Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» тарихидаги энг кучли мураббийлар ТОП-7

Мадриднинг «Реал» жамоасини шу пайтгача 47 нафар мураббий бошқариб келишган. Биз «Қироллик клуби» тарихига назар солиб, энг кучли мураббийлар ТОП-7 лигини аниқлашга ҳаракат қилдик.  

 

7. Лео Бенҳакер 
Бошқарган даври: 1986-1989, 1992 йиллар 
Статистикаси: 197 ўйин, 121 ғалаба, 47 дуранг, 29 мағлубият. Тўплар нисбати: 404-185 
Ютуқлари: (6 та) Испания чемпиони (3), Испания кубоги соҳиби (1), Испания суперкубоги ғолиби (2). 
Бенхакер «Реал»га икки марта мураббий этиб тайинланган. Биринчи уринишда у 3 йил ишлаган бўлса, иккинчисида 6 ой фаолият олиб борди. Лео «Бланкос» музейига 6 та кубокни олиб келди. Жамоа унинг даврида 3 бора Ла Лига чемпиони бўлганлиги таҳсинга сазовордир. 

6. Карло Анчелотти 
Бошқарган даври: 2013-2015 йиллар 
Статистикаси: 119 ўйин, 89 ғалаба, 14 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати: 323-103. 
Ютуқлари: (4 та)Испания кубоги (1), Чемпионлар лигаси ғолиби (1), Европа суперкубоги эгаси (1), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (1) 
Италиялик мутахассис «Реал»даги дастлабки мавсумидаёқ 4 та кубокни қўлга киритди. Анчелотти «галактикос»нинг тарихий Чемпионлар лигасидаги 10-ютуқни қўлга киритишини таминлаб берди. Шунингдек Дон Карло даврида «Қироллик клуби» кетма-кет 22 та ғалабага эришиб, рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди. 

5. Луис Карниглия 
Бошқарган даври: июн, 1957-1959, 1959 йиллар 
Статистикаси: 81 ўйин, 56 ғалаба, 12 дуранг, 13 мағлубият. Тўплар нисбати: 206-74. 
Ютуқлари: (3 та) Испания чемпиони (1), Чемпионлар кубоги ғолиби (2) 
Карниглия «Реал»да икки марта бош мураббийлик қилган. У жамоани 2,5 мавсум давомида бошқариб атиги 3 та кубокни қўлга киритди. Бироқ ана шу 3 та совриннинг, 2 таси Чемпионлар кубогида эришилгани унинг қадрини баланд қилади. Луис шунингдек 1 марта жамоасини мамлакат чемпиони қилган. 

4. Луис Моловни 
Бошқарган даври: 1974, 1977–1979, 1982, 1985-1986 йиллар 
Статистикаси: 180 ўйин, 107 ғалаба, 34 дуранг, 39 мағлубият. Тўплар нисбати: 393-194 
Ютуқлари: (8 та) Испания чемпиони (3), УЕФА кубоги ғолиби (2), Испания кубоги соҳиби (3) 
Маловни клуб бошқарувини 4 марта қўлга олиб, бу борада ўзига хос рекорд ўрнатган. «Реал» Луис даврида 2 марта УЕФА кубогида зафар қучди. 1985-1986 йилларда мазкур турнирнинг савияси юқори эди. Клуб тарихида бошқа ҳеч бир мутахассис жамоани мазкур кубок ғолиблиги сари етаклаб бора олмаган. Малоуни «бланкос» билан 3 мартадан чемпионлик ва кубокни қўлга киритганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. 

3. Хосе Вилялонга 
Бошқарган даври: 1954-1957 йиллар 
Статистикаси: 105 ўйин, 66 ғалаба, 14 дуранг, 25 мағлубият 
Ютуқлари: (4 та) Испания чемпиони (2), Чемпионлар кубоги ғолиби (2) 
Вилялонга «Реал»да атиги 2,5 мавсум ишлади. Шунга қарамай у клуб тарихидаги энг яхши мураббийлар учлигидан жой лди. Хосе Чемпионлар кубогини қўлга киритган илк мураббий сифатида тарих саҳифаларидан жой олган. У 2 мартадан Чемпионлар кубоги ва Испания чемпионатида зафар қучган. 

2. Висенте Дел Боске 
Бошқарган даври: 1994, 1996, 1999-2003 йиллар 
Статистикаси: 245 ўйин, 133 ғалаба, 57 дуранг, 55 мағлубият 
Ютуқлари: (7 та) Испания чемпиони (2), Испания кубоги соҳиби (1), Чемпионлар лигаси ғолиби (2), УЕФА суперкубоги (1), Қит’алараро кубоги соҳиби (1) 
Дел Боске 3 марта «Реал» мураббийи этиб тайинланган. Унинг омадли даврлари 1999-2003 йилларга тўғри келади. Ўшанда Висенте «галактикос» билан 2 бора Чемпионлар кубогида зафар қучди. Шунингдек у жамоасини 2 марта мамлакат чемпиони қилишга ҳам эришди. Клуб президенти Перез 2003 йили Дел Боскени истеъфога чиқарганига ҳалигача афсусланади. 

1. Мигел Мунос 
Бошқарган даври: 1959, 1960-1974 йиллар 
Статистикаси: 604 ўйин, 357 ғалаба, 128 дуранг, 119 мағлубият. Тўплар нисбати: 1225-562 
Ютуқлари: Испания чемпиони (9), Испания кубоги (2), Чемпионлар кубоги ғолиби (2), Қит’алараро кубоги эгаси (1) 
«Реал»ни энг кўп бошқарган мураббий Мунос ҳисобланади. У 14 йил мобайнида Мадридликларга мураббийлик қилиб келди. Мигел даврида «Реал» Испания гегемонлигини бегона қилмади. Жамоа 9 марта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Мунос шогирдлари еврокубокларда ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Жамоа 2 марта Чемпионлар лигаси бош совринига эга чиқди. Мигел Мунос клуб тарихидаги энг яхши мураббий эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Киритилди: 04.03.2016 12:36. Ўқилди: 5866 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
1-0
Осасуна

Навбатдаги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.