Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»дан кетиб омади чопганлар. (Матадан Это’Огача)

Мадриднинг «Реал» жамоаси юлдуз футболчиларни сотиб олиш билан бирга, ўзи ҳам кўплаб кучли ўйинчиларини клубдан кетишига йўл қўйиб берган. Қуйида биз «Қироллик клуби»ни тарк этиб, турли жамоалар сафида Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан собиқ «Реал»чилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Хуан Мата

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ушбу футболчи 2003-2007 йиллар давомида «Реал»нинг ёшлар ва асосий жамоаларида ҳаракат қилди. 2007-йилда «Қироллик клуби»ни тарк этиб, «Валенсия» сафига қўшилди. 2011-йил «Челси» томонидан сотиб олинган ярим ҳимоячи Лондон жамоаси билан 2012-йилда Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

Валтерь Самуель

2004 йил «Рома»дан 25 миллион евро эвазига сотиб олинган аргентиналик футболчи «Реал»да ўзини кўрсата олмади ва бир йилдан сўнг «Интер» жамоасига сотиб юборилди. Милан жамоасида ишончли ўйин кўрсатиб, 2014 йилгача ҳаракат қилди. Шу давр мобайнида у «Интер»да кўплаб ютуқларга эришди. Хусусан 2009-2010 йилги мавсумда «нерадзурри»лар таркибида Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Эстебан Камбьяссо

«Реал»нинг собиқ яна бир аргентиналик футболчиси.1996 йил 16 ёшида Аргентинадан “Қироллик клуби»га жалб қилинган ёш футболчи икки мавсум Мадридда тўп суриб, яна ўз юртига йўл олди. У ерда тўрт йил ҳаракат қилди ва 2002 йил «Реал»га яна қайтиб келди. 2004 йил шартномаси тугаган ярим ҳимоячига Мадрид жамоаси янги битим таклиф қилмади. Шундан сўнг Камбьяссо эркин агент сифатида Миланнинг  «Интер» жамоасига қўшилди. У «Интер»да ўз ўйинини топиб, ўн мавсум Италияда ёрқин ўйин кўрсатди. Жамоаси билан эса умумий ҳисобда 15 турнирда ғолиб чиқди. Шу жумладан, 2010 йил Жозе Моуриньо қўл остида Европа чемпионлар лигасида зафар қучди.

Уэсли Снейдер

«Аякс»да порлаган Голландиялик ушбу футболчи учун Европанинг кучли жамоалари кураш бошлади ва бу борада Мадриднинг «Реал» клуби устун келиб, Уэсли Снейдерни 2007 йил 27 миллион евро эвазига қўлга киритди. Икки мавсум Мадридда тўп сурган ярим ҳимоячи 2009 йил жамоа Криштиану Роналду ва Какани харид қилгач, «Интер» жамоасига сотиб юборилди. Милан клубида Снейдер бир неча турнирларда зафар қучди. Уларнинг орасида 2009-2010 йилги Чемпионлар лигасининг ғолиблиги ҳам бор.

Арьен Роббен

2007 йил «Реал»нинг бош мураббийи Бернд Шустер истагига кўра «Челси»дан 36.55 миллион евро эвазига сотиб олинган Арьен Роббен Мадридда икки мавсум ҳаракат қилди. Жуда кўп ҳолларда жароҳат олиб жамоасига ёрдам бера олмаган ярим ҳимоячини 2009 йил “қироллик клуби» «Бавария»га сотиб юборди. Мюнхен клубининг ютуқларида асосий роллардан бирини ўйнаган Роббен 2013 йил Европа чемпионлар лигаси финал учрашувида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси дарвозасини ишғол этиб, жамоасига бош совринни туҳфа этди.

Кларенс Зеедорф

1996 йил Италиянинг «Сампдория» клубидан «Реал»га трансфер қилинган ушбу ярим ҳимоячи жамоанинг 1997-1998 йилги Европа чемпионлар лигасидаги ғалабасида муҳим рол ўйнади. Бунгача «Аякс» билан ушбу турнирда ғолиб чиққан футболчи Гус Хиддинк Мадрид клубга келгач асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва 2000 йил Миланнинг  «Интер» жамоасига сотиб юборилди. «Нерадзурри»лар таркибида икки мавсум тўп суриб, бу сафар энди «Милан»га келиб қўшилди. Ушбу жамоа сафида 2003, 2007 йилларда Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонган Зеедорф учта турли жамоада «кўҳна қитьа» клублари ўртасидаги энг нуфузли турнирда бош совринга эга бўлган дастлабки футболчига айланди. 

Самуэль Это’О

Айнан «Реал» томонидан Африкадан олиб келинган футболчидан  жамоа умуман фойдаланмади.  «Леганес», «Эспаньол» клубларида ижарада ўйнаган ҳужумчи, «Мальолка»да ҳам дастлаб ижара асосида тўп суриб, 2000 йилда «Реал» томонидан сотиб олинди. 2004 йилгача, «Мальолка»да тўп сурган Это’О, ушбу йилда «Барселона» билан шартнома тузди. «Қироллик клуби»нинг азалий рақиби таркибида унинг фаолияти гуллаб яшнади. Беш мавсум Каталон жамоасида ажойиб ўйинлар кўрсатган ҳужумчи 2005-2006, 2008-2009 йилги мавсумларда чемпионлар лигасида зафар қучди.  2009 йил «Барселона»ни тарк этиб, «Интер»га ўтган футболчи ушбу клубда ҳам 2009-2010 йилги мавсумда Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди. «Анжи» сафида Одил Аҳмедов билан бирга тўп сурган Самуэль Это’О чемпионлар чигаси турнирининг уч карра ғолиби ҳисобланади.

Шавкат Ниёзов
Киритилди: 23.10.2015 18:40. Ўқилди: 6165 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
4-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бетис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.