«Реал» афсонавий юлдузлари билан қай тарзда хайрлашмоқда?
Фернандо ЙЕРРО (1989-2003)
«Реал» таркибида 601та ўйин ва 127та гол
Ўсмирлик пайтида Фернандо оиладаги энг ношуд футболчи ҳисобланар, «Малаги» мактабидаги таълим ҳам унга «анчоус»лар таркибига йўл очмаганди. Қандайдир вақт давомида Йерро автоустахонада - темир-терсаклар орасида ишлаб ҳам юрди. Балки, Фернандонинг катта акаси - Маноло бўлмаганида ва айнан у «Реал»нинг бўлғуси юлдузини «Вальядолид»га кўрикка олиб бормаганида дунё иқтидорли ҳимоячини йўқотиши ҳам мумкин эди. Бор-йўғи 2 йил ичида Йерро универсал даражасига етди ва Мадриддан таклиф олди.
«Реал»даги 14 йиллик фаолияти давомида Йерро кўп нарсани бошидан кечирди. У Эмилио Бутрагеньо етакчилигидаги «беш йиртқич» ва «галактикос»лар, Зайниддин Зидан, Роналду ва Рауллар даврини кўрди. Хоҳ ҳимоя маркази бўлсин, хоҳ таянч зонасида - ўз вазифасини қойилмақом қилиб уддалади. Унинг хизматлари энг юқори минбарларда тан олинди - 1998 йили Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан сўнг УЕФА Йеррони Европанинг энг яхши ҳимоячиси деб топди. «Реал» мухлислари ардоқлаб айтишадиган «Катта капитан» ўз жамоаси билан 16та мукофотни қўлга киритди. 3 бор чемпионлар кубогини боши узра баланд кўтарди. Аммо 2003-йиллардаёқ Флорентино Перес афсоналар билан муносиб хайрлашишни билмас эди. Йерро ва «Реал» билан хайрлашув оддийгина ўтди, «қаймоқранглилар» спорт директори Хорхе Вальдано бўлса сурбетларча «Йерронинг даври ўтди», деди. Қатарнинг «Ал-Райан»и ва Англиянинг «Болтон»ида бир йилдан ўйнаганидан сўнг Фернандо бутсаларини михга илди. Ўтган йил ёзида эса у «Реал»га Карло Анчелотти ёрдамчиси сифатида қайтди, лекин янги мавсумда Йерро «қаймоқранглилар» мураббийлари штабида бўлмайди.
РАУЛЬ (1994-2010)
«Реал» таркибида 741та ўйин ва 323та гол
Раулнинг отаси «Атлетико»нинг ашаддий мухлиси бўлгани ва ўғли ҳам «матрасчилар» кийимида майдонга тушишини хоҳлагани сир эмас. Аммо 1992 йили Рауль Гонсалес Бланко «Реал» мактабига йўл олди. У ўз карьерасини «Атлетико»да бошлаганида келгуси ҳаёти қандай кечишини ҳеч ким билмайди. Энг муҳими эса, Рауль Мадриднинг бошқа клуби таркибида афсонага айланганидир.
1994 йили ўз дебютини ўтказган Рауль узоқ йиллар давомида жамоа рамзи саналиб келди. Қачонлардир ҳатто клубни «Рауль Мадрид» деб аташ ва ҳар бир голни Рауль хотини Мамен Сансни шарафлаб никоҳ узугини ўпганидай байрам қилиш урфга айланганди. У майдонга тушган ўйинлари ва голлари сони билан «Реал» рекордчисига айланди, Чемпионлар Лигаси финалида голлар урди, «классико»нинг кўп бор энг яхши ўйинчиси деб топилди. Қизил ва оқлар Раулни садоқат ва фидокорлик рамзи деб билишди.
Рауль учун ҳаммаси қандай бошланган бўлса шундай тугади - «Сарагоса»нинг маҳаллий майдони «Ла Ромаре»да. «Реал»нинг 7-рақамли футболчиси ҳисобни очди, кейин эса жароҳат олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг ҳеч қачон майдонга «бланкос»лар кийимида тушмади. Рауль учун Мадридда сўнггисига айланган мавсум кўпроқ Мануэль Пеллегрини сабаб муаффақиятсиз кечди - капитанни бир неча омадсиз ўйинлардан кейин заҳирада қолдиришди. Асосий таркибга қайтишни эса Рауль уддалай олмади. Пеллегринини алмаштирган Жозе Моуриньо бўлса футболчига у «Интер»далиги пайтида Марко Матерацци ижро этган ролни таклиф қилди - жамоа руҳини кўтариш учун хизмат қиладиган захира ўйинчиси. Лекин Рауль бунга рози бўлмади ва футбол ўйнаш учун жамоадан кетди. 2 йил «Шальке»да ва яна шунча вақт Қатарнинг «Ал-Саад»ида тўп сурди. Ҳозирда эса 38 ёшли футболчи «Нью-Йорк Космос» шарафини ҳимоя қилмоқда.
