Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал Мадрид” – “Манчестер Сити” (1:0) ўйинига оид қизиқарли фактлар

Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинидан ўрин олган иккинчи ўйин ҳам якунланиб, финалга йўлланма олган жамоалар номи аниқ бўлди. Биз “Реал” – “Манчестер Сити” ўйинига оид қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.  

1. Ушбу жамоалар бешинчи бор ўзаро тўқнаш келишди. Мадридликлар учинчи марта ғалаба қозонишган бўлса, ‘Сити” “Реал”га қарши ўйинларда ғалаба қозонмаган. 
2. “Реал” Чемпионлар лигасидаги 224-учрашувини ўтказиб, 133-ғалабасини қўлга киритди. Тўплар нсибати 466:236. Мадридликлар мусобақада энг кўп ўйин ўтказган, ғалаба қозонган, гол урган, гол ўтказиб юборган ва очко жамғарган жамоа бўлиб турибди. 
3. “Манчестер Сити” Чемпионлар лигасидаги юбилей 40-ўйинини ўтказиб, 15-мағлубиятини қабул қилиб олди. Тўплар нисбати 63:54 
 
4. Гарет Бейл “Реал” таркибида Чемпионлар лигасидаги 29-ўйинида 9-голини урди. (Айрим сайтларда гол автогол сифатида қайд этйилган) 
 
5. Зинедин Зидан “Реал” таркибида Чемпионлар лугаси финалига ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида чиққан Мигел Мунос ва Висенте Дел Боскедан кейин учинчи инсонга айланди. 
6. Мадридликлар мусобақанинг ушбу мавсумида 10 та ўйинда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолиб, “Арсенал”нинг рекордини такрорлашди. 
7. “Реал” Чемпионлар лигаси финалига 14-марта йўл олиб, рекордини янгилади. 
8. “Реал” дарвозабони Кейлор Навас Чемпионлар лигасида жами 12 марта майдонга тушиб, шуларнинг 11 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Навасга фақатгина “Волфсбург” футболчилари гол уришган. 
9. Кейлор Навас Чемпионлар лигасининг бир мавсумида 9 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиб, Канисареснинг рекордини такрорлади. 
 
10. “Сити” ҳимоячиси Винсент Компани ушбу жамоа либосида турнирдаги юбилей 30-учрашувини ўтказди. 
11. Мангала, Бруйне ва Стерлинг эса “шаҳарликлар” таркибида ЧЛдаги 10-ўйинини ўтказишди. 
12. “Реал” мавсум давомида мураббийни алмаштирган пайтлари 2 марта финалга чиққан. 1960 ва 2000 йиллари жамоа турнирда ғолиб бўлган. Бу мавсум эса клуб учинчи марта финалга чиқди. 
 
13. Роналду ЧЛда инглиз жамоаларига қарши 12 марта майдонга тушган. Ана шу ўйинларда Криштианунинг жамоаси бирор маротаба ҳам мағлуб бўлмаган. 
14. Гарет Бейл Чемпионлар лигасида Испан жамоаларининг юбилей 1300-голига муаллифлик қилди. 
15. “Манчестер Сити” ушбу турнирда инглиз жамоаларининг 180-мағлубиятини қайд этди. 
 
16. Бейл турнирда Уэлслик футболчилар томонидан урилган 57-голни урди. 


Фурқат Юсупов тайёрлади

Киритилди: 06.05.2016 12:53. Ўқилди: 7159 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Ярим финал.
23:59
ПСЖ
4-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
-:-
Осасуна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.