Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Реал» таъқибчилардан илгарилаб кетди

"Реал" Испания кубогини  тарк этганидан кейин бор эътиборларини Ла лигага қаратишлари тайин эди. Боз устига, ушбу турда жамоанинг асосий таъқибчилари очко йўқотишгани боис, мадридликлар орадаги фарқни ошириб олиш имкониятига эга эдилар. "Қироллик клуби" бу имкониятдан самарали фойдаланди.

Сакристан бошқарувидаги "Реал Сосьедад" клуби тўпни назорат қилиб, мезбонларни тўпсиз югуришга мажбур қилишди. Аммо улар бу ишни бехато амалга ошира олишмади. Юзага келган хатолардан эса мадридликлар ўта самарали фойдаланишди.

Биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида Роналдунинг узатмасидан кейин Ковачич дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб ва дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида хорватиялик футболчи Криштиануга ўз "қарзи"ни қайтарди. Матеонинг узатмасидан португалиялик футболчи жарима майдончасига ёриб кирди ҳамда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди — 2:0.

Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Боз устига, ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида "Сосьедад" ҳимоячиси Мартинес иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни эрта тарк этди.

Бугун ўйини қовушмаган Бенземанинг ўрнига туширилган Мората майдонни голсиз тарк этмади. Васкеснинг узатмасидан кейин Альваро бош билан рақиб дарвозасига учинчи голни уришга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин "Мадрид" ўз таъқибчилари — "Барселона" ва "Севилья"дан 4 очкога илгарилаб кетди. Зидан жамоаси ҳисобида битта захира ўйини борлигини яхши биласиз.

Испания Ла лигаси, 20-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "РЕАЛ СОСЬЕДАД" - 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 38 Ковачич, 2:0 – 51 Роналду, 3:0 – 82 Мората.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Начо, Данило, Рамос, Ковачич (Иско, 77), Каземиро, Кроос, Васкес (Асенсио, 84), Роналду, Бензема (Мората, 66).
Реал Сосьедад – Рульи, Мартинес, Навас, Сальдуа, Сурутуса, Родригес, Каналес (Гранеро, 77), Ильярраменди, Ойарсабаль (Вела, 57), Хуанми, Виллиан Жозе (Прието, 57).
Огоҳлантиришлар: Мартинес (6), Кроос (39), Родригес (71), Васкес (77).
Четлатиш: Мартинес (74).

Киритилди: 30.01.2017 02:34. Ўқилди: 14403 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.