Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду "қамбағаллар" учун "қирол"ми?

Шундай тушунча борки, «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиа­ну Роналду грандларга қарши ўйинларда майдонда бор кучини сарфламайди. Бошқача айт­ганда, у кўзга унчалик ташланмайди ва жамоа­сига кутилган даражада наф келтирмайди. Аутсайдер ёки ўртамиёна клуб билан баҳсда эса, мутлақо бошқа манзара кузатилади. Хўш, бундай тушунча ҳақиқатга қанчалик яқин? «Барселона»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган охирги «Эль-класико» умумий баҳс-мунозараларни янада жонлантирди. Ҳарқалай, кўпчилик биринчи навбатда, «Қироллик клуби» ҳимоясидаги муаммоларни эмас, балки айнан Роналдунинг суст ҳаракатларини тилга олмоқда. Энди вазиятни ойдинлаштириш учун фактларга мурожаат этамиз.

Роналду ва Грандлар

«Реал» жорий мавсум барча турнирлар ҳисобидан 17та ўйин ўтказди. Улардан 5таси топ-даражадаги клубларга қарши кечди. Яъни «Мадрид» ЧЛда «ПСЖ» билан 2 марта куч синашди, Ла-лигада эса «Атлетико», «Се­вилья» ва «Барселона»га қарши майдонга тушди. Аввало, Роналдунинг шу ўйинларнинг охирги 2тасида қандай статистик кўрсаткичлар қайд этганини кўриб чиқсак.

Андалусияда Роналду худди бутун «Реал»дек яхши кўринмади. Ҳа, португалиялик ҳар доимгидек, кўп зарба йўллади, аммо уринишларидан атиги 1тасида тўп дарвозага аниқ борди, холос. Боз устига, Криш узатмалар аниқлиги бўйича «Реал» футболчилари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди - 81 фоиз. Ўйиннинг бошқа элементлари хусусида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Фақат битта жиҳат бундан мустасно. Аниқроғи, Криштиану ҳаводаги курашларнинг 17 фоизида устунлик қилиб, бу борада жамоадошлари орасида 3-яхши кўрсаткичга эришди.

Португалиялик «Эль-класико»да маълум даражада тетиклашгандек таассурот уйғотди. Шунга қарамай, деярли барча кўрсаткичларга кўра, қанот бўйича рақобатчиси - бразилиялик Неймарга ютқазди. Тўғри, КриРо Мадрид жамоаси ижросидаги ўйинда алоҳида ажралиб турди. Мисол учун, ҳаводаги курашлар бўйича «Реал»нинг энг фаол футболчиси бўлди - 67 фоиз ҳолатда устунлик қилди. Узатмалар аниқлиги борасида эса, 90 фоизлик натижа қайд этди. Бироқ тўпнинг португалияликка етиб бориши қийин бўлди ва шунга яраша, унинг ижросида атиги 2та зарба кўрдик.

Роналду ва ўртамиёналар (ёки аутсайдерлар)

Навбат Роналдунинг грандларга қарши ўйинлардан олдинги 2та баҳсдаги кўрсаткичларини кўриб чиқишга келди. Уларда «Реал»га «Лас-Пальмас» ва «Сельта» клублари рақиблик қилишган.

Роналду «Лас-Пальмас» билан ўйинда бор маҳоратини ишга солди. «Реал» эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. КриРонинг ўзи нафақат гол урди, балки ўйиннинг 2та элементи бўйича энг яхши кўрсаткични қайд қилди. Биринчиси - тўпни олиб қўйиш. У бу борада 100 фоизли натижага эришди. Иккинчиси - ҳаводаги курашлар. 50 фоиз ҳолатда устун чиққан Роналду бу борада ҳам энг яхши кўрсаткич соҳибига айланди.

Криштиану яна гол уриб, «Сельта»нинг 3:1 ҳисобида доғда қолдирилишига катта ҳисса қўшди. Ҳаводаги курашларда 27 фоизлик муваффақиятли уринишни қайд этиб, бу борада энг яхши футболчи бўлди. Шунингдек, кескинликни оширувчи узатмалар бўйича иккинчи яхши натижани кўрсатди. Асосийси, португалиялик дарвоза томон етарли даражада кўп зарба йўллади - 7та (4таси аниқ).

Хулоса: танқид қисман тўғри. Кўриниб турибдики, Роналду муҳим ўйинларда унча фаол эмас. Эҳтимол, барчаси рақиб таркибидаги ҳимоячилар савиясига боғлиқдир? Ҳар ҳолда, «ПСЖ» ёки «Барселона»  билан баҳсларда гол уриш осон эмас. Шу маънода айтсак, Кришнинг грандлар билан ўйинларда мутлақо ношуд кўринишини айтиш ноўрин.

Роналду «Севилья»га қарши ўйинда

Гол                                                                                 0

Зарба (аниқ зарба)                                                         5 (1)

Узатма                                                                32

Кескинлаштирувчи узатма                                              1

Голли узатма                                                                 0

Аниқ узатма (фоизда)                                         81

Муваффақиятли тўп олиб қўйиш (фоизда)                     100

Тўпни илиб олиш                                                            0

«Иккинчи қават»даги омадли уриниш (фоизда)               17

Муваффақиятли алдаб ўтиш                                        0

Роналду «Барселона»га қарши ўйинда

Гол                                                                                 0

Зарба (аниқ зарба)                                                         2 (2)

Узатма                                                                29

Кескинлаштирувчи узатма                                              1

Голли узатма                                                                 0

Аниқ узатма (фоизда)                                                    90

Муваффақиятли тўп олиб қўйиш (фоизда)                       0

Тўпни илиб олиш                                                            1

«Иккинчи қават»даги омадли уриниш (фоизда)               67

Муваффақиятли алдаб ўтиш                                          1

Роналду «Лас-Пальмас»га қарши ўйинда

Гол                                                                                 1

Зарба (аниқ зарба)                                                         5 (3)

Узатма                                                                29

Кескинлаштирувчи узатма                                              1

Голли узатма                                                                 0

Аниқ узатма (фоизда)                                                     79

Муваффақиятли тўп олиб қўйиш (фоизда)                     100

Тўпни илиб олиш                                                            0

«Иккинчи қават»даги омадли уриниш (фоизда)               50

Муваффақиятли алдаб ўтиш                                        0

Роналду «Сельта»га қарши ўйинда

Гол                                                                                 1

Зарба (аниқ зарба)                                                         7 (4)

Узатма                                                                           33

Кескинлаштирувчи узатма                                              2

Голли узатма                                                                 0

Аниқ узатма (фоизда)                                                 85

Муваффақиятли тўп олиб қўйиш (фоизда)                     0

Тўпни илиб олиш                                                            0

«Иккинчи қават»даги омадли уриниш (фоизда)               27

Муваффақиятли алдаб ўтиш                                          2

Киритилди: 02.12.2015 11:54. Ўқилди: 5555 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
-:-
Мальорка

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.