Буюк клуб аъзосига айланиш ҳамма ўйинчини ҳам бахтли қилавермайди. Қуйида «Реал» таркибига ўтиши туфайли зиён кўрган футболчилар ўнлиги билан таништирамиз.
Жонатан Вудгейт
2004 йил августида «Ньюкасл» Вудгейтни «Реал»га сотиш орқали 13,4 млн. фунт ишлаб олди. Бу трансфер кўпчиликни ҳайрон қолдирди, зеро, маҳаллий ишқибозлар асосий вақтини тунги клубларда ўтказишни хуш кўрадиган, тез-тез жароҳат оладиган Жонатанни жамоага мос футболчи, деб ҳисобламасдилар. Англиялик ўйинчининг «Қироллик клуби»даги дебюти 2005 йилнинг сентябрига тўғри келди: «Атлетико»га қарши кечган баҳсда футболчи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Боз устига, ўйинни қизил карточка олгани туфайли эрта якунлади. Вудгейт мадридликлар шарафини жами тўққиз учрашувда ҳимоя қилди.
Томас Гравесен
«Реал» билан 2005 йил январь ойида шартнома имзолагунига қадар Гравесен «Эвертон»да бир нечта омадли мавсумни ўтказди. Томас инглиз клуби мухлислари учун ҳақиқий етук футболчи саналарди. «Реал» уни 2,5 млн. фунт эвазига қўлга киритди. Бу сумма мадридликлар учун жуда яхши нарх эди. «Қаймоқранглилар» бош мураббийи Фабио Капелло Гравесен тимсолида майдон марказининг асосий фигураларидан бирини кўрди. Аммо Томас кўрсатган ўйин топ-клуб даражасига мос келмади. Албатта, «Реал» мухлислари бундан ранжишди ва жамоа тез орада футболчи билан хайрлашди.
Ҳозирда Гравесеннинг шахсий ҳаёти ажойиб кечмоқда, муваффақиятли инвестициялар эвазига шахсий ҳисоб рақамини 100 млн. еврога бойитган футболчи Лас-Вегасда ҳаётдан завқ олиб яшамоқда.
Ройстон Дренте
2007 йилнинг ёзида «Фейенорд»дан сотиб олинган 20 ёшли голландиялик ўйинчига Снейдернинг ўринбосари сифатида қаралганди. Дрентенинг Мадрид клубидаги дебюти эсда қоларли бўлди: «Севилья»га қарши кечган ўйинда, Ройстон оз эмас, кўп эмас, нақ 40 метрдан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Умуман, Мадриддаги биринчи мавсум унчалик ёмон ўтмади. Кейин эса футболчида бироз пасайиш кузатилди ва секин-аста асосий таркибдаги ўрнини Марселога бой берди. Дренте мадридликлар учун умумий ҳисобда 65та ўйин ўтказди ва тўртта голга муаллифлик қилди. Шубҳасиз, у ажойиб иқтидор соҳиби, аммо «Реал»даги босим ушбу футболчига ўзини тўлиқ намоён қилиши учун имкон бермади. Шундай қилиб, голланд «Реал»даги фаолияти давомида икки марта ижарага берилди, шартномаси якунига етганидан кейин эса бироз танаффус қилиб, сўнгра «Алания»да яна катта футболга қайтди. Ҳозирда Дренте БААнинг «Банияс» жамоасида фаолият олиб бормоқда.
Жюльен Фабер
«Реал» нима сабабдан 2009 йилнинг январь ойида Англиянинг «Вест Хэм»идан франциялик футболчи Жюльен Фаберни ижарага олганини ҳеч ким тушунмади. Ўша йили «қаймоқранглилар» мавсум охирида қийинчиликка дуч келишган, шу боис юқори даражадаги ярим ҳимоячига эҳтиёж сезишганди. Фабер Мадридда шунчаки вақт ўтказди, холос. У жамоанинг йиғинларида ҳам иштирок этмади. Дастлабки кунлариданоқ зерикарли захира ўриндиғига жойлашиб олди. Жюльен «Реал» либосида икки марта майдонда кўриниш берди. Ушбу трансфер - катта хато эди. Табиийки, бундай натижадан сўнг Мадрид клуби футболчини ортига қайтариб юборди.
