Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси ва Роналдунинг энг яхши ассистентлари кимлар?

Goal нашри Opta билан биргаликда, Лионел Месси ва Криштиану Роналдуларнинг Ла Лига доирасида энг кўп ассистентлик қилувчи жамоадошлари рўйхатини тузиб чиқди. Бунда уларнинг мос равишда “Барселона” ва “Реал”даги дебютларидан ҳозиргача бўлган давр ҳисобга олинган.

Ҳужумчи унга самарали тўп узатадиган жамоадошларисиз ҳеч ким. Сўнгги “Олтин тўп”лар соҳиблари ҳам бундан мустасно эмас. Клубда ёки терма жамоада бўлсин, жамоадошларининг ажойиб меҳнати эвазига бу икки юлдуз футболчи бир неча йиллардан буён тўпурарлик пойгасини уюштиришмоқда. Бу икки футболчи ҳозирги клубларида дебют қилганидан бери қайси жамоадошлари бу икки юлдуз футболчига энг кўп голли узатмани амалга оширган?

Криштиану Роналдудан бошласак. 2009-йилда Роналду билан бир вақтда “Реал”га келиб қўшилган Бензема 37 голли узатма билан рўйхатни бошқариб бормоқда. “Лион”нинг собиқ аъзоси нафақат ҳужумчи вазифасини, балки Роналдуни ҳам голли узатмалари билан таъминлаб келмоқда. Иккинчи ўринда “Реал”нинг собиқ аъзоси Месут Ўзил 27 голли узатма билан бормоқда. Кучли учликни ББC вакили Гарет Бейл 24 голли узатма билан якунлаб беради. 4-ўринда “Реал”нинг яна бир собиқ вакили Анхел Ди Мария (22 голли узатма) бормоқда. Марсело эса 17 голли узатма амалга оширган ва мос равишда 5-ўринда. Ҳужумкор ҳимоячилардан бири ҳисобланадиган Марсело тез-тез ўз қанотидан ҳужумга қўшилиши жамоасининг фойдасига ишламоқда.

Лионел Мессининг энг яхши ассистентлари кўпчилик кутганидай МСН учлиги аъзолари эмас. Улар ҳатто кучли учликка ҳам киришолмаган. Рўйхатни ҳозирда “Ювентус” сафида ҳаракат қиладиган Дани Алвеш 42 голли узатма билан бошқариб бормоқда. “Барселона”нинг сўнгги “Олтин авлод” вакилларидан бири Андрес Инеста (34) эса 2-ўринда. Собиқ “маэстро” Хавининг 31 узатмасини аргентиналик футболчи голга айлантира олган. “Барселона” тарбияланувчиси, ҳозирда “Челси”да бинойидек ўйин намойиш этаётган Педро 25 голли узатмани амалга оширган. “Барселона”га қўшилганига ҳали 3 йил ҳам бўлмаган Луис Суарес ҳозиргача Мессига 23 голли узатмани амалга оширган. Бешликни эса МСН нинг сўнгги вакили Неймар (21) якунлаб беради.

Рўйхатга назар ташланганда Месси ва Роналдунинг ассистентлари асосан ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилардан иборат. Бироқ, шундай ҳимоячилар борки улар бошқа амплуа вакилларидан яхшироқ кўрсаткичга эга. Роналду “Реал”да фаолиятини бошлаганидан бери Рамос унга 10 маротаба голли узатма етказиб берган. Бу кўрсаткич Тони Кроос (7) ва Лука Модрич (7) никидан ҳам кўп. Бу ҳолат Мессида ҳам ўхшаш. 2010-2016-йилларда “Барселона”да ўйнаган бразилиялик ҳимоячи Адриано Коррея 9 бор самарали тўп амалга оширган. Бу эса Бускетс (8) ва Ракитичларнинг (7) кўрсаткичидан ортиқ.

Киритилди: 29.03.2017 20:54. Ўқилди: 21133 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.