Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Супер класико»да Месси «Барса»га ғалаба келтирди!

"Эл-класико", кутилганидек, ўта қизиқарли, шиддатли ва курашларга бой ўтди. Бунақасини тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Аммо эл-класико, суперўйин, суперкласико!

Ҳакамнинг баҳснинг 2-дақиқасидаёқ пенальти белгилаши мумкин эди. Олис масофадан етказилган тўпни Карвахаль ўнг қанотдан жарима майдончасига етказди. Роналдуга тўпга етди ва Умтити Криштианунинг оёғига тепиб юборди. Португалиялик футболчи йиқилди, аммо ҳакам пенальти белгилашга жазм этмади.

Бўлим ўрталаригача ҳар иккала жамоа бир нечта ҳужумлар ташкил қилган бўлса-да, мадридликларнинг ҳужумлари ҳам сон, ҳам хавфлилик жиҳатдан сифатлироқ бўлди. Марк-Андре тер Штеген намойиш қилиб берган бир нечта сэйвлар "кўк-анорранглилар"ни бир нечта голлардан қутқарди.

Шунга қарамай, учрашувнинг 28-дақиқаси ҳисоб очилди. Бурчакдан етказилган узатмани Тер Штеген мушт билан уриб юборди. Марсело тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Рамоснинг оёқ билан зарбасидан кейин тўп устунга тегиб, нариги томонга кетди. Каземиро бўш дарвозани ишғол қилди!

Ўтказиб юборилган голдан кейин Энрике шогирдлари тезда ўзларига келишди, "Реал" эса ҳимоя ҳақида ўйлай бошлади. Шу боис бўлса керак, "кўк-анорранглилар" ҳисобни тенглаштиришлари учун 5 дақиқа кифоя қилди.  "Барселона" ўз услубида қисқа паслар орқали комбинация ташкил қилди ва Месси жарима майдончасига кириб келиб, ҳисобни тенглаштирди!

Ҳисоб тенглашганидан кейин устунлик каталонияликлар томонига ўтиб кетди. Мессининг ўзида 2 марта яхши имкониятга юзага келди. Аммо унинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим эса бутунлай фантастика, драматика ва яна қандайдир жанрлар остида кечди. Таймни "Мадрид" шиддат билан бошлади. Бензема 5-6 метрдан бош билан берган зарбани Тер Штеген оёқлари билан қайтарди. Иккинчи 45 дақиқаликда Кейлор Навас ҳам роса тер тўкишига, сэйвлар сонини кескин оширишига тўғри келди. Сэйвлар серияси Алькасернинг зарбасидан кейин бошланиб кетди.

Эътиборли томони, Навас Пикенинг 2та ўта хавфли зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди. Суареснинг яқин масофадан берган зарбаси-чи? Бундан сэйларни санаб саноғига етиб бўлмади.

Криштиану Роналду майдонни голсиз тарк этди. Португалиялик футболчи Асенсионинг узатмасидан кейин бўш дарвозани ишғол эта олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди.

Иван Ракитич эса "қаймоқранглилар"ни жазолади. Хорватиялик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда аниқ зарба бериб, "Реал" дарвозасини ишғол қилди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб, "Реал" майдонда бир киши бўлиб қолди. У Мессининг оёғига хавфли ташлангани боис, тўғридан-тўғри "қизил" билан "сийланди. Ана шу паллада Пике ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо бирга бир вазиятда яқин масофадан берилган зарбани Навас қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундан кейин "Барселона" бироз бўшашди. "Реал" эса камчиликда ўйнаётганига қарамай, ҳисобни тенглаштирди. Марсело чап қанотдан етказган узатмани Хамес яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Бу кеча "Барселона"га ғалаба қозониш насиб этган экан. Қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида Серхи Роберто майдоннинг ўзига тегишли қисмида "Реал"нинг 3 футболчисини алдаб ўтиб, ўз жамоасига катта устунликни яратди. Альба чап қанотдан етказган узатмани Месси дарвозага жойлаб қўйди!

Ушбу ғалабадан кейин Луис Энрике шогирдлари ўз очколарини 75тага етказишди, ўзаро ўйин ва тўплар нисбатига кўра "Реал"дан олдинга ўтиб олишди. Мадридликларда битта захира ўйини бор. Чемпионат тугашига 5 тур қолди. Ҳали ҳаммаси олдинда!

Испания Ла лигаси, 33-тур
23 апрель, 23:45."Сантьяго Бернабеу"
"РЕАЛ МАДРИД" - "БАРСЕЛОНА" 2:3
Голлар: 1:0 – 28 Каземиро, 1:1 – 33 Месси, 1:2 – 73 Ракитич, 2:2 – 85 Хамес, 2:3 – 90 Месси.
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 70), Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес, 82), Роналду.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Альба, Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Пако Алькасер (Андре Гомеш, 70), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (12), Умтити (39), Ковачич (81), Месси (90).
Четлатиш: Рамос (77).

Киритилди: 24.04.2017 01:40. Ўқилди: 18763 марта. Фикрлар: 62 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.