Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал"нинг 9 рекорди: Роналду уларни янгилай оладими?

Криштиану Роналду "Реал" таркибида 2009 йилдан буён тўп суради. Шу вақт оралиғида у кўплаб натижаларни, шахсий рекордларни қўлга киритишга улгурди. Яқинда у “Қироллик клуби” либосида “Олтин тўп”га энг кўп эга чиққан футболчига айланди.

Роналду мадридликлар сафида шунчалик кўп рекордларни қайд этдики, клуб миқёсида у янгиламаган рекорд қолмагандек таассурот уйғотади. Аммо ҳали янгилаши керак бўлган рекордлар ҳам бор экан. Криштиануни яна узоқ вақт тўп суришга ва натижаларини яхшилашига ундаши мумкин бўлган ушбу марраларни санаб ўтамиз.

Ла Лигиганинг энг яхши тўпурари

Роналду"Реал" тарихидаги тўпурарликни аллақачон ўзини килиб олган. Эндиги навбат Ла Лига тўпурарлиги учун баҳсга! Рекорд Лионел Мессига тегишли, ҳозирча унинг ҳисобида Испания чемпионатида 323 гол бор. Криштиануда эса — 270.

"Реал" таркибида Класикода энг кўп гол урган футболчи

“Қироллик клуби”нинг “Барселона”га қарши ўйинларида энг сермаҳсул ҳужумчиси Алфредо ди Стефано ҳисобланади, у каталонияликлар дарвозасини 18 бор ишғол қилган. Роналду ҳисобида ҳозирча 16 гол бор.

Испания Кубогида бир мавсумда урилган голлар сони бўйича

1960/61 йилги мавсумда Ференц Пушкаш Испания кубоги доирасида 14 бор рақибларини ранжитган. Роналдунинг Кубок баҳслари бир мавсумидаги энг яхши натижаси – 7 гол.

"Реал"нинг энг кекса голеадори

Роналду "Реал"да яна 10 йил тўп суришини таъкидлади. Бу унинг келажакда Пушкаш рекордини янгилаши мумкинлигини билдиради. Ференц Пушкаш 38 ёшу, 233 кунлигида “Севилья” дарвозасини ишғол қилган. 1965 йилнинг ноябрида урилган ушбу гол орқали у ҳанузгача “Реал” таркибида гол киритган энг кекса футболчи бўлиб турибди.

"Реал" энг кекса футболчиси

"Севилья"га қарши кечган ўша ўйин Пушкаш учун "Реал" либосидаги сўнгги баҳс бўлган. Ундан кейин ҳали ҳеч бир футболчи 38 ёшу, 233 кунлигида "Реал" таркибида майдонга тушмаган.

"Реал"нинг энг тезкор голи муаллифи

1994 йили "Севилья"га қарши баҳсда "Реал" 12 сониядаёқ ҳисобни очганди. Жамоа тарихидаги энг тезкор ўша гол муаллифи чилилик Иван Саморано ҳисобланади.

"Реал" таркибида энг кўп ўйин

Қаймоқранглилар либосида энг кўп майдонга тушиш рекорди жамоанинг афсонавий ҳужумчиси – Раулга тегишли. Роналдуга бу рекордни янгилаш жуда қийин бўлади.

Айни пайтда португалиялик ҳисобида 366 ўйин бор, Раулда эса улар сони – 741та!

Роналду ҳисобида ЕЧЛдаги баҳслар сони юздан ошади, аммо уларнинг фақат 81тасини “Реал” таркибида ўтказган. Бу бўйича клуб рекорди 152 ўйин билан Икер Касильясга кегишли.

“Реал” таркибида энг кўп ўйин ўтказган легионер

Роберто Карлос 11 йил мобайнида "Реал" таркибида Испания чемпионатининг 370 учрашувида майдонга тушган. Испаниялик ҳисобланмаган бошқа бирор футболчи мадридликлар сафида бунча кўп ўйин ўтказмаган. Роналду ҳисобида ҳозирча 248 учрашув бор.

Лутфулло Турсунов

Киритилди: 24.12.2016 14:02. Ўқилди: 21695 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.