Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» қийин ўйинда «Сельта»ни мағлуб этди

Испания чемпионати 2-турида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилди. Рақибнинг қаттиқ қаршилигига учраган мезбонлар қийин ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда жамоалар эҳтиёткорона ўйнашди. Натижада дарвозалар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида ҳисоб очилди. Модрич ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Асенсио уни эгаллаб олиб дарвозабон билан яккама-якка қолган вазиятда оҳиста зарба йўллади. Альварес тўпни қайтара олди, бироқ қайтган тўпга етиб келган Мората кучли зарба билан уни дарвозага йўллади!

Орадан сал ўтгач, «Сельта» ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олган Гвидетти тўпни Орельянага оширди. Жарима майдони чизиғида турган футболчи кучли ва аниқ зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди!

Ўйин якунланишига ўн дақиқа қолганида «Реал» ғалаба келтирувчи голни урди. Васкес ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, уни марказдан келаётган Кроосга етказди. Тони жарима майдони чизиғидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!

Реал Мадрид – Сельта 2:1

Голлар: 1:0 – 60 Мората, 1:1 – 67 Орельяна, 2:1 – 81 Кроос.

Реал Мадрид – Касилья, Рамос, Варан, Карвахаль, Марсело, Модрич (Хамес, 69), Кроос, Асенсио (Васкес, 65), Каземиро, Бэйл, Мората (Диас, 77).

Сельта – Альварес, Кабраль, Мальо, Ронкалья, Кастро, Радоя (Систо, 85), Эрнандес, Васс (Диоп, 77), Орельяна, Бонгонда, Гвидетти (Аспас, 73).

Огоҳлантиришлар: Мальо (52), Кастро (55).

 

 

 

Киритилди: 28.08.2016 01:13. Ўқилди: 11314 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Ярим финал.
23:59
ПСЖ
4-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.08.2025. Ла-лига. .
00:00
Реал Мадрид
-:-
Осасуна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.