Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Криштиану Роналду рекордлари ҳақида

Кеча Испания чемпионати 3-тури доирасида “Эспаньол”га қарши учрашувда “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду 5 та гол киритгани ва “Қироллик клуби”нинг Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурарига айланганидан бохабарсиз. Россиянинг “СЭ” нашри португалиялик юлдузнинг антиқа рекордларини жамлаб қизиқарли мақола тайёрлаган у билан сизларни ҳам таништирмоқчимиз.

Португалия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар
Педро Паулетанинг рекордини (47 та гол) “Реал” ҳужумчиси ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасида Швецияга қарши плей-офф ўйинлари вақтидаги хет-триклари билан такрорлашга муваффақ бўлганди. Кейинроқ Роналду голлари сонини 55 тага етказиб рекордни янгилади ва ушбу рўйхатда яққол етакчига айланди.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/Roni%20Portugal.jpg

Европа чемпионатлари саралашлари ва финал босқичларининг энг яхши тўпурари
Бир йил аввал Арманистон терма жамоаси билан учрашувда Роналду УЕФА халқаро мусобақалари доирасида 23-голини киритди. Шу тариқа, португалиялик футболчи даниялик Йон Даль Томассон ва туркиялик Хоқон Шукурдан ўзиб кетди. Айни вақтда “Реал” ҳужумчиси ҳисобида 26 та гол мавжуд (6 таси финал турнирларида ҳамда 20 та гол – саралаш босқичларида киритилган).

Ўйинларнинг ҳар бир дақиқасида гол киритган
Европа футбол статистикаси шуғулланувчи мутахассисларнинг текширувлари натижасига кўра Роналду мажозий маънода ҳудди лототрон каби барча 90 шарчани айлантириб чиққан. Тақдир туҳфасини қарангки, сўнгги шарча 7-дақиқа яъни Криштианунинг ўз рақами. Ўтган йилнинг февраль ойида “Атлетико”га қарши учрашув унга ушбу антиқа натижани тақдим қилган. Яъни Роналду бунга қадар 1- дан 90-дақиқагача бўлган вақт давомида гол киритган, аммо ҳали 7-дақиқада гол кирита олмай келаётганди. Мадрид дербисида у бу ишнинг ҳам уддасидан чиқди ва антиқ рекорд муаллифи бўлди.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/oh%20oh%20zoooor.jpg

Иккита клуб билан барча совринларга эга чиққан
Португалиялик қахрамонимизнинг рақобатчиси Месси ҳали янгилай олмаётган натижалардан бири: бу ўзи ҳаракат қилаётган чемпионатда, мамлакат кубоги, Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш. Шунингдек, Роналду “Олтин тўп” ҳамда “Олтин бутса” мукофотларини “Манчестер Юнайтед”даги даврида ҳам “Реал”да тўп сурган пайтида ҳам қўлга киритишга эришган футболчи.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/eurosport%20Roni.jpg

Бир мавсум давомида ЕЧЛда киритилган голлар сони бўйича рекордчи
2013/14-йилги мавсумда Роналду ЕЧЛдаги барча ўйинларда жами 17 та гол киритди ва Месси ҳамда Жозе “Маццола” Алтафини рекордларини янгилади.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/rekord%20ECHL.jpg

Европа Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар
Ушбу натижа юзасидан кураш тахминан уч тўрт йил муросасиз кечиши аниқ. Месси ҳамда Роналду ҳисобларида Чемпионлар Лигасида 77 тадан гол бор, бу йилги мавсумда уларнинг қай бири рўйхатда биринчи бўлишини эса олдиндан тахмин қилиш мушкул. 

“Олтин бутса”ни тўрт марта қўлга киритган футболчи
2008-, 2011-, 2014- ва 2015-йилларда Роналдуга голлар сони бўйича Европа чемпионатларида тенг кела оладиган футболчи топилмаган. Тўртта “Олтин бутса” ҳали ҳеч бир футболчида йўқ, ҳатто Мессида ҳам улар сони учта.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/Qollar%20tepaga%20yashasin.jpg

Испания чемпионати тарихидаги хет-триклар сони бўйича рекордчи
Роналду 28 учрашувда Испания Ла Лигасидаги “Реал” рақиблари дарвозасига хет-трик йўллаган. Ҳали ҳеч ким Роналдудан олдин бу каби натижани қайд этмаганди. Ўз фаолияти давомидаги энг муҳим хет-триклардан бирини Криштиану 2012-йил апрелида “Атлетико”га қарши “Мадрид дербиси”да киритган.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/Ronaldo%20record.jpg

“Реал”нинг Испания чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурари
Юқорида айтиб ўтганимиздек бу рекорд ҳали янги: “Эспаньол” дарвозасига йўлланган пента-трик яъни бешта гол буюк тўпурарлар Рауль Гонсалес ҳамда Альфредо Ди Стефанонинг ортда қолдирилишини таъминлади. Энди Роналду ҳисобида Примерада жами 231 та гол мавжуд.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/Fact%20Ronaldu%20obgon%20Raul.jpg

“Реал” тарихидаги деярли энг яхши тўпурар
Шанба куни қўйган рекорди сабаб Роналду “Реал” тарихидаги энг яхши голеадорга яқинлашиб олди. Энди Криштиануда барча мусобақаларда жами 318 та тўп мавжуд, мадридликлар собиқ афсонаси Раулда эса улар сони – 323 тани ташкил қилади, аммо орадаги тафовут 5 та голни ташкил қилишини ва Криштианунинг сўнгги мавсумлардаги сермаҳсул ўйинини инобатга олсак тез орада “Қироллик клуби” тарихидаги энг яхши тўпурар ким бўлиши мумкинлигини тахмин қилишимиз мумкин.

http://arena.uz//uploads/contacts/5%20tur%20APL/ronaldu-pobil-rekord-po-golam-v-pley-off-ligi-chempionov_621.jpeg

Акбар Сиддиқов таржимаси

Киритилди: 13.09.2015 17:37. Ўқилди: 13983 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.