дарвозаси томон 6 марта зарба йўллади (бу Турин клубининг барча футболчилари биргаликда амалга оширган уринишлар сонига тенг), бироқ тўпни тўрга йўллай олма­-ди, барибир. Ваҳоланки, у жуда яхши имкониятларга эга чиққанди. Натижада Бэйл «Реал»­нинг энг кўп танқид қилинадиган аъзосига айланди...

Бэйлнинг «Реал»-«Ювентус» ўйини (1:1)даги энг асосий хатолари

1. 1-дақиқа. Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдончасига оширгач, Бэйл боши билан зарба йўллади. Фақат ноаниқ - тўп дарвоза устуни тепасидан ўтиб кетди.

2. 20-дақиқа. Чамаси  30 метр узоқликдан ўта кучли зарба, Буффон сакраганча ортиқча қийинчиликсиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

3. 63-дақиқа. Дарвозагача саноқли метрлар - Бэйл тўпга гавдасини қўйди, у эса яна бурчакдан озгина нарироққа кетди.

4. 72-дақиқа. Шиддат билан бош орқали зарба - тўп дарвоза устуни тепасидан учиб кетди. Уэльслик футболчининг тан олишича, айнан шу вазият унинг энг ранжитган ҳолатдир.

5. 84-дақиқа. Бэйл учун охирги имконият - жарима майдони чизиғи устидан зарба, аммо яна хато...

Бэйл рақамларда  

25 - ёши.

 94 млн. евро - трансфер нархи. «Реал» 2013 йилнинг ёзида «Тоттенхэм»га шунча тўлаганди, клуб Криштиану Роналду учун ҳам шунча берган ва булар футбол тарихидаги рекорд харидлардир.

265 млн. евро - умумий харажат миқдори. Mundo Deportivo нашри маълумотларига кўра, «Реал»га Бэйлнинг трансфери шунчага тушади. Бунга футболчининг маоши, суғуртаси ва агентларга берилган турли хизмат ҳақи қўшилган.

34,9 миллион доллар - йиллик даромади. Forbes журналининг рейтингига кўра, Бэйл 2014 йили шунча маблағ топди. Уэльслик қимматбаҳо ўйинчи шунинг ҳисобига дунёдаги энг кўп даромад олувчи футболчилар рўйхатида 4-ўринни эгаллади. Яъни у Криштиану Роналду (79 миллион), Лионель Месси (70,5 миллион) ва Златан Ибрагимович (41,8 миллион)дан ортда, холос.

4 йил - шартномаси муддати. Бэйлнинг «Реал» билан амалдаги келишуви 2019 йилнинг июлигача мўлжалланган.

100 млн. фунт - тахминий нархи. Англия матбуотининг маълумотларига кўра, «МЮ» бош мураббий Луи ван Галга Бэйлнинг трансферини амалга ошириш учун шунча маблағ ажратилади.

Бэйл - 2013|2014 VS

Бэйл - 2014|2015

Уэльслик футболчи мавсум - 2013|2014да жами 44та ўйинда иштирок этиб, 22та гол уриш баробарида 19 марта ассистентлик қилганди. Яқинда якунига етган мавсумда эса, нисбатан кўпроқ ўйинда майдонга тушиб, камроқ гол урди, яна ассистентлик бобидаги статистикаси ҳам пасайди. Аниқроқ айтсак, 48та ўйинда 17та гол уриб, 12тасига ҳаммуаллифлик қилди. Тўғри, икки мавсумда ҳам 2тадан соврин ютди: биринчисида ЧЛ кубоги ва Испания кубогини, иккинчисида УЕФА суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧ кубогини.

Бэйл мавсум - 2013|2014да: 3та факт

1. «Реал»даги дебют ўйинида «Виль­ярреал» дарвозасига гол урди.

2. Испания кубоги финалида «Барселона» дарвозасини фантастик даражада нишонга олди. Яъни 85-дақиқада тўпни ўз жамоаси жарима майдонида қабул қилиб олиб, 59,1 метр масофани атиги 7,04 сонияда босиб ўтиб, бу юришни гол билан безади. Бэйлнинг шу ҳужумдаги тезлиги соатига 34 километр­дан баландроқни ташкил этди.

3. 2та финалда ғалаба голларига муаллифлик қилди. Яъни Испания кубогининг ҳал қилувчи баҳсидан ташқари, ЧЛ финалида ҳам рақиб дарвозабонини ранжитди.

 

Бэйл мавсум - 2014|2015да: 3та факт

1. «Реал» Бэйл майдонга тушмаган 10та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

2. АS нашри декабрь ойида Бэйл­нинг «МЮ»га сотиш масаласи бўйи­ча алоҳида сўров ўтказганида, 53 фоиз мухлис унинг кетиши учун овоз берди.

3. ЧЛ «плей-офф» босқичидаги 5та ўйинда бирорта гол ургани йўқ.

айтганча...

«Ювентус» билан бўлган ўша ўйиндан сўнг Бэйл «Сантьяго Бернабеу» ҳудудини «Реал»нинг аламзада мухлислари томонидан айтилган турли аччиқ сўзлар остида тарк этди. Эслатиш жоиз, мавсум давомида бундай воқеа 2 марта кузатилди. Яъни март ойида «Барселона»дан учралган мағлубиятдан кейин ҳам «Реал» ярим ҳимоячиси мухлисларнинг нафратини яққол ҳис қилганди. Ўшанда фанатлар «бланкос»нинг машғулотлар базасида Бэйлга тегишли автомобилни «ўққа тутишганди».

СЎЗ

- Ҳужумларни якунлашда аввалгидек яхши ҳаракат қилолмаяпман. Айнан шунинг устида кўпроқ ишлашим керак. Охирги мавсумдан тегишли сабоқ олишим шарт. Ҳар бир амалга ошмаган ҳаракатим мени  янада кучайтиради... Гарет Бэйл («Реал» ярим ҳимоячиси).

Киритилди: 21.06.2015 14:02. Ўқилди: 10333 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.