Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»да ўрнини топа олган Бензема

2009 йилда “Қироллик клуби”га кўчиб ўтган франциялик ҳужумчининг жамоадаги ўрни кўп вақт сўроқ остида қолди. Ҳужум чизиғидаги кучли рақобатга қарамай 29 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар “Реал”нинг асосий таркибида ва жамоа билан барча совринларни ютиб олишга ҳам эришди.

Карим Бензема “Реал”га кўчиб ўтиш арафасида 21 яшарли “Лион”нинг юлдузи мақомида эди. Унинг мадридликлар сафига ўтишини навбатдаги “Галактика”ни қураётган Флорентино Переснинг ўзи истади. У клубга эндигина келган чоғида эса “Реал”да Роналду, Кака, Раул, Хаби Алонсо каби жаҳон даражасидаги юлдузлар бор эди. Жамоада етарлича юлдуз ўйинчилар борлигига қарамасдан Бензема ҳозиргача асосий таркибдан жой олиб келмоқда.

Унинг Криштиану Роналду билан яратган тандеми эса мадридликларга кўплаб ғалабалар келтирди. Ўзининг шахсий мақсадларидан кўра жамоа манфаатларини устун кўрадиган ҳужумчи португалиялик шериги учун голли вазият яратиб беришда ҳам жонбозлик кўрсатди. Айниқса бу ҳолат Моуринё қўл остидаги “Реал”да юқори савияда эди. Моуринё билан узоқ кутилган Ла Лига чемпионлигига эришган Бензема мавсум давомида 21 гол уриб ўзининг энг яхши тўпурарлик салоҳиятини ҳам намойиш эта олди. Кейинчалик Игуаин билан рақобатдан халос бўлган франциялик ҳужумчи асосий таркибдан муқим жой эгаллади.

Карло Анчелотти қўл остида ўйнаган Бензема собиқ устози томонидан ҳам юқори баҳоланди. Ўз интервюларидан бирида италиялик мураббий қуйидаги фикрларни билдириб ўтган эди: “Бенземани фантастик ҳужумчи демайман балки фантастик ўйинчидир. Бу энг тўлиқ ифода. У бошқа ҳужумчилардан камроқ гол урар, лекин у ажойиб ўйинчи. Роналду ва Бейл учун идеал шерик. У бажараётган ишидан мамнун. У камтар, супер юлдуз эмас. Мен уни жуда яхши биламан, “Реал” учун ажойиб ишларни бажармоқда.”

Сўнгги пайтда эса Бензема жамоа билан янги шахсий рекордларни ўрнатишни ҳам бошлаб юборди. Апрел ойи бошида “Реал” сафида Испания чемпионатидаги 120-голини нишонлади. “Реал” тўпурарлари сафида эса Бензема 179 гол уриб 9-ўринда бормоқда. 8-ўриндаги Пако Хентодан 2 гол ажратиб турибди.

Бу оқшом, «Бавария»га қарши баҳсда гол урадиган бўлса, яна бир тарихий рекорд қайд этади. Чемпионлар Лигаси мусобақасида Бензема франциялик энг яхши тўпурарга айланиб олиши мумкин.

Киритилди: 18.04.2017 21:57. Ўқилди: 8789 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.