Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

16 ёшли футболчига 61 миллион евро. «Реал» адашмадими?

«Реал» яна ҳаддидан ошмоқда - болаликнинг беғубор жўшқинликларидан фориғ бўлмагани боис, вақтини Play Station ва варракларга сарфлайдиган 16 ёшли бразилиялик йигитча энг шов-шувли келишув қаҳрамонига айланди. У туфайли қизғин баҳс-мунозараларга берилиб кетган футбол жамоатчилиги мавсумнинг муҳим воқеалари - ЕЧЛ ва ЕЛ финалларини ҳам унутиб қўйишгандек, гўё.

Келишув

Дарҳақиқат, Бразилиянинг «Фламенго» клуби Винисиус Жуниор учун «қироллик клубидан» «юриб турган» пулда 61 миллион евро оладиган бўлди. Маблағнинг 45 миллиони бевосита жамоа ғазнасига, 16 миллиони эса Винисиуснинг ҳисоб рақамига тушади. Президентнинг футболчи ва агентларига бўлган ўзига хос ташаккури сифатида. Яна кимлардир бонус сифатида рағбатлантирилишини инобатга олсак, келишувнинг умумий қиймати 70 миллиондан ошади. Ваҳоланки, 16 ёшли Жуниор ҳали бирор марта профессионал даражада майдонга тушган эмас, ўтган ҳафтада «Фламенго»нинг асосий таркиби билан илк машғулотини ўтказди. Хуллас, 16га 61. Бензема Модрич ва Кроослар трансферидан қимматроқ!

Ўйини

Винисиуснинг фаолияти камтарин Сан-Гонсалу шаҳарчасида бошланди. Болакай асосий вақтини пляж ва мини-футбол майдонларида ўтказиб, «Фламенго» академиясидан жуда барвақт жой олди. Эътиборли жиҳати шундаки, Жуниор доимо ўзидан каттароқ болалар гуруҳида сабоқ олди.

Футболчи икки йилдан бери европалик скаутларнинг диққат марказида. Ўтган йили у U-15 тоифасида Судамерикано (Америка кубогининг ўсмирлар ўртасидаги турнири) мусобақасида порлаб, 6 учрашувда 6та гол урди ва чемпионлик унвонига сазовор бўлди. Бундан атиги икки ой аввал эса унинг маҳоратига ҳамон шубҳа билан қараётган мутахассисларни бутунлай ўзига оғдирди. U-17 ўртасидаги Жанубий Америка кубоги турнири амалда Бразилиянинг бенефисига айланди. Жуниор эса турнирни 7 гол билан якунлаб, энг яхши тўпурар ва энг яхши футболчи совринларига эга бўлди.

Ўз жамоадошлари орасида Винисиус жисмоний қуввати, зарбанинг кучи ва аниқлиги билан яққол ажралиб туради. Барча соҳаларда у тенгдошларидан шунчалик илгарилаб кетганки, майдонда улар Жуниорга яқинлаша олмайдилар, яқинлашганлари эса худди стол қирғоғига урилган бильярд шари каби ортга учиб кетишади. Албатта, ҳар қандай шартли Неймарнинг ўз кушандаси - Веллингтон Силваси бўлганидек Винисиусни жиловлай оладиган қўриқчи ҳам топилади. қолаверса, Жуниор ва унга ўхшаб барвақт етилган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам катта футболдан муносиб жой олавермайдилар. Футболдаги ноёб иқтидор ҳам Бразилия учун янгилик эмас. Масалан, унинг ёшида Габриэль Жезус Жуниордан кўра рангбарангроқ, шиддатли ва самаралироқ тўп сурарди.

Табиати

Винисиус - ҳақиқий бразилиялик, пляж ва карнаваллар ўғлони. Анчайин содда, бироз дангасалиги ҳам йўқ эмас. Кўпчилик тенгдошлари каби шон-шуҳратга ўч, мақтанишни хуш кўради. Икки йил аввал «Фламенго» 15 ёшли иқтидор соҳиби билан шартнома имзолаш жараёнида бир қатор муаммоларга дуч келди. Клуб соҳибининг айтишича, аввалига Жуниорга ҳам ҳамма қатори стандарт битим таклиф этишган. Футболчи рад этган. Кейин унга ўсмирлар учун ўта манфаатли шартномани таклиф этишган. Лекин бу сафар ҳам рад жавоби олинган. Ниҳоят, учинчи уринишда ақл бовар қилмас даражадаги баҳода келишувга эришилган. Табиийки, ҳар қандай ноёб иқтидор соҳибининг ортида манфаатпараст ота ёки агент туради. Винисиус ортида эса бутун бир жамоа - Traffic компанияси турибди. Ҳа, бир пайтлари «Барселона»га Кейррисонни тиқиштирган ўртачи.

Дарвоқе, Жуниор аслида «Барселона» сафидан жой олишга яқин турганди, каталонияликлар январь ойида Винисиус ва «Фламенго» вакиллари билан музокарага киришишган, Бартомеу трансфер учун 30 миллион евро ажратган, футболчи эса «Барселона-Б» сафида майдонга тушиш тадоригида эди. Айни ўша пайтларда футболчи Play Stationда фақат «Барса»ни танлар, Мессини Роналдудан кучлироқ, деб ҳисобларди.

Бироқ кутилмаганда «Реал» пайдо бўлиб, вазиятни бутунлай ўзгартириб кетди. Баҳони 15 миллионга оширган Перес «Фламенго» соҳибининг қалин дўстига айланди. Кейин футболчининг ота-онаси ва агентларини 16 миллион билан сийлашни лозим топди. Шу тариқа Роналду Мессидан кучлироқ бўлиб қолди. Нима учун Перес бунчалик саховат кўрсатмоқда?

Жанубий Америка чемпионати (U-17) - Жуниор фаолиятидаги ягона, лекин ўта ёрқин турнир. Ўша мусобақада Карлос Амадеу ўз шогирдини «қора ишлар»дан озод этиб, фақат гол уриш вазифасини юклади. Терма жамоа Винисиус учун тўп суради, у эса натижани таъминлайди. «Реал»да Криштиану Роналду шу вазифани адо этмоқда. Демак, португалиялик ҳужумчи ўрнини айнан Жуниор тўлдира олади. Перес эса айнан шундай ворисни излаб юрганди. Бу йўлда маблағини аямай, мақсадга эришди. Ҳа, пул бўлса, чангалда шўрва!

Киритилди: 31.05.2017 14:18. Ўқилди: 17728 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.