Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал"томонидан «ўғирланган» футболчилар рамзий терма жамоаси

Гранд клубларнинг ўзига хос қоидаларидан бири - бу чемпионатдаги бошқа клубларни мунтазам равишда кучсизлантириб бориш. Айниқса, рақобатчи жамоалар таркибини «талон-тарож» қилиш одат тусига кирган. Германияда «Бавария», Италияда эса «Ювентус» бу ишни қойиллатса, Испанияда «Реал» алоҳида ўрин тутади. Чунончи, бошқа жамоалар сафида порлаган аксарият йигитлар «Қироллик клуби» аъзосига айланишни исташади. Мадридликлар шу мойиллик эвазига примерода кўзга ташланган истиқболли футболчиларни «ўғирлаш»да катта муаммо сезишмайди. Мана, қуйида «Реал» томонидан охирги 20-21 йил ичида «ўғирланган» ўйинчилар рамзий термаси жамланган. У билан танишиб, «Мадрид» сиёсатига қойил қолишингиз мумкин.

Дарвозабон. Кейлор НАВАС. 2014 йили «Леванта»дан 10 миллион еврога сотиб олинди. «Қурбақалар» Коста-рикалик кипер учун 2 йил олдин атиги 150 минг евро тўлашганди.

Ҳимоячи. Мичел САЛЬГАДО. 1999 йили «Сельта»дан 6 миллион еврога сотиб олинди. Мичел шу тариқа «Қироллик клуби»да 10 йил тўп суриб, «Сантьяго Бернабеу» афсоналари қаторига қўшилди.

Ҳимоячи. Рауль АЛЬБИОЛЬ. 2009 йили «Валенсия»дан 15 миллион еврога сотиб олинди. Дон Флорентино Переснинг битта ишорасиёқ Рауль Альбиолнинг «Реал» либосини кийишини таъминлаганди. Тўғри, у биринчи мавсумдагина асосий таркибнинг «темир» футболчиси бўлди, Жозе Моуриньо даврида эса четга сурилди.

Ҳимоячи. Серхио РАМОС. 2005 йили «Севилья»дан 27 миллион еврога сотиб олинди. Андалусиянинг Камас шаҳрида туғилган Рамос «Мадрид» таклифини қабул қилганида ҳали 20 ёшга ҳам тўлган эмасди. Унинг ортда қолган 12 йилда 27 «лимон»ни неча марталаб оқлаганига шубҳа йўқ.

Ҳимоячи. Иван ЭЛЬГЕРА. 1999 йили «Эспаньол»дан 2,5 миллион еврога сотиб олинди. «Реал»нинг янги тарихида амалга оширилган энг омадли харидлардан бири. Ахир атиги 2,5 «лимон»га тушган кантабриялик «овчи» кейинчалик суперклуб таркибида 300 мартадан кўп майдонга тушиб, унинг юрагига айланди.

Ярим ҳимоячи. Клод МАКЕЛЕЛЕ. 2000 йили «Сельта»дан 14 миллион еврога сотиб олинди. Ҳозиргача «Реал»нинг Клод билан хайрлашгани аҳмоқлик сифатида тилга олинади. Нима бўлишидан қатъий назар, «Сельта»дан ажойиб иқтидор «ўғирланган» эди. Ундан етарлича самара кўришмагани эса бошқа масала.

Ярим ҳимоячи. Луиш ФИГУ. 2000 йили «Барселона»дан 60 миллион еврога сотиб олинди. «Аср ўғирлиги»! Фигунинг «Реал» сафига қўшилиши оламшумул воқеага айлангани айни ҳақиқат. Ахир «Мадрид» азалий рақиби - «Барселона»нинг энг яхши футболчиси ва сардорини йўлдан урганди. Ички аренада «ўғирланган» қимматбаҳо дур...

Ярим ҳимоячи. ИСКО. 2013 йили «Малага»дан 30 миллион еврога сотиб олинди. Мануэль Пеллегрини «Манчестер Сити»да иш бошлагач, Искони ўз ёнига чорлади, аммо «Реал» ва Зайниддин Зидан томонидан тушган таклиф яхшироқ кўринди. Тўғри, ярим ҳимоячи ҳали кутилган даражада наф берганича йўқ.

Ярим ҳимоячи. Сантьяго СОЛАРИ. 2000 йили «Атлетико»дан 3,5 миллион еврога сотиб олинди. «Мадрид» ўша вақт примеродаги деярли барча қўшнилари «ҳовли»сига кўз олайтирганди. «Матрасчилар» йўл-йўл либосини «Реал»никига алмаштирган Сантьягонинг «Сантьяго Бернабеу»да 5 йил самарали хизмат қилгани бу «ўғир»лик ҳам бесамар кетмаганидан далолат.

Ҳужумчи. Фернандо МОРЬЕНТЕС. 1997 йили «Сарагоса»дан сотиб олинди. Морьентес трансфери қанчага тушгани ноаниқлигича қолди. Муҳими шуки, бу харид тўлиқ оқланди. Ахир Фернандо бутун «Мадрид» жамоатчилиги ёқимтойига айланди.

Ҳужумчи. Давор ШУКЕР. 1996 йили «Севилья»дан 11 миллион еврога сотиб олинди. «Реал» 21 йил аввал ички бозорда 2та жиддий келишувни расмийлаштирганди: «Валенсия»дан Предраг Миятович ва «Севилья»дан Давор Шукер харид қилинди. Хорват ҳужумчиси «Мадрид»да 3 мавсум тўп суриб, 1998 йили ЧЛ кубогини қўлга киритилишига катта улуш қўшди.

Киритилди: 02.04.2017 09:36. Ўқилди: 17675 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.