Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал» ўз уйида иродали ғалабани қўлга киритди

Европа чемпионлар лигасида нимчорак финал босқичи доирасидаги кечаги ўйинлардан кейин мухлислар бугун ҳам ана шундай шиддатли баҳсларни кутишди. Кутилган ўйинлар ўзининг қизиқарлилиги билан кечагиларидан қолишмади.

Баҳс бошланган заҳоти мадридликлар дарҳол олдинга ташланишди ва 20-сониядаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Роналду ва Бензема ўзаро комбинация ташкил қилишди ҳамда Криштиану чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Бензема 9-10 метрлардан зарба берди. Рейна зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Зидан шогирдлари тўпни назорат қилиш ва ҳужум уюштиришда эҳтиёт билан ҳаракат қилишдики, рақибнинг қарши ҳужуми ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини улар билишарди. Аммо улар қўрққан нарса барибир содир бўлди. Наполликлар майдон марказида қисқа паслар орқали тўпни назорат қилиб туришди ва Ҳамшик аниқ пас билан Инсиньени олдинга бошлади. Футболчи кутилмаганда олис масофадан айланма зарба бериб, бироз олдинга чиқиб кетган Кейлор Навас тўпни қайтара олмади.

Мадридликлар ҳисобни тенглаштиришлари учун 10 дақиқа кифоя қилди. Карвахаль жарима майдончаси бурчагидан аниқ узатма берди ҳамда Карим Бензема яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди!

Танаффусга қадар "Реал" 2та жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Дастлаб Модричнинг ўз вақтида берган узатмасидан кейин Криштиану жарима майдончасига кирди ва 10-11 метрлардан зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Биринчи бўлим тугаши арафасида эса Карвахалнинг узатмасидан кейин Роналду ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Бензема бирга-бир вазиятда Рейнанинг ёнидан тўпни ўтказди. Аммо тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларини неаполликлар ҳужум билан бошлаган бўлсалар-да, тайм аввали "Реал" учун жуда омадли келди. Роналду, бугунги ўйинда гол ура олмаган бўлса-да, жамоаси учун анча фойдали ҳаракат қилди. Айнан у ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва орқага узатма берди. Кроос 15 метрдан ерлатиб зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, майдон эгалари яна ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилаётганида, тўп ҳимоячининг оёғидан ортга қайтди. Каземиро 25 метрлар масофадан тўпни ерга туширмасдан тепди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди!

Зидан шогирдларини 2та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олиш қаноатлантирарди. Улар қолган дақиқаларда яхши ҳимояланиб, "Наполи"га хавфли вазият яратиш имкониятини бермасликка ҳаракат қилишди. Меҳмонлар эса бир марта жуда қулай имкониятга эга бўлишди. Олис масофадан етказилган тўпни Кальехон рақиб жарима майдончаси ичида битта уринишда жамоадошига қолдирди. Зелински 11 метрли нуқта устидан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Ваҳоланки, унга ҳеч ким халал бермаётганди.

Шу тариқа, "Реал" ўз майдонида иродали ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Уч ҳафтадан кейин Неаполда бўладиган жавоб баҳсида Зидан жамоаси жиддий устунликка эга бўлиб олди.

ЕЧЛ, Нимчорак финал, дастлабки ўйин
"РЕАЛ МАДРИД" - "НАПОЛИ" 3:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 8 Инсинье, 1:1 – 18 Бензема, 2:1 – 49 Кроос, 3:1 – 54 Каземиро.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Пепе, 71), Модрич, Каземиро, Кроос, Хамес (Васкес, 76), Роналду, Бензема (Мората, 82).
Наполи – Рейна, Альбиоль, Ғулом, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Зелиньски (Аллан, 75), Кальехон, Гамшик (Милик, 84), Инсинье, Диавара.
Огоҳлантиришлар: Рамос (17), Зелиньски (38), Модрич (52), Мертенс (76).

Киритилди: 16.02.2017 02:33. Ўқилди: 17293 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.