Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Криштиану Роналдунинг бизнес-империяси

Forbes ўтган йил якунларига кўра «Реал» форварди Криштиану Роналдуни дунёнинг энг кўп пул топадиган футболчиси сифатида эълон қилди: Клубдаги шартнома ва турли бонуслар унга 52 млн. евродан кўпроқ маблағ олиб келди, қўшимча тижорат битимлари эса – яна 30 млн. евро. Бу жаҳоннинг энг машҳур баскетболчиси ЛеБрон Жеймс натижасидан 10 млн. еврога кўп. Айни дамда Роналдунинг бизнеси кенгайишда давом этмоқда.

Реклама шартномалари

Криштианунинг ҳамкорлари орасида Nike ажралиб туради: Экипировка ишлаб чиқарувчи компания Роналду 18 ёшга тўлганида португалияликнинг биринчи шахсий ҳамкори бўлган. Томонлар ҳамкорликдан шунчалик мамнунки, хатто Роналду Nike билан бир умрлик шартнома тузди – йилига 22,5 млн. евро. Бу йўл билан Криштиану миллард доллардан ортиқ маблағ ишлаши мумкин.

Роналду Nike билан бир умрлик шартнома тузган учинчи инсонга айланди – бунгача Майкл Жордан ва ЛеБрон Жеймс бу муваффақиятга эришган. Криштиану интернетда машҳур бўлгани туфайли Америка гиганти у билан ҳамкорлик қилади: ҳомийлик шартномаларининг аудитига мослашган Hookit платформаси Роналдунинг Nike номи ёдга олинган ижтимоий тармоқлардаги 347 та рекламасини 469 млн. еврога баҳолаган. Оддий мисол: Евро-2016да Португалия ғалабасидан сўнг Роналду «Инстаграм»га жойлаган сурат (1,75 млн. лайк, 13 минг изоҳ) 5,5 млн. еврга баҳоланди.

Роналду спорт соҳасида интернетда рақиби йўқ етакчи: «Фейсбук»даги ўқувчилари 120,5 млн., «Инстаграм»да 96,3 млн. ўқувчи уни кузатади, «Твиттер»да эса – 51,1 млн. Португалиялик 2016 йилда ўқувчилари сонини 65 млн. кишига оширди.

Роналдунинг бошқа ҳомийлари билан муносабатлар узоқ давом этмади. 2009 йилда у Дэвид Бекхэм ўрнига ARMANI юзига айланди – бу йилига 1 млн. евро олиб келади, шартнома муддати 2019 йилда тугайди. Португалиялик ўша вақтдан бери мотор мойи ишлаб чиқарувчи Castrol билан ҳамкорлик қилади – аввалига гонорар йилига 2 млн. евро эди, аммо вақт ўтиши билан даромад 6 млн.га етди.

Роналду мана учинчи йил Tag Heuer брендини реклама қилади. Ҳозиргача келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти, аммо Криштиану бу ҳамкорликка ўзи қизиқиш билдиргани аниқ, чунки у сифатли соатлари жуда яхши кўради: Унинг уйида 50 та турли моделдаги соатлар мавжуд. 2014 йилда у «Реал»нинг барча футболчи ва ходимларига нархи 8 минг евро бўлган соатлар совға қилди.

Аммо Роналдунинг ҳамма шартномалари ҳам мамнуният билан қабул қилинмайди. 2013 йилда у фастфуд тармоғи KFCни реклама қила бошлади: Бу ҳомий учун фойдали келишув бўлди, бренднинг номи машҳурликка эришди ва савдо ҳажми ошди. Роналду имиж ҳуқуқи учун йилига 2 млн. евро оларди, аммо унинг ҳамма мухлислари ҳам тўғри овқатланиш мухлиси бўлган футболчи номаълум қўшимчалар солиб фастфуд сотувчи брендни реклама қилишига тушунмаган. Айнан шу сабаб туфайли шартнома узайтирилмади.

Роналдунинг бошқа ҳамкорлари орасида қуйидаги брендлар бор – Clear шампуни, Emirates авиакомпанияси, Herbalife қўшимчалари, Soccerade ичимликлари (йиллик даромад 3-4 млн. еврони ташкил қилади).

