Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»: Кубок бўлмаса, Лига

Мадриднинг «Реал» клубига ниҳоят яна омад кулиб боқди. Ла Лигадаги рақиблари «Барселона», «Севилья» ва «Атлетико» ушбу турда очко йўқотгач, Зидан жамоаси турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. «Реал Сосьедад» устидан қозонилган ғалаба мадридликлар январ ойида дуч келган қора кунларга нуқта қўйди.

Қирол Кубогини чорак финалда тарк этгач, сўнгги пайтларда яхши ҳолатда бўлмаган «Реал» Ла Лига 20-тури олдидан анчагина кучли босим остида эди. Ўйин олдидан эса мухлислар Карим Бензема, Данило ва Фабио Коэнтрауга нисбатан ҳуштакбозликлар уюштирди. «Реал Сосьедад»га қарши ўйин бошидаги муваффақиятсизликлар туфайли эса бундай ҳуштакбозликлар Криштиану Роналдуга ҳам қаратилди.

Табиийки, 31 ёшли футболчига бу ёқмади ва буни мухлисларга ҳам билдирди. Бироқ унинг ҳақиқий жавоби Матео Ковачичниг голига ҳаммуаллифлик қилиши ва айнан хорватиялик ярим ҳимоячининг узатмасида кейин ҳисобни 2:0 кўринишига келтириши билан бўлди. Иниго Мартинес майдондан четлатилгач эса Бенземанинг ўрнига ўйинга қўшилган Алваро Мората ўйиндаги сўнгги голни урди ва мадридликлар сўнгги ҳафталарда дуч келган омадсизликлар ниҳоят якунланди.

Бунгача «Атлетико» «Алавес» майдонида нурсиз дуранг қайд этган, «Барселона» ҳам ўзининг қониқарсиз ўйини, ҳам ҳакамнинг қўпол хатоси туфайли «Бетис»ни мағлуб этолмаганди. «Севилья» эса «Эспанёл» билан ўйин бошидаёқ майдонда 1 киши кам бўлиб қолиб, якунда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа «Реал» энди «Барселона» ва «Севилья»дан 4, «Атлетико»дан эса 10 очкога олдинлаб кетди. Бундан ташқари мадридликларнинг захирасида «Валенсия»га қарши қолдирилган ўйин ҳам бор.

Лука Модрич, Марсело, Гарет Бэйл, Дани Карвахал, Хамес Родригес, Пепе цингари футболчилар жароҳат туфайли майдондан ташқарида қолаётган бир пайтда «Реал Сосьедад» устидан қозонилган ушбу ғалаба жуда муҳимдир. Энди эса «Реал»ни Қирол Кубогидан чиқариб юборган «Селта»га қарши меҳмонда ўйин кутиб турибди. Бу ўйинда сариқ карточкалари сони туфайли дисквалификацияга учраган Тони Кроос ҳам иштирок эта олмайди.

Ҳозирги вазиятда Қирол Кубогидан чиқиб кетганлиги «Реал»нинг фойдасига ишлаши мумкин. Бир тарафдан мадридликларнинг навбатдаги тўғридан-тўгри рақиби «Селта» ҳафта ўртасида ўйин ўтказиб, «Реал» билан ўйинга нисбатан чарчага ҳолда етиб келса, бошқа тарафдан чемпионлик йўлидаги рақиблари «Барселона» ва «Атлетико» бир-бирига қарши қийин ўйинлар ўтказади ва Ла Лига учун нисбатан камроқ кучлари қолади. Хуллас, «Реал» учун энди Ла Лигада чемпионликка эришиш учун ажойиб имконият мавжуд.

Киритилди: 30.01.2017 15:17. Ўқилди: 12117 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.