Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» ва Роналду «Сельта»ни янчиб ташлади

Испания чемпионатининг 28-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилди ва ўта йирик ҳисобда (7:1) ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимдаги ўйинга қараб, ҳисобнинг бундай йирик кўриниш олишини тахмин қилиш қийин эди. Танаффусга қадар виголиклар мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатишди. Ҳаттоки голга тортадиган ўта хавфли вазиятни улар яратишди. 14-дақиқада қанотдан етказилган узатмани Аспас бош билан дарвоза томон бурди. Тўп тўсинга тегиб, Ягонинг ўзига келиб тушдли. Унинг 4 метрдан йўллаган зарбасини Навас оёқ билан қайтариб қолди.

Орадан кўп ўтмасдан Иско яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Унинг зарбасини Рубен Бланко қайтаришга муваффақ бўлди. Бўлим сўнгида Пепе бурчакдан етказилган узатмага бош билан зарба бериб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда эса ўйин суръати бутунлай ўзгариб кетди. Айниқса, Роналдунинг дастлабки иккита голи "Сельта"ни бутунлай "синдирди". Криштиану ўйиндан ва жарима зарбасидан бир-бирига ўхшаш 2та гол урди. Удан кейин эса португалиялик футболчи бўш дарвозани ишғол қилган бўлса, ўзининг тўртинчи голини бош билан киритди. Мазкур "покер" натижасида Роналду 27та гол билан Ла лига тўпурарлари баҳсида пешқадам бўлиб олди.

Шунингдек, захирадан майдонга тушган Хесе ва Бэйл ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлишди.

Ла лига, 28-тур
Реал Мадрид – Сельта 7:1 (1:0, 6:1)
Голлар: 1:0 – 41 Пепе, 2:0 – 50 Роналду, 3:0 – 58 Роналду, 3:1 – 62 Аспас, 4:1 – 64 Роналду, 5:1 – 76 Роналду, 6:1 – 77 Хесе, 7:1 – 81 Бэйл.
Реал Мадрид – Навас, Рамос, Карвахаль (Марсело, 77), Данило, Пепе, Ковачич, Каземиро, Иско (Бэйл, 65), Васкес, Роналду, Майораль (Хесе, 70).
Сельта – Бланко, Мальо, Планас, Кастро, Гомес, Васс (Бовю, 77), Диас, Эрнандес (Радоя, 35), Орельяна, Нолито, Аспас (Гвидетти, 67).
Огоҳлантиришлар: Данило (25), Пепе (29), Нолито (40), Кастро (59), Орельяна (85).

Киритилди: 05.03.2016 22:03. Ўқилди: 6544 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
1-0
Осасуна

Навбатдаги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.