Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Раймон Доменек:«Зидан Франция термасини ҳам бошқаради»

Зайниддин Зидан 2006 йилги жаҳон чемпионатида Марко Матераццини «сийлаган» кезлари Франция термасини Раймон Доменек бошқарганди. Орадан ўн йил ўтди. Яқинда ушбу мутахассис хорижлик ҳамкасбларимизга интервью бераркан, агар Зидан «Реал» имтиҳонидан ўта олса, Франция терма жамоаси бош мураббийлигида ишлаши мумкинлигини таъкидлади.

- Зиданнинг «Реал»га бош мураббий этиб тайинланишига қандай қарайсиз?

- Матбуотда шов-шув кўтарилди, ахборот каналлари ўз дастурларини тўхтатиб, Зайниддин ҳақида махсус кўрсатув тайёрлашга киришдилар. Ушбу воқеа ҳаммага кучли таъсир ўтказди, фақат Зидандан ташқари.

- Нега ҳамма уни яхши кўради?

- Чунки Зидан соф иқтидор эгаси, майдонда ҳеч ким эплолмаган ишларни бажарган. Шунингдек, Зайниддин камтар-камсуқум, ҳақиқий афсона.

- Зидандаги мураббийлик тажрибаси у қадар катта эмас, фақатгина фарм-клубда ишлаган, холос. Унинг бош жамоадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ўйлашимча, барчасини эплайди, зеро ҳозирги мураббийлик касби аввалги йиллардагидан фарқланади. Бугун кимдир машғулотни ўтказса, бошқаси жисмоний тайёргарликка жавобгар. Айни дамда муваффақиятли ишлаш учун футболчилар қаршисида обрўли шахс сифатида гавдаланишнинг ўзи кифоя. Зайниддинда эса бу борада муаммо йўқ. Муҳими - юлдузлар ва бошқа шогирдларини яхлит жамоага айланишини таъминласа бўлгани.

- Нега «Реал» айнан уни танлади?

- Чунки Зидан - машҳур ном. «Қироллик клуби» сафида турли мусобақаларда ғолиб чиққан, жамоа тарихидан муқим жой эгаллаган. Шуни инобатга олсак, мазкур танлов мантиқан тўғри. У Карло Анчелоттининг норасмий ёрдамчиси эди: биринчи марта пўрим кийинган Зайниддиннинг захира ўриндиғида ўтирганини кўриб, қачонлардир «Реал» бош мураббийига айланишини тахмин қилгандим. Ке­йинчалик Франция термасини бошқаришига ҳам ишонсак бўлаверади.

- Зидан - Франция термаси бош мураббийи? Ушбу фикрингиз қатъийми?

- Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллашга унданда муносиброқ номзодни кўрмаяпман. Менимча, бош жамоанинг ҳозирги устози кетиши ҳамоно, ушбу вазифа Зайниддинга топширилади. Бунинг учун эса ундан дастлаб «Реал» имтиҳонидан ўтиш талаб этилади.

Киритилди: 19.01.2016 07:58. Ўқилди: 3394 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
1-0
Осасуна

Навбатдаги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.