Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Сариқ сув ости кемаси» «Реал»ни чўктирди

"Барселона" очко йўқотган турда "Реал Мадрид" ғалаба қозониб, асосий рақибига яқинлашиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Бунга "Вильярреал" йўл қўймади.

Ўйин бошланган ҳамоно "сариқ сувости кемаси" Мадридга кетма-кет зарбалар бера бошлади. Ўйиннинг 4-дақиқасида Жонатон дос Сантос йўллаган зарба устунни ларзага келтирган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб, Кейлор Навас ўз "устун"лари (оёқлари) орасидан тўпни ўтказиб юборди. Модрич ўз жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйди ва Букамбу жамоадоши Сольдадони бирга бир вазиятга чиқарди. Роберто вазиятдан оқилона фойдаланди ва ҳисобни очди.

Кутилмаган зарбадан "Реал" футболчилари довдираб қолишди ва улар биринчи бўлим сўнгига қадар ўзларига кела олишмади. Аксинча, "Вильярреал" футболчиси Букамбу икки марта жуда қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Акс ҳолда ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал қилиб қўйиши мумкин эди.

Иккинчи бўлимни мадридликлар фаол бошлашди. Бензема икки марта яқин масофадан дарвозага аниқ зарба йўллай олмаган бўлса, Бэйлнинг зарбаси қовушмади. Мана шу босим пайтида мезбонлар анча пала-партиш ўйнаётган эдилар, аммо Бенитес шогирдлари бундай фойдаланиб қолишмади. Қолган дақиқаларда Роналду, Бензема, Хамесда имкониятлар бўлди. Улар фақат имкониятлигича қолди, голга айланмади.

"Режага кирмаган" мағлубият туфайли "Мадрид" энди "Атлетико" ва "Барселона"дан 5 очко ортда қоладиган бўлди.

Ла лига, 15-тур
ВИЛЬЯРРЕАЛ – РЕАЛ МАДРИД 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 8 Сольдадо.
Вильярреал – Ареоля, Мусаккьо, Коста, Байи (Рукавина, 84), Руис, Дос Сантос, Тригерос (Пина, 90), Сориано, Суарес, Бакамбу, Сольдадо (Матиас Науэль, 83).
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело (Хесе, 89), Данило, Рамос, Хамес, Каземиро (Ковачич, 79), Модрич (Иско, 78), Бэйл, Роналду, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Марсело (31), Рамос (66), Байи (72), Суарес (90).

Киритилди: 14.12.2015 02:20. Ўқилди: 5968 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
0-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

31.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Реал Мадрид
-:-
Мальорка

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.