Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зиданни мағлубиятсиз серия сари етаклаган футболчилар

Бундан бир йил муқаддам Рафаэл Бенитеснинг истеъфосидан сўнг Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига бу борада умуман тажрибага эга бўлмаган Зайниддин Зидан тайинланган эди. Бугун эса барча бир саволга жавоб изламоқда: Зиданнинг «Реал»ини ким тўхтата олади?

Ўйин борасида Зидан ҳеч қандай ҳайратланарли янгилик киритмаганига қарамай, «Қироллик клуби» совринларни йиғишда давом этмоқда: Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон кубоги ва Ла Лигадаги ишончли пешқадамлик. Бундан ҳам яхшиси – «Реал»ни 39 ўйиндан буён ҳеч ким мағлуб этолмаяпти – бу билан «Барселона»нинг ўтган мавсумдаги рекордини такрорлаб бўлди, яна бир мағлубиятсиз ўйин «Реал»ни Испаниянинг мутлақ рекордчисига айлантиради.

Мадридликлар 2017 йилни анча томошабоп ўйинлар билан бошлади – 2 ўйинда 8 гол. Жамоанинг бир йилдан буён урилган голларига 16 футболчи муаллифлик қилган – бу кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши кўрсаткич. «Реал»нинг барча чизиқлари ажойиб ўйин кўрсатмоқда – мустаҳкам ҳимоя, мувозанатли ярим ҳимоя ва сермаҳсул ҳужум.

Тактика борасида ҳали ўрганиш жараёнида бўлган Зидан қўли остидаги футболчилардан унумли фойдалана олишини кўрсатмоқда. Ушбу мағлубиятсиз серия бир қатор футболчиларнинг ажойиб ўйинларига асосланишини статистикадан ҳам билиб олиш мумкин. Эътиборингизга ушбу статистикага асосланган таҳлилни тақдим этамиз.

43 – бу «Реал»нинг Зидан мураббийлигидаги шубҳасиз энг яхши тўпурари Криштиану Роналду урган голлар сони. Бу унинг сермаҳсуллик борасидаги энг яхши йили бўлмаса ҳам, у «Реал»даги совринларидан ташқари Португалия терма жамоаси билан Европа чемпионлигини ва ўзининг тўртинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди ва ҳақли равишда бу йилни фаолиятидаги энг яхшиси сифатида тан олди.

16 – Камтар Тони Кроос ҳужум ортида тенгсиз ўйин кўрсатмоқда. 16 та голли узатма билан у Зидан даврининг бу борадаги энг яхши кўрсаткичини қайд этмоқда.

101 – бу Тони Крооснинг яна бир энг яхши кўрсаткичи – германиялик ярим ҳимоячи Зидан қўл остида айнан шунча голли вазият яратган.

0 – кўплаб футболчилар бирор Зидан мураббийлигида бирор марта мағлуб бўлмаган. Алваро Мората, Марко Асенсио ва Мариано янги мавсумда жамоага қўшилган бўлса, захира футболчиларидан Матео Ковачич, Начо, Кико Касиля, Фабио Коэнтрау, Алваро Арбелоа, Мартин Эдегор ва Зиданнинг ўғли Энцо ютқазилган ўйинларда майдонга тушмаган.

264 – Каземиро таянч ярим ҳимоясида франциялик мутахассисга жуда яхши асқотган, у тўп учун курашларда 264 марта ғолиб чиққан.

72 – 10 йил аввал «Реал»га келган Марсело Зидан мураббийлигида дриблинглар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринлардаги Иско ва Модрич ҳисобида 70 тада дриблинг бор.

70 – Каземиро қўполлик борасида ҳам Зиданнинг етакчи футболчиси бўлган.

76 – рақибларни қўполлик қилиш энг кўп мажбур қилган футболчи Криштиану Роналду эмас, балки Лукас Васкесдир.

90,81 – Роналду 2016-йил 4-январдан буён ҳар 90,81 дақиқада, яъни деярли ҳар бир ўйинда биттадан гол урган. Бу камида 10 ўйинда майдонга тушган футболчилар орасида энг яхши кўрсаткичдир. Иккинчи ўринда эса на Бензема, на Бэйл – бу кўпроқ захирадан майдонга тушувчи Алваро Мората бўлиб, у ҳар 113,3 дақиқада биттадан гол урган.

Киритилди: 08.01.2017 12:19. Ўқилди: 17187 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.