Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафтанинг энг муҳим 10 воқеаси. Рунидан Роналдугача

Якунига етган ҳафтада Европада бир қатор воқеалар, рекордлар қайд этилди.  Биз ҳафтанинг энг муҳим 10 воқеасини алоҳида тилга олиб ўтишни жоиз деб топдик. 
 
1. Руни сафардаги голсиз сериясига якун ясади
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни  ниҳоят ўзининг  меҳмондаги голсиз сериясига "Эвертон" жамоаси дарбозасига тўп киритиб барҳам берди.   Рунининг меҳмондаги голсиз серияси 1550 дақиқага етган эди.   "Қизил иблислар" сардори Премьер лигада сафар ўйинида охирги марта 2014-йилнинг ноябрида ўз номини таблога ёздириб қўйганди. 
 
2. “Насаф” ўз тарихида илк бора Ўзбекистон кубогини қўлга киритди
Қаршининг “Насаф” жамоаси ниҳоят 5-уринишида Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлди.  “Аждарлар” ҳал қилувчи беллашувда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишди.  Айтиш жоизки,  ушбу ғалабага Қаршиликлар тўла ҳақли эдилар.
 
3. “Бавария”дан рекорд
Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси Бундеслиганинг 9-турида сафарда Бременнинг “Вердер” жамоаси устидан кичик 1: 0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Германия чемпионатида янги рекорд ўрнатди.  Гап шундаки,  Бундеслигада ҳали ҳеч қайси жамоа чемпионатнинг дастлабки 9 ўйинида ғалаба қозонмаган эди.  Гвардиола шогирдлари эса бунинг уддасидан чиқишди.
 
4.  Клоппнинг дебюти омадли чиқмади
“Ливерпуль”нинг янг бош мураббийи Юрген Клопп клубдаги дебютини омадли бошлай олмади.  “Қизиллар” Премьер лиганинг 9-турида “Тоттенхэм” меҳмони бўлиб нурсиз дурангга имзо чекишди.  Юрген ҳали жамоаси билан бирга кўп ишлар қилишига тўғри келади шекилли.
 
5.  Неймарнинг илк “покер”и
“Барселона” ҳужумчиси Неймар Мессининг йўқлигидан унумли фойдаланиб,  жамоа  етакчисига айланмоқда.  Бразилиялик 23 ёшли ҳужумчи “Райо Валекано”га қарши учрашувда Каталонияликлар таркибида илк бора бир ўйинда тўртта голга муаллифлик қилди.  Неймар охирги марта Бразилия терма жамоаси таркибида Японияга қарши баҳсда “покер” қайд этган эди.
 
6.  Стерлинг ишга киришди
Ёзда катта умидлар билан “Ливерпуль”дан сотиб олинган Раҳим Стерлинг “Манчестер Сити”га фойда келтира бошлади.  У “Борнмут”га қарши учрашувнинг биринчи таймидаёқ учта гол уриб,  “шаҳарликлар” таркибида АПЛда “хет-трик” қайд этган илк инглиз футболчи бўлди.
 
7.  Хайр Раул
“Реал” афсонаси Раул футболчилик фаолиятини якунлаётганини таъкидлади.  Испаниялик 38 ёшли футболчи яқин яқингача 323 та гол билан “Реал” тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар бўлиб келаётагн эди.  Бу рекордни Роналду янгилаганидан хабарингиз бор.  “Реал” - “Леванте” учрашувида “Сантяго Бернабеу” стадионида мухлислар афсонага атаб катта баннер кўтариб,  унга хурмат ва эҳтиромларини билдиришди.
 
8.  Левандовски тўхтади
“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски яқинда “Гиннеснинг рекордлар китоби”га кирганидан хабарингиз бор.  У ўзи майдонга тушган охирги 6 ўйинда 15 та гол уриб,  Роналду ва Мессининг “мазасини” қочириб қўйган эди.  Полшалик ҳужумчи “Вердер”га қарши учрашувда супер голли сериясига якун ясади.  Шундай бўлса ҳам у 12 та гол уриб Бундеслига тўпурари бўлиб турибди.  Роналду (6 гол) ва Месси (3 гол) иккаласи биргаликда Робертнинг 4 дан 3 голи билан тенг тўп киритишган.
 
9.  “Пента-трик”лар ўрнини “Покер”лар эгалламоқда
Ушбу мавсумда Кучли бешликда “пента-трик”лар кетма-кетлиги кузатилган бўлса энди навбат “покер”лар сериясига келганга ўхшайди.  Ўтган ҳафтада Неймардан ташқари “Ньюкасл” ҳужумчиси Вейналдум ҳам тўртта гол киритишга муваффақ бўлди.  Демак Испания ва Англия “пента-трик”дан кейин “покер”ни ҳам қайд этиб берди,  энди Бундеслигадан жавоб кутамиз. 
 
10.  Роналду голсиз сериясига чек қўйди
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Леванте”га қарши баҳсда Ла Лигадаги 4 та ўйиндан иборат голсиз сериясига чек қўйди.  Криштиану Испания чемпионатининг 7 ўйиннинг 6 тасида гол ура олмаган эди.  Португалиялик айни пайтда 6 та гол уриб жамоадоши Бензема билан тўпурарлар пойгасида 2-3 ўринларда бормоқда.
 

Киритилди: 19.10.2015 13:56. Ўқилди: 6172 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
05:00
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.