Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Оилавий конвейер ёки футболчилар сулоласи

Олма дарахти тагига олма тушади ёхуд футбол ҳам оилавий қадриятлардан узоқ эмас. Ҳаётда ота касбини танлаган инсонлар жуда кўп. Буни нафақат ўзимизда, балки бутун жаҳон тажрибасида кўриш мумкин. Футбол оламида ҳам бир қатор ажойиб сулолалар шакллангани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда яқин ўтмишнинг энг илғор вакиллари - Зайниддин Зидан, Патрик Клюйверт, Роналдиньо, Диего Симеоне кабиларнинг зурриётлари катта саҳнада оталари каби нур сочиш ҳаракатини бошлаб юборишган. Хуллас, навбатдаги мақола 10та энг машҳур сулола ҳақида.

МАЛЬДИНИЛАР ШАЖАРАСИ

Бобо: Чезаре Мальдини; ота: Паоло Мальдини; ўғиллар: Кристиан ва Даниэле Мальдини. Ўғилнинг машҳур отадан ўзиб кетиш тарихи. Чезаре Мальдини итальян футболи афсонаси эди, унинг ўғли Паоло эса бутун дунё даражасида шундай мақомга эришди. Мальдиниларнинг учинчи авлоди вакиллари - ака-ука Кристиан ва Даниэле ҳам «Милан» академиясида шуғулланишди. 20 ёшли Кристиан «россонерлар» таркибига ўрнашолмади, 15 ёшли Даниэле эса отаси ва бобосига тегишли «3» рақамига асосий даъвогар саналмоқда. Зеро, «Милан» раҳбарияти буни Мальдинилар оиласига мерос қолдирган.

КАТАЛОНЧА НОМ

Ота: Йохан Кройфф; ўғил: Хорди Кройфф. «Аякс» ва «Барселона» афсонаси Каталонияга шунчалик боғланиб қолдики, ўғлига маҳаллий исм танлади - Хорди. Тўғри, Голландияда бу номни осонгина бошқача талқин қилишди - Йорди. Голланд футболи тарихидаги энг яхши ўйинчининг зурриёти ҳам бошида катта умид уйғотди. Дейлик, дебют мавсумида «Барселона» учун 9та гол урди, «лоларанглар» билан Евро-96га бориб, чакки таассурот қолдирмади ва «МЮ»га ўтди. Бироқ шу трансфер кичик Кройфф фаолиятини издан чиқарди. Хуллас, Хорди «қизил иблислар» асосий таркибига киролмай, Испанияга қайтди ва ўртамиёна клубларда ўйнаш билан чекланди. 2000-йиллар ўрталарида эса ҳаттоки, Донецкнинг «Металлург» жамоасида кўриниш берди. Хорди Кройфф айни пайт «Маккаби» (Тель-Авив)да спорт директори сифатида ишламоқда.

БУСКЕТСНИНГ АСОСИЙ «СЭЙВ»И

Ота: Карлес Бускетс; ўғил: Серхио Бускетс. «Барселона»нинг 90-йиллардаги дарвозабони Карлес Бускетс ўзининг асосий «сэйв»ини футбол майдони эмас, балки шахсий хонадонида амалга оширди. Яъни кипер тасодифан қизиган дазмол миттигина ўғли устига тушаётганини кўриб қолади ва жон ҳолатда ташланиб, яланғоч қўллари билан электрожиҳозни ушлаб олади, худди тўпни илгани каби. Натижада катта Бускетснинг қўли куяди ва у узоқ вақт азоб тортади. Жароҳатланишдан қутқарилган Серхио эса ажойиб ярим ҳимоячи бўлиб улғайди ва мана, нафақат «Барселона», балки Испания термасига ҳам кўп наф келтиряпти.

«ЮК ТАШУВЧИ» ВА БАСТАКОР ФАРЗАНДЛАР

Ота: Мазинью; ўғиллар: Тьяго Алькантара, Рафинья. Бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси Мазинью «қора ишлар» устаси сифатида танилган. Дейлик, ЖЧ-94да Ромарио ва Бебето «чалган» роялни айнан у «кўтариб» юрганди. Тақдир экан, Мазинью фаолиятидан сўнг Каталониядан қўним топди ва «Барселона»га икки ажойиб футболчини тортиқ этди. Энг қизиғи, собиқ «юк ташувчи»нинг ўғиллари ҳақиқий футбол бастакорлари сифатида ном қозонишмоқда. Тьяго Алькантара аввалига «блауграна» асосий таркибига кириш учун Хави ва Андрес Иньеста билан рақобатлашди, кейин Хосеп Гвардиола ортидан «Бавария»га йўл олди. Рафиньянинг эса «Сельта»да ижара асосида ўйнашига тўғри келди. У эндиликда «Барселона»да етарли амалиётга эга бўлмоқда.

ГАМЛЕТНИНГ ЎҒЛИ

Ота: Гамлет Мхитарян; ўғил: Генрих Мхитарян. Катта Мхитарян ўтган асрнинг 80-йилларида «Арарат» юлдузи даражасига кўтарилган. Ереванлик ҳужумчи собиқ иттифоқнинг 1984 йилги чемпионатида 3та «хет-трик» ва битта «покер» қайд этганди. Тўғри, у собиқ иттифоқ терма жамоасида айтарли ўйнаган эмас. Ўғли Генрих эса замонавий Арманистон миллий жамоасининг бош умидига айланди. Ярим ҳимоячи аввалига «Шахтёр» (Донецк)да кўзга ташланди, кейин Дортмунд «Боруссия»сида етакчилар қаторига қўшилди. Айни пайт «МЮ»да ҳам сўнгги ролларда эмас.

