Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Реал» Мадридда «Малага» билан дуранг ўйнади

"Реал", кутилмаганда, ўз майдонида "Малага"ни мағлуб эта олмади. Андалусияликлар матонатли ўйин кўрсатиб, мезбонларнинг 90 дақиқа давом этган босимини бартараф эта олишди.

Мазкур ўйинда "Малага"нинг камерунлик посбони Карлос Камени катта маҳорат кўрсатди. У дарвоза томон берилган зарбаларни юқори реакция орқали қайтарди, юқоридан узатилган тўпларга чиқишда деярли бехато ҳаракат қилди.

Шунингдек, бир нечта вазиятларда "Мадрид"га омад кулиб боқмади. Жумладан, Роналду томонидан йўлланган зарбани дарвозабон қайтара олмаганди, бироқ ҳимоячи уни қайтаришга муваффақ бўлди. Исконинг зарбасидан кейин Камени тўпни ўтказиб юборганди, ҳимоячи эса уни чизиқ устида қайтарди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Криштиану ғалабани ўз жамоаси томонга оғдириши мумкин эди, бироқ унинг 4 метрдан бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

"Малага" футболчилари биринчи бўлимда "Реал" дарвозаси томон тез-тез юриш қилиб туришди. Ҳаттоки, дарвозани ишғол қилишга ҳам яқин келишди. Аммо улар дарвозага аниқ зарба бера олишмади. Жаримадан йўлланган хавфли зарбани эса Кейлор Навас қайтарди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 13 дақиқа қолганида эса баҳс давомида мезбон ҳимоячиларини анча қийнаган Нуриддин Амрабат майдондан четлатилди. Сўнгги дақиқаларда сон жиҳатдан устунлик ҳам Бенитес шогирдларига ёрдам бера олмади.

Хуллас, бугунги ўйин хавфли вазияту зарбаларга тўла бўлди. Фақат гол етишмади. Мавсум давомида ҳали бирорта ҳам гол урмаган "Малага", "Сантьяго Бернабеу"дан 1 очко билан қайтадиган бўлди. "Реал" эса ҳозирча 14 очко билан "Барселона"дан кейинги ўринни эгаллаб турибди.

Фаолиятидаги 500-голни уришга ҳаракат қилаётган Криштиану Роналду учинчи ўйиндирки ўз мақсадига ета олмаяпти.

Испания Ла лигаси, 6-тур
Реал Мадрид – Малага 0:0
Реал Мадрид – Навас, Варан, Карвахаль, Начо, Марсело, Иско, Кроос, Модрич, Хесе (Ковачич, 60), Бензема, Роналду.
Малага – Камени, Торрес, Велигтон, Росалес, Анхелери, Тиссоне, Тигадуини (Аньор, 70), Форнальс (Орта, 80), Ресио, Амрабат, Карлос.
Огоҳлантиришлар: Торрес (27), Варан (48), Начо (52), Ресио (66), Аньор (87), Карвахаль (89), Роналду (90).

Киритилди: 26.09.2015 23:15. Ўқилди: 5323 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.