Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Америка футболини ўзгартирган одам. Қандай қилиб Девид Бэкҳем Америка юлдузига айланди?

Бэкҳем – янги МЛС асосчиси десак бўлади. Англиялик юлдуз Америка футболига бошқатдан меҳр уйғотди.

“Нима қилишни ўзи ўйласин”

АҚШга Бэкҳем жанжаллар, катта обрў-эътибор ва озгина хафа ва хурсандчилик билан келди. 2007 йилда у 32 ёшда эди. 5 йил давомида Гути, Касиляс, Раул, Зидан, Роберто Карлос, Фиго ва Роналдо каби юлдузлар билан тўп сурди. Унинг жамоасида жаҳон юлдузлари терилган бўлса-да, 5 йил давомида 2 маротаба миллий чемпионатда ғалаба қозонишди. Иккинчи чемпионлик Зидан, Роналдо ва Фигосиз бўлди. Ўша мавсум Бэкҳем учун жуда ёмон бошланди, терма жамоада сардорлик боғичини йўқотди, “Реал”нинг янги бош мураббийи Фабио Капелло билан урушиб қолиб, заҳира ўриндиғига михланди.

Шартнома тугаётганди, янгисини эса ҳеч ким таклиф қилмасди. Энг аламлиси, “қироллик клуби” спорт директори Предраг Миятович мавсум якунланганига ярим йил қолганда, футболчи билан маслаҳатлашмасдан, Бэкҳем “Реал”ни мавсум охирида тарк этишини маълум қилади. Девид бу гапдан хафа бўлиб, бир ҳафта ўтар-ўтмас МЛС клубининг бири билан 5 йиллик шартнома имзолаганлигини эълон қилади. “Реал” Бэкҳемдан ҳам кўпроқ хафа бўлади ва Фабио Капелло англиялик ярим ҳимоячини иккинчи таркиб жамоасига жўнатади: “Мавсум охиригача нима қилишни ўзи ўйласин. У энди бошқа клуб футболчиси”. “Реал” жамоасининг ишлари эса орқага кета бошлади. Клуб очко йўқотарди, рақиблар эса ўзиб кетишди. Клуб етакчилари — Раул ва Касиляс бу жанжалдан норози эди. Бэкҳемни жамоага қайтаришди.

Девид майдонда кўп тушмаган бўлса-да, биринчи ўйиндаёқ гол уради. Биринчи ўйинидан охирги тургача жамоани олдинга етаклайди. Якуний турга келиб “Реал” “Барса” билан очколарини тенглаштириб олади ва голлар фарқи эвазига чемпион бўлади.

“Реал” илтимос қилди, маошини оширишини ва трансферини қайтадан сотиб олишини айтиб ўтди. Фақат Бэкҳем қолса бўлди эди. Девиднинг ўзи ҳам қолишни истарди, бироқ принциплари сабаб Лос-Анжелесга учди.

Кумир ва Яҳудо. Бэкҳем – футболчи

Бэкҳем МЛСда ҳеч ҳам зўр ўйин кўрсатмади, жарима тўплари тепмади, 5 йил кетма-кет чемпион қилмади. Аллақачон бу ёшдан ўтганди ва кам ўйнарди (5 йил давомида 100 тадан ортиқроқ ўйин ўтказди).

Аммо у МЛС стандартларини ўзгартира бошлади. Пирло ва Кака каби юлдузлар сотиб олинди, футболчилардаги маош чеклови олиб ташланди. 2007 йилдан бери маош бериш бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ. МЛС 70 йилларда Пеле ва Бекенбауэр тўп сурган пайтлар каби яна ўса бошлади. “Гелекси” жамоаси ўйинларида Жастин Тимберлейк, Кемерон Диас, Кети Перри каби Голливуд юлдузлари пайдо бўлди. Уларнинг орқасидан оддий мухлислар ҳам кела бошлашди.

Бэкҳем бир жойда ўтира олмади, терма жамоага қайтишни ўйлади. Бунинг учун икки маротаба — 2009 ва 2010 йилларда Италиянинг “Милан” жамоасига ижара асосида ўтди. Италия сабаб МЛСда ярим мавсумни ўтказиб юборди. Қайтганда ҳам кучини аяди. Бу эса мухлисларга ёқмасди.

Мухлислар етакчиси Метт Симански бу борада шундай фикр билдириб ўтди: “У бизни сотди. Мухлислар учун кумир бўлиб қолса-да, ашаддий мухлислар учун у Яҳудодир”. Бэкҳем бу сафар хафа бўлмади. Чунки мухлис меҳри ҳамиша ўзгариб туради, уни бошқатдан қозониш қийин эмас. 2011 йилда Бэкҳем МЛСга бор эътиборини қаратди ва икки марта чемпионликни жамоасига олиб берди. Мухлислар меҳрини қайтадан қозонди. Девид 38 ёшда эди ва “ПСЖ” сафида охирги ўйинларини ажойиб ўтказиб, Франция чемпионлигини ҳам қўлга киритди.

Шундай бўлса-да, қаҳрамонимиз МЛС билан хайрлашмади. Фаолиятини якунлаганидан сўнг МЛСда “Галактикос” яратишини таъкидлади. Жамоа ташкил қилиб, МЛСга кириш учун 100-150 млн евро керак бўлади. Бэкҳем эса 25 млн евро эвазига ҳаммасини ҳал қилмоқчи эди. Аммо ҳаммаси режа бўйича кетмади. Бу уринишлар омадсиз.

Аммо бу унинг рекламадан топадиган фойдасига бу ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Бэкҳем фақат рекламанинг ўзидан йилига 60 млн евро фойда олади. Бу энг яхши кўрсаткич. Хотини билан бирга атир ишлаб чиқаради, “H&M” билан шартнома имзолайди. 3 йил олдин вискида ўз брендини ташкил қилди. Бундан ташқари, кино ва рекламаларда суратга тушмоқда. Буларнинг ҳаммаси бир қарашда футбол билан боғлиқ эмасдек, бироқ Бэкҳем буларнинг ҳаммасини боғлай олди ва ёш ўйинчиларга ўрнак бўлмоқда.

Киритилди: 20.05.2017 11:21. Ўқилди: 7823 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.