Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зидан: "Биз икки финалда ютдик, лекин бу ўтмиш"

"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан Чемпионлар Лигасининг яримфиналидан ўрин олган "Атлетико"га қарши жавоб баҳсидан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз шу кунга қадар намойиш қилган ўйинимиздан воз кечмаймиз. Сиз майдонга тушишингиз, ўйнашга ҳаракат қилишингиз ва ўйинда ютиш учун ўзингизни устун томонларингиздан фойдаланишингиз керак. Бизнинг ғоя ўзгармайди ва бизни ўйин услубимиз доим боримизни бериб ўйнашдан иборат. Ўйинчилар учун айтадиган гапим - юраётган йўлимизда олдинга интилишда давом этиш ва майдонда борини бериш. Биз ўйин услубимизни ўзгартирмоқчи эмасмиз".

Мен фақат эртанги ишимизга диққатимни қаратганман. Қолган нарсалар мени қизиқтирмайди. Биз ўйинчилар билан фақат ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. "Атлетико" ўзини қуролига эга бўлади ва биз эса шу жойгача олиб келган ўз йўлимизни давом эттиришга ҳаракат қилишимиз керак. Биз биринчи дақиқадан боримизни беришимиз керак, биз бу ҳақида биламиз".

Келажак

"Ҳозирги босқичгача келиш учун ўзимизни боримизни бермаслик адолатсизлик бўлар эди. Ўйинчилар 9 ойдан кейин ҳам ҳар куни ақлбовар қилмас профессионаллик билан шуғулланишмоқда. Лекин сиз буни ҳар 3 кунда ўйинда кўрсатишингиз керак. Бизда ҳаммаси жойидалигини кўрсатиш имконияти учун етарлича омадлимиз ва биз эртага шундай қилишда давом этишимиз керак. Адолатсизлик ёки омадсизлик максимум ҳаракат қилишга бермайди. Биз ичимизда нима бўлса ҳаммасини берамиз".

Голли серия ҳақида

"Нимага мен эртага биз гол урмаймиз, деб ўйлашим керак? Биз доимгидек ўйнашга ва гол уришга ҳаракат қиламиз".

Трансферлар ҳақида

"Трансферлар кейин бўлиши мумкин, ҳозир бундай нарсалар ҳақида гапирадиган вақт эмас. Мен фақат эртанги ўйин ҳақида ўйлаяпман. Мухлислар ўртасида нима бўлса уларнинг орасидаги гап. Биз буни тўғрилай олмаймиз. Уларни иши уларни ўртасида ва мен бунга фикр билдирмайман".

"Бу клубни тарихини инкор этиб бўлмайди. Бу катта ишларга тайёргарлик кўришда ёрдам беради. Бу биз учун катта устунлик беради ва эртага биз буни кўрсатишимиз мумкин бўлган яна бир ўйин бўлади. Биз финалга чиқиш учун қилишимиз мумкин бўлган ишларни қилишга ҳаракат қиламиз".

Ҳимоя

"Начо - марказий ҳимоячи, лекин у ҳимояни ҳар қандай нуқтасида ўйнаши мумкин ва у буни феноменал тарзда амалга оширган. Пепеда ҳаммаси жойида, биз таркибга қараймиз ва Варан ҳам ҳеч қандай муаммосиз шуғулланди. Биз сиз биладиган ўйинчилардан ташқари ҳаммамиз тайёрмиз".

Икки финалдаги ғалаба ҳақида

"Нима бўлган тақдирда ҳам, биз чиқишимиз ва ўйнашимиз керак. Биз икки финалда ютдик, лекин бу ўтмиш. Эртага биз бошқа ўйинда майдонга тушамиз. Ҳар бирида ўзининг кучли томонлари бор ва биз қилаётган ишларимизни кўрсатмоқчимиз. Икки финални ютган ҳолда бу бизни ғалабамизни таъминламайди. Агар биз шундай ўйласак, хато қиламиз".

Мураббий ва ўйинчилар муҳимлиги

"Мухлислар билан биз бир қайиқдамиз. Бу мавсумни якуни, ҳамма нарса ўйнаш учун сарфланади ва бу клубга бу ёқади. Ҳар бир ўйин - бу финал ва эртага бизда биттаси бўлади. Ундай бўлса бизда лигада қолган 3 та ўйин бор".

Биринчи ўйин

"Мен ўйинга бўлган муносабат бўйича муаммо бўлади, деб ўйламайман. Сиз футболда доим ўйнашингиз керак ва кейинги босқичга ўтиш учун ажойиб ўйин кўрсатишингиз керак. Биз ўйинга ҳотиржам етиб боришимиз керак ва бу футболни яна битта ўйини, деб ўйлашимиз керак. Биз баҳс-мунозарали нарсаларни кўп гаплашамиз, лекин бу шунчаки футбол ўйини, тамом васалом".

Таркиб

"Бизда ақлбовар қилмас жамоа бор. Бу ҳаддан ортиқ ва жуда профессионал футболчи ҳисобланадиган барча ўйинчиларни хизмати натижасидир. Мен қайиқни бошқарадиган одам бўлишга ва доим мен бошчилигимда биз ўзимиздаги бор кучимизни беришимиз кераклигини айтишга ҳаракат қиламан".

Киритилди: 10.05.2017 18:37. Ўқилди: 5571 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.