Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Реал» қийин ва иродали ғалабани қўлга киритди

Испания чемпионатининг 35-тури доирасида ўйинда Зидан жамоа етакчилари Модрич ва Рамос дам беришга қарор қилган бўлса, Роналду ва Карвахаль жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмади.

"Райо Вальекано"га қарши ўйиннинг дебюти худди биринчи даврадагидаги учрашувдагидек бўлди. Пако Хемес шогирдлари 14-дақиқага келиб номдор рақиб дарвозасига 2та тўп йўллашга муваффақ бўлишди. Дастлаб Бебе чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Эмбарба яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп дарвозабон майдончасида турган Николас Микуга келиб тушди. Футболчи муаммосиз дарвозани ишғол қилди.

Ушбу мураккаб вазиятдан "Қироллик клуби" қийинчилик билан бўлса-да чиқиб кета олди. 35-дақиқада бурчакдан етказилган узатмага Бэйл баланд сакраб, тўпни дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлим бошида ҳисоб тенглашди. Данило ўнг қанотдан узатма берди ва Лукас Васкес 11 метрли нуқта атрофида ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда бош билан дарвозани ишғол қилди. 2:2. Орадан кўп ўтмасдан Бэйлнинг бош билан узатмасидан кейин Хесе бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончасига кириб, кучли зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи даврадаги ўйинда "Райо Вальекано" кўпол хатолари туфайли йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса, бу сафар ҳимоячининг хатоси туфайли очкодан маҳрум бўлди. Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида Гарет Бэйл ҳимоячи Кинидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига кириб, аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" камида 2 соатга жадвалда пешқадам бўлиб олди. "Атлетико" ва "Барселона" жамоалари ўз ўйинларини бугун ўтказишади.

Испания Ла лигаси, 35-тур
Райо Вальекано – Реал Мадрид 2:3 (2:1, 0:2)
23 апрель, «Кампо де Вальекас».
Голлар: 1:0 – 7 Эмбарба, 2:0 – 14 Мику, 2:1 – 35 Бэйл, 2:2 – 52 Васкес, 2:3 – 81 Бэйл.
Райо Вальекано – Хуан Карлос, Креспо, Амайя, Тито (Рац, 78), Марин, Эрнандес (Герра, 54), Трасоррас, Хосабед (Итурра, 54), Эмбарба, Бебе, Мику.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Данило, Варан, Ковачич (Хамес, 78), Кроос, Бэйл, Иско, Хесе (Модрич, 63), Бензема (Васкес, 42).
Огоҳлантиришлар: Хосабед (53), Креспо (62), Ковачич (66), Итурра (67), Трасоррас (73), Амайя (76), Рац (83).

Киритилди: 23.04.2016 20:54. Ўқилди: 5345 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
1-0
Осасуна

Навбатдаги учрашув

25.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Реал Овьедо
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.