Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал” – “Сельта” учрашувига оид 20 факт!

Кеча Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида Вигонинг “Сельта” клубини қабул қилиб йирик 7:1 ҳисобида зафар қучди. Биз учрашувга оид 20 фактни эътиборингизга хавола этамиз.



1. “Реал” ва “Сельта” Испания чемпионати доирасида 100-марта рақиб бўлишди.

2. Мадридликлар Виголикларни 56-марта таслим этишди. “Сельта” 29 марта ютган бўлса, 15 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 224:132 “қироллик клуби” фойдасига!

3. “Реал” “Сантяго Бернабеу”да қаторасига тўртинчи бор “Сельта”ни мағлуб қилди.

4. Виголиклар охирги 4 ўйинда “Реал”дан очко ола билишмаяпти.

5. “Реал” “Сельта”га қарши ўйинлардаги энг йирик ғалабасини тантана қилди.

6. Роналду “Реал” либосидаги голлари сонини 350 тадан оширди. У “бланкос” таркибида 335 учрашувда 352 гол киритган.

7. Криштиану Испания чемпионатида урган голларини 252 тага етказиб, афсонавий Телмо Заррани орқада қолдирди ва мусобақа тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурарга айланди.

8. Португалиялик форвард ушбу мавсумдаги голлари сонини 39 тага етказиб олди.

9. Роналду фаолияти давомидаги юбилей 40-“хет-трик”ни нишонлади.
10. КриРо Испаниядаги “хет-трик”ларини 36 тага етказиб олди ва бу борада Мессидан (35 “хет-трик”) ўзиб кетди.

11. Роналду “Сельта”га қарши 8 учрашувда майдонга тушиб, жами 17 гол урган.

12. Криш “Олтин бутса” учун курашда яна пешқадамга айланди. У Ла Лигада 27 гол урган. Роналдунинг асосий таъқибчиси Суарес ҳисобида 25 гол мавжуд.


13. Бейл Испания чемпионатидаги учинчи мавсумини ўтказмоқда ва у бу вақт ичида Ла Лигада 42 голга муаллифлик қилди.


14. Гарет яна учта гол урса, битта жамоа таркибида урган голлари бўйича шахсий рекордини ўрнатади. У Мадрид клубида ҳозиргача 53 гол урган. Унинг “Тоттенхэм”даги голлари эса 55 тани ташкил этади.

15. Хесе “Реал Кастиля” ва “Реал Мадрид”да урган голлари сонини жами 50 тага етказди. У “Кастиля”да 34, асосий жамоада эса 16 марта рақиб посбонларини ранжитган.

16. Хесе ушбу мавсумдаги учинчи голини киритди.


17. Пепе Испания чемпионатида кетма-кет 8-мавсум тўп киртмоқда.


18. Португалиялик ҳимоячи “галактикос” таркибидаги 304-ўйинида 13-голига муаллифлик қилди.


19. Пепе Португалия ва Испания чемпионатларида урган голлари сонини 20 тага етказди.


20. “Сельта” ҳужумчиси Яго Аспас чемпионатдаги 10-голини уришга муваффақ бўлди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Киритилди: 07.03.2016 10:09. Ўқилди: 5763 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
1-0
Осасуна

Навбатдаги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.