Элвир Балич
1990 йилларда «Бурсаспор»даги ўйинлари орқали ном қозонган (87та учрашув, 42та гол) Босния термасининг собиқ футболчиси кейинги мавсумни Туркиянинг бошқа бир клуби - «Фенербахче»да ўтказди ва 1999 йилнинг ёзида кутилмаганда Мадриднинг «Реал»ига йўл олди. Унинг трансфери 26 млн. еврога тушди. Элвир «Реал»да 11та ўйин ўтказди ва атиги битта голга муаллифлик қилди. Бир неча бор жароҳат олиб, тикланганидан сўнг «қаймоқранглилар» уни дастлаб «Фенербахче», кейинчалик эса «Райо Вальекано»га ижарага беришди. Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг футболчи олдинги даражасига қайта олмади.
Антонио Кассано
Балки Кассанонинг тарихи энг қизиқарлисидир? Италиялик ёш футболчи 2000 йиллар бошида ҳақиқий гавҳарнинг ўзи эди. У «Рома»да бир нечта ажойиб мавсумни ўтказгач, 2006 йилги қишки трансферлар пайтида «Реал» футболчисига айланди. Агар Антонионинг феъл-атворидаги нуқсонлар бўлмаганида, ҳаммаси яхши кечиши мумкин эди. Уни назорат қилиб туриш ҳар бир мураббийдан катта меҳнатни талаб этарди. Футболчи дебют учрашувида гол уришга муваффақ бўлди, аммо мана шу юқори суръатни сақлай билмади. Капелло билан ораларидаги муносабат ҳам батамом узилди. Футболчининг «Реал»дан олган нарсаси - ортиқча вазндан халос бўлди. Бунинг учун уни доим танқид қилишарди.
Ежи Дудек
2007Ғ2008 йиллар мавсумида Мадридга келган 34 ёшли поляк дарвозабонининг сўнгги жамоаси айнан «Реал» бўлди. Бунгача Дудек «Ливерпуль» сафида эсда қоларли олтита мавсумни ўтказди. Мерсисайдликлар билан ҳаттоки, 2005 йилги Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди. Дудек Касильяснинг ўрнини эгаллай олмаслигини ҳамма яхши тушуниб турар, лекин иккинчи дарвозабон ролини узоқ вақт давомида бажариши мумкин эди. Мадрида ўтказган 4 мавсумида Ежи бор-йўғи 12 марта майдонга тушди, холос. Балки унинг «Реал»га ўтиши фаолиятидаги катта хатосидир...
Эмерсон
Бразилиялик ярим ҳимоячи 2006 йилнинг ёзида «Реал» футболчисига айланди. Бош мураббий Фабио Капелло унинг Туриндаги ўйинларига юқори баҳо берди. Мадрид клуби янги футболчи учун 16 млн. евро тўлади. Афтидан, Эмерсон «Реал»да уни нима кутиб турганини биларди. Зеро, «Ювентус»да футбол дунёси билан танишиб улгурганди. Бу футболчи Испания гранди сафида шунчаки йўқолди. Мавсум якунланганидан сўнг эса мадридликлар уни 6 млн. евро эвазига «Милан»га сотиб юборишди.
