Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рафаэль Бенитес: «Бу жамоанинг тикланиши учун дастлабки қадам бўлди»

«Реал» бош мураббийи Рафаэль Бенитес ЕЧЛ доирасида «Шахтёр»га қарши ўйин (4:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Сиз жамоанинг гол ўтказиб юборганига қадар ўйинидан хурсандмисиз ёки сўнгги 15 дақиқадаги ўйиндан норозимисиз?
– Яхши ўйнаганимиздан, ўйинни тўлиқ назорат қилганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйиб, пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин ўзгариб кетди. Шунга қарамай, биз жиддий рақиб дарвозасига 4та гол урдик ва гуруҳда 1-ўринни эгалладик. Бугунги ўйиндан кейин менда ижобий ҳиссиётлар пайдо бўлди.

Биз рақибга босим ўтказдик ва 3 очкони қўлга киритдик. Дастлабки иккита голни хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Пенальти бўлган ёки бўлмаганини билмайман, биз хатоларимизни таҳлил қиламиз. Умуман олганда, менга ўйин ёқди.

Бугун биз ҳужум чизиғида Бэйл ва Роналду борасида кўп тажриба қилдик ва уларнинг турли позицияларда қандай ҳаракат қилишини кузатдик. Ўйин бизга бундай имкониятни берди.

– Модричнинг ўйини борасида фикрингиз.
– Бир футболчи ҳақида фикр билдириш менга ёқмайди. Шундай футболчилар борки, улар ҳақида биз кам гапирамиз. Лекин биз аниқ бир футболчи ҳақида эмас, бутун жамоа ҳақида гапиришимиз керак. Бизнинг кучимиз бирликда.

– Ҳаво ҳарорати -2 бўлганида битта кастюмда қандай қилиб музлаб қолмадингиз?
– Мен совуқдан унчалик қийналмайман. Айниқса, бор эътиборимни ўйинга қаратган бўлсам, совуқ менга таъсир қилмайди.

– Нима учун сўнгги ўйинларда жамоанинг кўп футболчилари жароҳат олишмоқда?
– Бундай кўп ўйинларда бу табиий ҳолат. Улар жароҳат олишмоқда, аммо биз футболчиларни тез сафга қайтаряпмиз.

– Бугун ўтказиб юборилган 3та гол — бу «Реал» ҳимоясининг кучсизлиги туфайлими ёки «Шахтёр» кучлими?
– Кучли ҳужум чизиғига эга бўлган иккита жамоа ўйнади. Икки ҳужумкор жамоанинг кўп гол уриши табиий ҳолат.

– Шундай бўлса-да, жамоа сўнгги 3та ўйинда 10та гол ўтказиб юборди. Бу кўп эмасми?
– Биз барча ўтказиб юборилган голларни таҳлил қилишимиз керак. Бугунги голлар эса ҳимоямизнинг хатоси эмас, рақиб ҳужум чизиғининг комбинациялари орқали киритилди. Лекин биз бугун сафарда 4та гол урдик. Бу жамоанинг тикланиши учун дастлабки қадам бўлди.

Киритилди: 26.11.2015 05:45. Ўқилди: 3825 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
-:-
Мальорка

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.