Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» «Реал»ни «Сантяьго Бернабеу»га «кўмиб» қўйди

Испания чемпионатининг 12-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди ва азалий рақибига йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.  

Ўйин бошидан "Барселона" назоратни қўлга олди ва ўзи истаган услубда ўйнади. "Реал" эса рақибнинг ўйинини "томоша" қилди. Барча голлар комбинацион ҳужумлардан кейин бирга-бир вазиятда урилди. Луис Суарес ўз ҳисобига иккита гол ёзган бўлса, Неймар ва Иньеста бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

"Реал"да имконият бўлмадими? Бўлди, албатта. Масалан, Роналду икки марта, Бензема бир марта яккама-якка вазиятдан фойдалана олишмади. Умуман олганда, Клаудио Браво бугун жуда зўр ўйнади  ва "Мадрид"нинг барча зарбаларини қайтарди.

Ўз навбатида "Барселона" камида яна 4та гол уриши мумкин эди. Мунир бироз иккита ҳолатда шошма-шошарлик қилган бўлса, айрим вазиятларда ҳимоялар хушёр ўйнашди.

Ўйин бошида стадионга йиғилган мухлислар оқ мато билан стадионни қаймоқрангга буркаган бўлишса, ўйиндан кейин улар ўша оқ рўмолчани "Реал" футболчиларига силкитишди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" "Қироллик клуби" билан очколар фарқини 6тага етказиб, яққол пешқадамлик позициясини мустаҳкамлади.

Испания Ла лигаси, 12-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "БАРСЕЛОНА" - 0:4
Голлар: 0:1 – 11 Суарес, 0:2 – 39 Неймар, 0:3 – 53 Иньеста, 0:4 – 74 Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело (Карвахаль, 59), Данило, Рамос, Хамес (Иско, 55), Кроос, Модрич, Бэйл, Роналду, Бензема.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Ракитич (Месси, 57), Бускетс, Иньеста (Мунир, 77), Маскерано (Матье, 27), Серджи Роберто, Неймар, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Хамес (23), Дани Алвес (31), Рамос (51), Карвахаль (83), Бускетс (90).
Четлатиш: Иско (84).

Киритилди: 22.11.2015 00:15. Ўқилди: 8957 марта. Фикрлар: 23 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
-:-
Мальорка

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.