ГУТИ (1995-2010)
«Реал» таркибида 542та ўйин ва 77та гол
«Реал»нинг кўпчилик мухлислари ўзларида Раулга қараганда Гутига нисбатан кўпроқ ҳурмат ҳиссини сезадилар - у «Қироллик клуби»га «бешикда ётганиданоқ» содиқ эди, у фидойи, тўғри сўз ва очиқкўнгил бўлган. Хосе Мария Гутьеррес Эрнандес «Кастилья» шарафини ҳимоя қилиб юрган пайтларда мадридлик «ёшлар» устози Висенте дель Боске футболчидан узун сочларини олдириб ташлашни таклиф қилди, бунга эса Гути акс таклиф билан чиқди - устоз соқолини қирдириб ташласин. Айнан шу ҳолат Гутининг исёнкорликка мойил характер эгаси эканлигининг исботидир. Гути ҳеч қачон «Реал»да асосий таркиб ўйинчиси бўлмаган ҳатто клуб билан имзоланган «умрбод шартнома»га эга бўлса ҳам. Гути ҳеч қачон Чемпионлар Лигаси финалида майдонга тушмади ҳатто «қаймоқранглилар» таркибида уни 3 бор қўлга киритган бўлса ҳам. У кўп бор сояда қолиб кетди - Флорентино Перес навбатдаги юлдузни кашф этиш палласида у гоҳ Зеедорф, гоҳ Зидан, гоҳ Бекхем соясида қолди.
Гути даври эса 2007 йилда бошланди. Ўшанда «Реал» таркибида турли позицияларда ўзини синаб кўришни истаган футболчи алал-оқибат Бернд Шустер дастурига идеал тарзда мос келди. Унинг майдонда фикрлаши, ақлли тўп узатишлари барчанинг ҳайратини келтирарди.
Шунга қарамай, Гути доим Рауль соясида бўлди, шу боис унинг клуб билан хайрлашиши ҳам иккинчи планда қолиб кетди. «Реал» Рауль иккимиз билан муносиб тарзда хайрлашиши керак эди, деб ҳисоблайман. Аммо жамоа нима учундир қисқа фурсатларда биздан мосуво бўлишга қарор қилди», - деганди Гути фақат ўзигагина хос бўлган тўғрисўзлик билан. Гути Мадриддан кетгач, Стамбулга йўл олди ва «Бешиктош» таркибида бир мавсумни ўтказди. 2012 йилда эса ўз футболчилик фаолиятини якунлади. Гутининг хайрлашув ўйини ҳалигача ташкил қилинмаган.
Икер КАСИЛЬЯС (1995-2015)
«Реал» таркибида 695та ўйин
Кўпчилик футбол ихлосмандлари учун Икер Касильяс клубга фидойилик рамзига айланган. «Реал»да у 8 ёшлигида пайдо бўлди, мадридликларнинг барча мактаб босқичларини босиб ўтди, 19 ёшида ўзининг илк Чемпионлар Лигаси финалини «қаймоқранглилар»нинг асосий дарвозабони сифатида қўлга киритди. «Реал»нинг асосий таркибида Сан-Икер барча мусобақаларда, жумладан, Испания турнирларида, Чемпионлар Лигасида, қитъалараро кубокда, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Испания термаси таркибида жамоа капитани сифатида боши узра икки марта Европа кубогини ва бир бор жаҳон кубогина баралла кўтарди. «Реал»да Икер шунингдек, мухлислар билан мулоқотга масъул ҳисобланар, ҳар бир баҳсдан сўнг натижадан қатъи назар, «Сантьяго Бернабеу» трибуналари олдига келарди.
