Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал” – “Шахтёр” 4:0. Учрашувига оид 25 факт!

Кеча Чемпионлар лигасининг биринчи турида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида Донецкнинг “Шахтёр” клубини қабул қилиб йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Furkat.uz сайти ушбу ўйинга оид 25 та қизиқарли фактни эътиборингизга ҳавола этади.

1. “Реал” ва “Шахтёр” жамоалари илк бора расмий учрашувда майдонга тушишди.

2. “Шахтёр” Чемпионлар лигасининг охирги 3 мавсумида илк ўйинда мағлубиятга учрамаган эди. Бу сафар ана шу анъана барҳам берди.

3. “Галактикос” қаторасига тўққизинчи мавсум Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади.

4. Донецликлар Чемпионлар лигасида 3 ўйиндан бери гол ура олишмаяпти. Ана шу ўйинларда улар 11 та гол ўтказиб юборишди.

5. “Реал” ўз тарихида илк бор дастлабки 4 ўйинда гол ўтказиб юбормади.

6. Учрашувда “хет-трик”ка эришган Криштиану Роналду Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 80 тага етказиб олди ва бу борада Мессидан ўтиб кетиб, яққол пешқадамликни қўлга олди.

7. Ўйинда икки марта пенальтидан гол урган Роналду Чемпионлар лигасида 10 ва 11 пенальтиларини аниқ амалга оширди ва бу борада ҳам Чемпионлар лигаси рекордчисига айланди.

8. Криштиану Чемпионлар лигасида бир ўйинда иккинчи бора икки марта пенальти тепди. У ўтган мавсум “Копенгаген” билан баҳсда ҳам икки бор 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширган эди.

9. Роналду “Реал” сафида Чемпионлар лигасида урган голлари сонини 65 тага етказди ва бу борда клуб рекордчиси Раулдан 1 та гол орқада бормоқда.

10. Криштиану Чемпионлар лигасида учинчи маротаба “хет-трик” қайд этди. У бундан олдин “Аякс” (2012-йил) ва “Галатасарой” (2013-йил)га қарши ўйинларда ҳам 3 тадан гол урган.

11. Португалиялик ҳужумчи қаторасига тўртинчи мавсум Чемпионлар лигасининг илк турида гол урмоқда.

12. Роналду “Реал” сафида охирги 6 ўйиннинг 4 тасида 3 та ва ундан ортиқ гол урди.

13. Роналду Чемпионлар лигасида 116-учрашувини ўтказди ва “Барселона” афсонаси Карлес Пуйолдан ўтиб кетиб, умумий рўйҳатнинг 8-поғонасига кўтарилди.

14. Роналду фаолияти давомида урган голлари сонини 499 тага етказиб олди.

15. Криштианунинг “Реал”да урган голлари эса 321 тага етди ва у клуб рекордчиси Раулга етиб олиши учун яна иккита гол уриши лозим бўлади.

16. Учрашувдаги биринчи гол муаллифи Карим Бензема “Реал” таркибида ўзининг Чемпионлар лигасидаги 31-голини киритди. У бу борада Раул ва Роналдудан кейинги 3-ўринда бормоқда.

17. Франциялик ҳужумчи Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 43 тага етказиб олди ва бу борада Златан Ибрагимович билан бирга 10-11 ўринларни эгаллаб турибди.

18. Бензема ҳам Роналду сингари кетма-кет тўртинчи мавсум Чемпионлар лигасининг илк турида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

19. “Реал” ҳимоячиси Пепе клуб таркибида ўзининг Чемпионлар лигасидаги юбилей 60-учрашувини ўтказди.

20. “Қироллик клуби” ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар лигасидаги 83-учрашувини ўтказди. Бунинг нимаси ажабланарли дейсизми? У ана шу ўйинларнинг барчасида биринчи дақиқадаёқ майдонга тушган.

21. “Реал” ярим ҳимоячиси Гарет бейл чемпионлар Лигасида майдонга тушган 32 та ўйинининг бирортасида ҳакамлар томонидан карточка билан “сийланмаган”.

22. “Шахтёр” ҳимоячиси тарас Степаненко Чемпионлар лигасидаги дастлабки қизил карточкасини олди.

23. “Шахтёр” посбони Андрей Пятов Чемпионлар лигасидаги 45-учрашувини ўтказди. У бу ўйинларда ўз дарвозасидан 68 та гол олиб чиқди.

24. Пятов Чемпионлар лигасида олтинчи маротаба бир ўйинда тўртта гол ўтказиб юборди.

25. “Шахтёр” ҳимоячиси Дарио Срна Чемпионлар лигасидаги 19-сариқ карточкасини ишлаб олди ва у бу борада жамоа рекордчиси бўлиб турибди. Умуман олганда у мазкур турнир доирасида охирги 8 ўйиннинг 5 тасида огоҳлантирилган.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 17.09.2015 12:41. Ўқилди: 5380 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.