Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Касильяснинг отаси Пересни матбуотда Икерга қарши кампания тузганликда айблади

"Реал" жамоаси дарвозасини 16 мавсум давомида қўриқлаб, эндиликда "Порту"га трансфер қилинган Икер Касильяснинг отаси Хосе Луис ўз ўғлига нисбатан жамоа президенти Флорентино Перес яхши муносабатда бўлмагани ҳақида айтиб ўтди.

"Жамоа президентлигида Лоренцо Санс ва Рамон Кальдерон бўлган даврларда улар Икер ҳақида алоҳида қайғуришарди. Флорентино Перес эса ўғлимни ҳеч қачон муносиб қадрламаган. Икер унга ҳеч қачон ёқинқирамаган. Бунга сабаб Икернинг бўйи дароз бўлмаганидир. Перес доимо баланд бўйли дарвозабонларни маъқул кўрган. Шунинг учун, у ҳамиша Буффонни трансфер қилиш ҳақида ўйларди.

Ўғлим бу жамоада жуда кўп синовларни бошидан кечирди. Матбуотда уни фақат танқид қилиш билан машғул гуруҳлар пайдо бўлди. У Переснинг раҳбарлиги даврларида ҳамиша руҳий босим остида бўларди. Уни 5 йил давомида камситишди. Бу эса унинг руҳий ҳолатида акс этмай қолмади.

ОАВдаги бундай ғаразгўй кампания Переснинг ташаббуси билан ташкил этилганига ишончим комил. У 2010 йилда шундай кампания ташкил этганди. Журналистлар ўшандан бери ўғлимнинг ҳар қадамини кузатиб, уни қоралаш учун баҳона излашди. Буни жиноят деб баҳолаган бўлардим. Ахир, Роналду ва Бейл ҳам ўйинларда жиддий хатоларга йўл қўйишарди, лекин матбуотда Икер каби қаттиқ танқид қилинмасди. 

Ҳаммага маълумки, Европадаги кўплаб кучли жамоалар Икерни ўз таркибида кўриш таклифини билдиришди. Лекин Перес бу таклифларнинг барчасини рад этиб, унинг номдор жамоада ўйнашини истамаслигини кўрсатди. У бундай ишни олдинроқ, Мората ва Морьентесга нисбатан ҳам қилганди. У ўзи ёқтирмайдиган одамларнинг омадга эришишига тўсқинлик қилади", - дейди ота.

Киритилди: 12.07.2015 17:29. Ўқилди: 3103 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.