Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Испанияда бугун байрам

“Атлетико” Мадрид футболчиларининг кўзи билан қараймиз бугунги кунга. Демак, бугун тақвимда нима бор? Ким билан ўйин экан? Ўҳ, “Бетис”! Ёмон жамоа эмас, аммо енгса бўлади. Енгиб бўлгач, бир иш бор, муҳим иш.

“Лас Пальмас” ҳам чиройли клуб бўлиб боряпти, сезяпсизми? Уларда ҳам бугун муҳим баҳс.  Ўтган ойнинг энг яхши мураббийи бошчилигидаги клуб “Валенсия”ни қабул қилади ва бу беллашув улар учун оғир кечиши турган гап. Бироқ, улар ҳам ўйиндан кейин тўпланиб олишади. Иш бор.

Хуллас, бугун "эл-класико" куни. Очколар ўртасидаги тафовут каттариб кетган бўлса-да, бу бошқа жиҳатдан ўз муҳимлигини сақлаб қолаверади. Бугун “Барселона” азалий рақиби бўлмиш “Реал”ни, Месси Роналдуни, Энрике Зиданни ва каталонияликлар пойтахт аҳлини қабул қиладиган кун.

Биринчи даврадаги ўйин ҳаддан ташқари катта ҳисобда якунланган. "Қироллик клуби" чемпиондан тўртта гол қабул қилиб олган, жавобига эса ожиз қолган эди. Мана шу мантиқдан келиб чиқсак, “Барса” ўз уйида “Реал”ни "еб" юбориши керак. Лекин “Ноу Камп” аҳли биладики, бўлажак "эл-класико"ни олдинги ўйин билан ўлчаб бўлмайди. Ўтган йилги баҳсга қараб мутлақо хулоса чиқариб бўлмаслигини бу ўйин иштирокчилари аллақачон билиб бўлишган. Биз ҳам шу фикрдамиз.

Бизнинг тахминимизга кўра, бугунги баҳсда очиқ футбол намойиш этилади. Нега дейсизми? Сабаби, “Барселона” ва “Реал” турнир жадвалида ёнма-ён эмаслар. Фарқ катталиги ҳам ўйинни асабийликдан йироқроқ ўтишини таъминлайди.

Икки жамоанинг йўқотадиган нарсаси қолмаган. Деярли. Каталонияликлар енгилган тақдирларида ҳам, турнир жадвалида пешқадамлар. Очколар ўртасидаги фарқ барибир салмоқли бўлиб қолади. “Реал” ҳам енгилиб қолишдан чўчимайди. Биринчидан, ўз уйида 0:4га енгилиб бўлган. Мухлислари-да бу мағлубиятга тайёр турган бўлишлари ҳам мумкин. Иккинчидан, чемпионлик курашидан умидини узиб бўлган “Реал”. Фақат мухлислар учун ўйнайди. “Барса”да ҳам шунақа вазият. Фақат мухлислар учун!

Кройфнинг хотираси учун махсус либосда тушаркан “Барселона”. Бундан кўзланган мақсад ҳам фақат футбол. Мухлислар ва обрў.

Охирги пайтда "эл-класико" ўйинлари оғир кечаётганди. Сабабини айтдик. Бу икки клуб турнир жадвалида ёнма-ён боришаётган пайтга тўғри келиб қолганди баҳслар. Бир-бирини қуваётган клублар ўртасидаги ўйинлар эса очиқ ва самимий футболдан йироқ ўтади. Бугунги ўйинни томоша қилиш керак, азизлар! Ўтказиб юбормаслик лозим!

Бунақаси бошқа такрорланмаслиги мумкин. Бугун биринчи ва иккинчи ўрин ўртасидаги ўйин эмас. Ўртада бошқа клуб ҳам бор. Дарвоқе, “Атлетико” футболчилари ўйиндан кейин Мадриднинг қайси чойхонасида ўтиришаркин-а?!

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 02.04.2016 12:20. Ўқилди: 5900 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
1-0
Осасуна

Навбатдаги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.