Нима учун Касильяс Мадридда айбсиз айбдорга айланди? Кўпчилик испанияликларнинг фикрича, ҳаммасини 2010-2011 йиллар мавсумидаги «классико» ўзгартирди. Ўшанда Икер яқин дугонаси бўлган журналист Сара Карбонерога «Реал»нинг бошланғич таркиби тўғрисида оғзидан гуллаб қўйганди. Айнан шу нарса Жозе Моуриньони «қутуртириб» юборди ва келгуси мавсумда Икер дарвозадаги ўрнини Антонио Адан ва Диего Лопесларга бўшатиб, заҳирада қолди. Моуриньо кетганидан кейин ҳам Касильяс яна «Реал» афсонасига айланиш имконини қўлдан бой берди. Шунга қарамай, у «Реал»нинг бутунлай бошқача муносабатларига лойиқ эди. Хави «Барселона» билан хайрлашгани каби кузатилишга Касильяс ҳар жиҳатдан муносиб ҳисобланарди.
Хайрлашув матбуот анжуманида Касильяс кўз ёшларини тўхтата олмади: «Реал» менга спортчи қандай бўлишини ўргатиш билан бирга, чин инсонийлик сирини очди. Мен мураббийлардан кўп нарсаларни ўргандим. Улар футболчи сифатида равнақ топишим ва карьерамда пойдевор ролини ўйнашди. Ота-онамга ва оиламга раҳмат айтмоқчи эдим. Яхши ва оғир кунларимда доимо мени қўллаб-қувватлаб туришгани учун мадридлик мухлисларга ҳам раҳматлар айтаман. Мени яхши ёки ёмон дарвозабон сифатида эмас, ўз камчиликларига эга бўлган яхши инсон сифатида хотирлашларини истардим. Қаерга бормайин, доимо Наlа Маdrid! дейман. Келгусида албатта яна учрашишимизга ишонаман».
Энди Икер Касильяс «Порту» шарафини ҳимоя қилади. Сан-Икер Фернандо Морьентес ва Альваро Моратилардан ибрат олган ҳолда Чемпионлар Лигаси финалида «Реал» билан тўқнаш келса ва мадридликларни тўхтатса адолатдан бўларди.
Манба: «Чемпионат».
И.ОБИДОВ тайёрлади.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 3 | 9 |
2 | Атлетик Бильбао | 3 | 9 |
3 | Вильярреал | 3 | 7 |
4 | Барселона | 3 | 7 |
5 | Эспаньол | 3 | 7 |
6 | Хетафе | 3 | 6 |
7 | Эльче | 3 | 5 |
8 | Бетис | 4 | 5 |
9 | Валенсия | 3 | 4 |
10 | Райо Вальекано | 3 | 4 |
11 | Алавес | 3 | 4 |
12 | Севилья | 3 | 3 |
13 | Осасуна | 3 | 3 |
14 | Сельта | 4 | 3 |
15 | Реал Овьедо | 3 | 3 |
16 | Атлетико | 3 | 2 |
17 | Реал Сосьедад | 3 | 2 |
18 | Мальорка | 3 | 1 |
19 | Леванте | 3 | 0 |
20 | Жирона | 3 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 3 | 7 |
2 | Ал-Ҳилол | 3 | 5 |
3 | Зальцбург | 3 | 4 |
4 | Пачука | 3 | 0 |
Чорак финал | |||
---|---|---|---|
26.01.2023 | |||
01:00 | Барселона |
|
Реал Сосьедад |
02:00 | Осасуна |
|
Севилья |
23:59 | Валенсия |
|
Атлетик Бильбао |
27.01.2023 | |||
01:00 | Реал Мадрид |
|
Атлетико |
Ярим финал | |||
02.03.2023 | |||
01:00 | Осасуна |
|
Атлетик Бильбао |
03.03.2023 | |||
01:00 | Реал Мадрид |
|
Барселона |
04.04.2023 | |||
23:59 | Атлетик Бильбао |
|
Осасуна |
05.04.2023 | |||
23:59 | Барселона |
|
Реал Мадрид |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
Ярим финал | |||
---|---|---|---|
10.01.2024 | |||
23:59 | Реал Мадрид |
|
Атлетико |
23:59 | Барселона |
|
Осасуна |
Финал | |||
14.01.2024 | |||
23:59 | Реал Мадрид |
|
Барселона |
31.08.2025. Ла-лига. 3-тур. | |||
00:30 | ![]() Реал Мадрид |
2-1 | ![]() Мальорка |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|