Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Эспаньол” – “Реал” 0:6. Учрашувга оид 20 та факт

Испания чемпионатининг 3-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда Каталониянинг «Эспаньол” клубини йирик ҳисобда таслим қилди. Биз ушбу учрашувга оид 20 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз. Эътиборли жиҳати ана шуларнинг саккизтаси (!) Криштиану Роналдуга тегишли.

1. “Реал” “ спаньол”га қарши 163-учрашувида 96-ғалабасини тантана қилди.

2. “Эспаньол” “Реал”ни 16 ўйиндан буён мағлуб эта олмаяпти. Каталонияликлар 3 марта дуранг ўйнаб, 13 бора таслим бўлишган.

3. “Эспаньол” “Реал”ни охирги марта 2007 йилнинг 20 октябрида мағлуб этган (2:1)

4. «Эспаньол” “Реал”ни ўз майдонида 8 учрашувдан бери мағлуб қила олмаяпти.

5. «Эспаньол” “Реал”га қарши ўз майдонидаги ўйинлардаги энг йирик мағлубиятини қабул қилди. Каталонияликлар бундан олдин Мадридликларни 7:1 ва 8:1 ҳисобларида таслим этишган.

6. Роналду сентябрь ойидаги голсиз сериясига барҳам берди.

7. Роналду “Реал” таркибида 32-марта 3 та ва ундан ортиқ гол киритди.

8. Криш фаолиятида иккинчи марта “пента-трик” қайд этди.

9. Португалиялик ҳужумчи ла Лигада 28 марта 3 та ва ундан ортиқ гол урди ва бу борада мутлоқ рекордчи ҳисобланади.

10. Роналду Испания примеросида сафарда “флеш” қайд этган учинчи футболчига айланди. Бунга қадар 1959 ва 1996 йилда “Атлетик” ва “Вальядолид” ҳужумчилари меҳмондаги ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлишган эди.

11. Криш “Реал” таркибида Испания чемпионатидаги 226-230 голларини киритиб, “Қироллик клуби”нинг Испания чемпионатидаги мутлоқ рекордчисига айланди. Бунинг учун унга 203 та учрашув кифоя қилди.

12. Роннининг “Реал” учун урган голлари сони 318 тани ташкил этмоқда. Яна 6 та гол уни “Қироллик клуби” тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айлантиради.

13. Криштианунинг фаолияти давомида киритган голлари сони 496 тага етди.

14. “Реал” дастлабки 3 та ўйинда гол ўтказмади ва жамоа дарвозабони Кейлор Навас 40 йиллик рекордни такрорлади.

15. Карим Бензема “Реал” сафидаги голлари сонини 135 тага етказиб олди. Унинг Ла Лигадаги голлари эса 89 тага етди.

16. 2 та голга ассистентлик қилган Гарет Бейл Примьерода ассистентлик қилишда 3 та паси билан пешқадамликни қўлга олди.

17. Бейл шу куни Испания чемпионатидаги 60-учрашувини ўтказди. Ҳозирча Гарет ҳисобида Ла Лигада урилган 30 та гол мавжуд.

18. Уэлслик ярим ҳимоячи “Реал” сафидаги 90-учрашувида майдонга тушди.

19. “Реал”нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело Испания чемпионатидаги 230-ўйинини ўтказди.

20. Иско ҳам “Галактикос” либосида Премьеродаги юбилей 60-ўйини ўтказди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 14.09.2015 16:45. Ўқилди: 4856 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.