Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»нинг 9-рақам эгалари. Роналдудан ди Стефаногача

Мадриднинг «Реал» клубида 9 рақамда бир нечта буюк футболчилар тўп суришган. Шу боис биз «қироллик клуби»нинг буюк 9-рақам эгалари ТОП-9 талигини сизнинг ҳукмингизга тақдим этамиз.

b62e0be5fbdec1f54ff56418735ca7b1.jpg

9. Криштиану Роналду
Роналду 2009-йилда «Манчестер Юнайтед»дан рекорд суммага сотиб олингач, «Реал»да илк мавсум 9 рақамда ҳаракат қилади. Боиси ўша пайти 7 рақами афсонавий Раульга тегишли эди. Португалиялик ҳужумчи 9 рақамда атиги 1 мавсум тўп суради ва ўша йили 35 ўйинда 33 та гол уради. Роналду кейинги мавсум ўзининг севимли рақами 7 ни олади. Бугунги кунга келиб Роналдунинг Мадридликлар сафида урган голлари сони 324 тага етди.

8. Мануел Фернандес Паино
Паино «Реал» шарафини 1948-1953 йилларда ҳимоя қилади. У Ди Стефано ва Пушкашдан олдин Мадридликларнинг севимли футболчиси эди. Паино 5 мавсум мобайнида Испания чемпионатида 124 ўйинда 108 та гол киритади. 2 мароатаба «Пичичи» соврини қўлга киритишга ҳам муваффақ бўлади. Испаниялик буюк ҳужумчи 2012 йилда 89 ёшида оламдан ўтади.

7. Фернандо Морьентес
1997-2005 йиллар мобайнида «Реал» таркибида тўп сурган Морьентес 261 та учрашувда 99 та тўп киритган. Фернандо клубда тўп сурган пайтлари Рауль билан ажойиб дует ҳосил қилар эди. Морьентес «галактикос» билан 11 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлди. Бугунги кунда собиқ ҳужумчи «Реал» ёшларига футбол сир асрорларини ўргатиш билан овора.

6. Иван Самарано
Чилилик ҳужумчи 1992-1996 йилларда «Реал»да ҳаракат қилиб 173 беллашувда 101 марта рақиб посбонларини ранжитади. Самарано 1995-йилда Испания чемпионати тўпурарига айланади ва клуб билан бирга 3 та мусобақада шохсупага кўтарилади. «Иван Грозний» лақабли ҳужумчи энг ёрқин онларини «Бланкос» сафида ўтказган эди.

5. Роналдо
Бразилиялик «сўйлоқ» Роналдо «Реал»да 2002-2007 йилларда тўп суриб, 177 учрашувда 104 та гол киритади. У клуб билан атиги 3 та совринни қўлга киритади. 2004-йилда эса «Пичичи» соврини соҳибига айланди. Роналдо 5 йил давомида Мадридлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган эди. Ҳужумчи бугунги кунда Бразилияда бир қатор ташкилий ишларда фаол қатнашмоқда.

4. Карим Бензема
Франциялик ҳужумчи «Реал»даги иккинчи мавсумида 9 рақамни олади. Бензема ушбу рақамда ўзини янада ёрқин ўйинларини намойиш қила бошлади. Карим 2009-йилдан буён «галактикос» сафида 289 учрашувда 140 та гол киритди. Жамоа билан биргаликда 7 та кубокни боши узра баланд кўтарди. Жумладан 2014-йили Чемпионлар лигасида ғолиблик нашидасини сурди.

3. Уго Санчес
Мексикалик ҳужумчи 1985-1992 йилларда «Реал» учун 283 ўйинда 207 гол урган. Санчес 4 марта чемпионат тўпурарига айланган. «Реал» билан бирга қўлга киритган совринлари сони эса 12 тани ташкил қилади. Уго КОНКАКАФ минтақасининг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси, Мексиканинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси ва спортчисига айланган.

2. Карлос Сантиляна
Сантиляна 1981-1988 йилларда «Бланкос» учун 645 учрашувда 287 та голга муаллифлик қилди. Ҳужумчи Мадридликлар билан 9 марта Испания чемпионлигини, 2 бора УЕФА кубогини қўлга киритади. Карлос бош билан ўйнашда тенгсиз футболчилардан бири эди. У клуб тарихидаги 4-рақамли тўпурардир.

1. Алфредо ди Стефано
1953-1964 йилларда «Реал» шарафини ҳимоя қилган ди Стефано клуб тарихидаги энг буюк «9» рақам эгасидир. Алфердо 11 мавсум давомида Мадридликлар таркибида 396 ўйинда 307 та гол киритади. 5 маротаба Чемпионлар лигасида зафар қучади ва ана шу барча 5 та финалда ҳам тўп киритиб, мутлоқ рекорд ўрнатади. Аргентиналик ҳужумчи «Бланкос» билан биргаликда жами 15 та соврин соҳиби бўлди. 5 маротаба эса Испания Ла Лигаси тўпурарига айланади. Ди Стефано 2014-йилнинг 7-июльида 88 ёшида ҳаёт билан видолашади.

Юсупов Фурқат

Киритилди: 26.10.2015 22:23. Ўқилди: 4057 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-1
Мальорка

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.