Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Драматик ўйинда «Севилья» «Реал»ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 18-тури доирасида бўлиб ўтган "Севилья" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин драматик сценарий асосида ўтди. Андалусияликлар Кубок доирасидаги мағлубият, сўнгги дақиқаларда қўлдан чиқарилган ғалаба учун "Мадрид"дан қасос олишга муваффақ бўлди.

Зидан бугунги ўйинга 3-5-2 тактик схемаси асосида ўйнашга қарор қилди. Орқада 3 ҳимоячини қолдириб, Марсело ва Карвахални ярим ҳимояга ўтказди. Олдинда эса Роналду ва Бензема соф ҳужумчи сифатида ҳаракат қилишди.

Учрашув бир соатдан бироз ошиқроқ вақт давомида асосан тактик кураш остида ўтди. Жамоалар олдинга ўтишди, аммо катта куч билан эмас. Юзага келган унчалик кўп бўлмаган вазиятлардан эса футболчилар фойдалана олишмади.

Баҳснинг 64-дақиқасида Карвахаль ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, тўпга ташланган "Севилья" дарвозабони Даниэлни йиқитди. Белгиланган пенальтини Криштиану Роналду аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

Ўйин "Реал"нинг ғалабаси билан якунланаётгандек кўринган вазиятда, бутун баҳс давомида "Рамон Санчес Писхуан"га йиғилган мухлисларнинг ҳуштакбозлиги остида ўйнашга мажбур бўлган Серхио Рамос қўпол хатога йўл қўйди. Жаримадан етказилган узатмани "Мадрид" сардори бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

Голдан руҳланган андалусияликлар кетма-кет ҳужум қила бошладилар ва улар ғалабани тўпини киритишга муваффақ бўлдилар. Қўшиб берилган дақиқаларда Стефан Йоветич олис масофадан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди!

Шу тариқа, "Севилья" "Реал"нинг 40та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди ва жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. Энди "Қироллик клуби"дан "Севилья" 1, "Барселона" 2 очко ортда қолмоқда. Албатта, мадридликлар ҳисобида битта қолдирилган ўйин бор.

Испания Ла лигаси, 18-тур.
"СЕВИЛЬЯ" - "РЕАЛ МАДРИД" - 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 67, пенальти Роналду, 1:1 – 85, автогол Рамос, 2:1 – 90 Йоветич.
Севилья – Рико, Пареха, Эскудеро, Мариано, Рами, Насри, Иборра (Сарабия, 77), Витоло, Нзонзи, Васкес (Йоветич, 68), Бен-Йеддер (Вьетто, 90).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Рамос, Начо, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 75), Карвахаль, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Иборра (31), Нзонзи (42), Насри (81), Марсело (84).

Киритилди: 16.01.2017 02:35. Ўқилди: 13203 марта. Фикрлар: 35 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.