Габриэль Хайнце
Аргентиналик ҳимоячи 2007 йили «Манчестер Юнайтед»дан «Реал» сафига келиб қўшилди. Инглиз клуби унинг трансферидан 8 млн. фунт ишлади. Эҳтимол, Хайнце Манчестерни Мадридга алмаштириб хатога йўл қўйгандир. Габриэль Англиядаги фаолиятида «Олд Траффорд»нинг суюклисига айланиб улгурган, фаолияти бир маромда давом этаётган эди. Аргентиналик ҳимоячи «Реал» билан 4 йиллик шартнома имзолади ва икки мавсумни шу клубда ўтказди. Ушбу вақт мобайнида футболчи 58 марта майдонга тушиб, 3 бора рақиб дарвозасини ишғол қилди. Хуллас, Хайнце майдонга кам тушаётганидан кўнгли тўлмай, Мадридни тарк этди ва «Марсель» сафига бориб қўшилди.
Кака
2009 йилнинг июнь ойида «Реал» «Милан» юлдузи учун деярли 70 млн. евро тўлади ва олти йиллик шартнома имзолади. Кака Италия клубида жуда кўп нарсага эришди, бироқ янги марраларни забт этиш учун эртами-кеч у ерни тарк этиши аниқ эди. «Милан» унинг учун кам пул олмади. Бразилиялик футболчининг янада ривожланиши учун Мадрид яхши вариант эди. Бироқ у мухлислар кутган ўйинни намойиш қилиб бера олмади. Бундан ташқари, футболчига жароҳатлар ҳам халақит берди. Моуриньонинг «Реал»га келиши Каканинг жамоани тарк этишига туртки вазифасини бажарди. Чунки қизиққон мураббий клубдаги кўплаб футболчилар билан чиқишолмай қолганди. Шундай қилиб, 2013 йилнинг сентябрида бразилиялик футболчи «Милан»га қайтди. Ҳозирда эса фаолиятини «Орландо Сити»да давом эттирмоқда.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Вильярреал | 2 | 6 |
2 | Барселона | 2 | 6 |
3 | Реал Мадрид | 2 | 6 |
4 | Хетафе | 2 | 6 |
5 | Атлетик Бильбао | 2 | 6 |
6 | Эспаньол | 2 | 4 |
7 | Бетис | 2 | 4 |
8 | Райо Вальекано | 2 | 3 |
9 | Алавес | 2 | 3 |
10 | Осасуна | 2 | 3 |
11 | Реал Сосьедад | 2 | 2 |
12 | Эльче | 2 | 2 |
13 | Атлетико | 2 | 1 |
14 | Валенсия | 2 | 1 |
15 | Сельта | 2 | 1 |
16 | Мальорка | 2 | 1 |
17 | Леванте | 2 | 0 |
18 | Севилья | 2 | 0 |
19 | Реал Овьедо | 2 | 0 |
20 | Жирона | 2 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 3 | 7 |
2 | Ал-Ҳилол | 3 | 5 |
3 | Зальцбург | 3 | 4 |
4 | Пачука | 3 | 0 |
Чорак финал | |||
---|---|---|---|
26.01.2023 | |||
01:00 | Барселона |
|
Реал Сосьедад |
02:00 | Осасуна |
|
Севилья |
23:59 | Валенсия |
|
Атлетик Бильбао |
27.01.2023 | |||
01:00 | Реал Мадрид |
|
Атлетико |
Ярим финал | |||
02.03.2023 | |||
01:00 | Осасуна |
|
Атлетик Бильбао |
03.03.2023 | |||
01:00 | Реал Мадрид |
|
Барселона |
04.04.2023 | |||
23:59 | Атлетик Бильбао |
|
Осасуна |
05.04.2023 | |||
23:59 | Барселона |
|
Реал Мадрид |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
Ярим финал | |||
---|---|---|---|
10.01.2024 | |||
23:59 | Реал Мадрид |
|
Атлетико |
23:59 | Барселона |
|
Осасуна |
Финал | |||
14.01.2024 | |||
23:59 | Реал Мадрид |
|
Барселона |
25.08.2025. Ла-лига. 2-тур. | |||
00:30 | ![]() Реал Овьедо |
0-3 | ![]() Реал Мадрид |
31.08.2025. Ла-лига. 3-тур. | |||
00:30 | ![]() Реал Мадрид |
-:- | ![]() Мальорка |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|