«ЮВЕНТУС»ГА «ДУШМАН»

Ота: Диего Симеоне; ўғил: Жованни Симеоне. Яқинда бахтиёр ота Диего Симеоне «Твиттер» тармоғига битта эътиборни тортадиган коллажни жойлаштирди. Тепада - ўзининг «Ювентус» дарвозасига урилган голни нишонлаш пайтидаги сурати, пастда - ўғлининг шундай ҳолати. Икки сурат бир хил. Хуллас, Диего ва Жованни «кекса синьора» дарвозасига урган голларини ўхшаш тарзда нишонлашган. Жованни Симеоне бемалол Мадрид «Атлетико»си сафига қўшилиб, юлдуз отаси кўз остида хотиржам ўйнаши ҳам мумкин эди. Бироқ у бошқача йўлни танлаб, «Женоа» таклифини қабул қилди. Кичик Симеоне ҳозирча чакки кўринмаяпти. Дейлик, ёш ҳужумчи «Ювентус»ни 2та гол асносида ранжитишга ҳам улгурди.

АПЛ ҒОЛИБИНИНГ ОТАСИ

Ота: Петер Шмейхель; ўғил: Каспер Шмейхель. «МЮ»даги фаолияти давомида афсона мақомини олган Петер Шмейхель баҳорда «Твиттер»даги саҳифаси статусини ўзгартирди. Собиқ голкипер баландпарвоз шиорлар ўрнига  3тагина ибора ёзиб қўйди - «АПЛ ғолибининг отаси». Кўринишидан, катта Шмейхель «Лестер»нинг «сенсацион» муваффақиятидан ўзгача илҳомланган, шекилли. Бунда ҳайрон қоладиган томони ҳам йўқ. Ахир ўғли - Каспер «тулкилар»нинг чемпион бўлишларига мисли кўрилмаган даражада катта улуш қўшди. Аслида у ғалаба йўлида узоқ ишлади. Яъни аввалига «Манчестер Сити»да Жо Харт билан рақобатда устун келолмади, кейин «Фалкирк», «Бери» ва «Дарлингтон» каби камтарин жамоаларда ижара шартномасини ўтади. «Лестер» сафига қўшилишидан олдин эса «Лидс» шарафини ҳимоя қилди. Хуллас, Каспер 2016 йилнинг май ойига келибгина машаққатли меҳнатлари самарасини кўрди.

ОИЛАПАРВАРЛИК ЭМАС

Ота: Данни Блинд; ўғил: Дэйли Блинд. Кичик Блинд «Аякс» асосий таркибидан жой олган пайт отаси клубда директор лавозимини эгаллаб турганди. Бироқ алоҳида айтиш жоиз, Амстердам жамоаси собиқ ҳимоячиси бу борада ҳеч қандай оилапарварликка йўл қўйган эмас. Мисол учун, Дэйли иккинчи мавсумда «Гронинген»га юборилди - ижара. Универсаллик  хусусиятларидан бебаҳра қолмаган ҳимоячи фақат мавсум-2012|2013га келибгина «Аякс» етакчиларидан бирига айланди. Кейин ЖЧ-2014да миллий жамоаcи шарафини муносиб ҳимоя қилди ва «МЮ»дан таклиф олиб, унинг сафига қўшилди.

АКА-УКА ПОЙГАСИ

Ота: Зайниддин Зидан; ўғиллар: Энцо ва Лука Зидан. Аслида буюк ва бетакрор Зизуда 4 нафар ўғли бор. Эътиборлиси, уларнинг барчалари айнан футболни танлашган. Энг иқтидорлиси сифатида эса дарвозабон Лука эътироф этилади. Зеро, у 2008 йили «Реал» билан ёшлар ўртасидаги ЕЧЛда ғолиб чиқиш баробарида Франция ўсмирлар термасининг Европа чемпионатида зафар қучишига ёрдам берди. Бироқ «Қuроллик клуби»да биринчи бўлиб, акаси Энцо дебют қилди. Диққатга сазовор томони, Зиданнинг тўнғич ўғли илк ўйинини гол билан безади.

«РЕАЛ» ИХТИЁРИДАГИ ЎҒИЛ

Ота: Дмитрий Черишев; ўғил: Денис Черишев. Россия ва собиқ иттифоқ футболида ҳам сулолалар етарли: Александр ва Юрий Севидов, Шустиковлар оиласи вакиллари (уларнинг «Торпедо»даги роллари Мальдинилар ва «Милан» муносабатларидан кам эмас). Бироқ охирги мисол - Черишевларга тўхталиш мақсадга мувофиқроқ. Ҳужумчи Дмитрий Черишев1996 йили Москва «Динамо»сидан Хихоннинг «Спортинг» клубига ўтди ва Испанияда анча узоқ яшаб қолишига тўғри келди. Зеро, бунга залворли сабаб бор эди - ўғли «Реал Мадрид» академиясида шуғулланаётганди. Ҳа, Денис ҳарчанд уринмасин, «Қироллик клуби» асосий таркибига ўрнашолмади. Лекин «Севилья» билан ЕЛ ғолибига айланди, кейин «Вильярреал»да муносиб тўп сурди. Охирги вақтларда эса жароҳатлар сабаб, барқарор ўйнашда қийналяпти.

Киритилди: 03.04.2017 11:02. Ўқилди: 8178 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.