Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зиданнинг Чемпионлар Лигасидаги бир йили

2016 йил 4 январ куни Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи этиб тайинланган Зайниддин Зидан Европа Чемпионлар Лигасидаги илк ўйинини ўтказиш учун 17 феврални кутишига тўғри келган эди. Шундан буён у жамоаси билан мусобақа ғолибига айланишга улгурди ва ҳозирда нимчоракфиналнинг дастлабки ўйинидан кейин чоракфиналга чиқиш учун яхши имкониятга эга. Шу муносабат билан франциялик мутахассиснинг Чемпионлар Лигасида мураббий сифатида ўтказган илк йилига назар соламиз.

Зиданнинг Чемпионлар Лигасидаги илк ўйини 2016 йил 17 феврал куни Римда бўлиб ўтган, ҳамда Криштиану Роналду ва Хесенинг голлари эвазига «Рома» 2:0 ҳисобида мағлуб этилиб, «Реал»нинг мусобақадаги 11-соврини учун дастлабки қадам ташланганди. Мадридда кечган жавоб ўйинида ҳам айнан шу ҳисобда ғалаба қозонилган эди.

Шундан кейин чорак финалда дастлаб меҳмонда «Волфсбург»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, Мадридда 3:0 ҳисобида устун келган «Реал» яримфиналда «Манчестер Сити» тўсиғидан қийинчилик билан ўтган эди: Манчестерда 0:0, Мадридда эса 1:0. Ниҳоят финалда «Атлетико» билан 1:1 ҳисобидаги дуранг ва пеналтилар серийяидаги ғалаба. Августда эса Европа Суперкубогида «Севиля» қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисобида мағлуб этилди.

2016/2017 йилги мавсумда эса гуруҳ босқичида «Спортинг» икки марта 2:1 ҳисобида, «Легия» эса 5:1 ҳисобида мағлуб этилди. «Боруссия» билан иккала ўйинда ҳам 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди, «Легия» майдонига қилинган сафар эса 3:3 ҳисобида якунланди. «Реал» 12 очко билан гуруҳда «Боруссия»дан кейин 2-ўринни эгаллади ва нимчорак финал дастлабки ўйинида «Наполи» 3:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Зиданнинг ушбу бир йили давомида «Реал» 15 та ўйин ўтказиб, уларнинг еттитасида асосий вақтда, биттасида қўшимча бўлимларда ва яна биттасида пеналтилар сериясида ғалаба қозонди. Шунингдек, бешта дуранг ва битта мағлубият қайд этилди. Мадридликлар 31 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 15 та тўп ўтказиб юборди.

Шу тариқа Зидан қатор кўрсаткичлар бўйича «Реал» ва Чемпионлар Лигаси тарихидан жой олди. Жумладан, у Хосе Вилялонга, Мигел Мунёс, Тони Бартон, Гуус Хиддинк, Жо Фаган, Висенте дел Боске ва Хосеп Гвардиола сингари илк мавсумидаёқ Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган мураббийлар рўйхатига кирди.

«Интер» билан 1964 ва 1965 йилларда Чемпионлар Лигасида ғолибликка эришган Эланио Эррерадан кейин Зидан ушбу мусобақада ғалаба қозонган тарихдаги иккинчи француз мураббийи бўлди. Шунигдек, у Франция ҳудудида туғилган мураббийлар орасида Чемпионлар Лигасида зафар қучган илк мутахассисдир.

Бошқа француз мураббийлари кўпи билан финалчи бўлишни уддалаган: Арсен Венгер 2006 йилда «Арсенал» билан, Дидье Дешам 2004 йилда «Монако» билан, Робер Эрбин 1976 йилда «Сент-Этьен» билан, Элек Шварц 1965 йилда «Бенфика» билан ҳамда Албер Батто 1956 ва 1959 йилларда «Реймс» билан мусобақа финалида мағлуб бўлганди.

Шунингдек, Зидан Европа Суперкубогини ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ютган бешинчи инсондир. Футболчи сифатида Зидан бу совринни «Ювентус» билан «ПСЖ»ни 6:1 ҳисобида, «Реал» билан «Фейеноорд»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб ютган эди. Бунгача ушбу натижага фақат Карло Анчелотти, Диего Симеоне, Хосеп Гвардиола ва Луис Энрике эриша олган.

Киритилди: 06.03.2017 18:45. Ўқилди: 10963 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.