Мобил илова ва музей

Бизнесни ривожлантириш учун янги бозорларга чиқиш ва янги аудиторияни эгаллаш керак. Бу борада 2016 йил Роналду учун омадли келди: У «Реал» ва Португалия терма жамоаси билан Европанинг муҳим турнирларида ғолиб бўлди ва «Олтин тўп»ни қўлга киритди.

Роналду Осиё бозорини забт этиш учун «Валенсия» эгаси Питер Лимга тегишли бўлган, «Mint Media» компаниясига ўз образини ишлатиш ҳуқуқининг 60%ни пуллади. Қолган 40% «Реал»га тегишли. Ўтган йилнинг март ойида бу катта бўлмаган можаро келтириб чиқарди: Шартнома бўйича Роналду 1 млн. евро эвазига Туркияга келиб, маҳаллий операторнинг янги мобил интернет технологияси тақдимотида иштирок этиши керак эди. Португалияликка клубда дам олиш имкони берилди, аммо уйида қолди – фақат Роналду лабараторияда ясалган киборг сифатида тақдим этилган реклама ролиги билан чекланишга тўғри келди.

Империя қурилишининг бир қисми PR-ривожлантириш бўлди. Масалан, Криштиану ҳаёти ҳақида суратга олинган фильм қўшимча даромад келтирди: Фильмда Clear реклама қилиб кетилган.

Роналду рақамли даврга ҳам эътибор бермоқда – масалан, Евро-2016 пайтида барча интернет-дўконларда Ronaldo Kick’n’Run ўйини пайдо бўлди.

Роналдунинг асосий PR-лойиҳаси 2013 йил Мадейрада очилган музей бўлди. 400 кв. метр жойни эгаллаган музейда футболчи ҳақида ҳамма нарсани билиб олишингиз мумкин – «Спортинг»даги илк кубокларидан тортиб то тўртта «Олтин тўпи»гача. 2017 йил март ойининг охирида Криштиану яна олға қадам ташлади: Энди Мадейранинг асосий аэропортига унинг номи берилди.

Меҳмонхона ва тренажер заллар

Олдинроқ Криштиану Португалиянинг энг йирик меҳмонхоналар тармоғи Pestana Hotels ҳамкорига айланган эди: CR7 бренди остида Мадрид, Мадейра, Лиссабон ва Нью-Йоркда тўртта йирик меҳмонхоналар ишлайди. Лойиҳанинг умумий нархи 75 млн. еврога баҳоланмоқда ва Роналду бу ерда фақат бренд элчиси эмас, балки тўлақонли инвестор сифатида иштирок этади: У керакли бўлган маблағнинг ярмини ажратди (37 млн. евро) ва лойиҳа акцияларининг 50 фоизини қўлга киритди.

«Бу ҳаётимдаги энг йирик бизнес-лойиҳа. Асосий мақсад – оиламнинг келажагини таъминлаш» – дейди Роналду.

Мадейра ва Лиссабондаги биринчи икки меҳмонхона тайёр. Мадейрадаги меҳмонхона йўлаги футбол майдони услубида ишланган, файеда гол нишонланаётган суратлар мавжуд. 48 та номернинг ҳар бирида Роналдунинг расми ўрнатилган. Лиссабонда бундай эмас, аммо тренажер зали Роналду услубидаги машғулотларни таклиф этади.

«Бу меҳмонхоналар мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Мадейрада туризм ўн йилликнинг асосий даромадига айланди, туризим бизнеси Португалия иқтисодига сезиларли хисса қўшмоқда. Бу бизнесга қизиқишим бор» – дейди Роналду.

2017 йилнинг бошида Мадридда CR7 бренди остида Crunch Fitness тренажер зали очилди. Америка тармоғи Европанинг энг машҳур инсони ёрдамида қитъа бозорини эгаллашни умид қилмоқда. Бу сарфланган катта пулларнинг даромади тезроқ қайтишига ёрдам беради: Ҳар бир клуб очилишига бир млн. евродан кўпроқ маблағ кетмоқда. Роналду билан ҳамкорликда 2017 йил яна иккита тренажер заллари очилади.

2012 йилда Роналду Mobitto иловасига инвестиция киритган. Унинг ёрдамида сиз яқин орадаги дўконлардан оптимал нархдаги маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Солиқлар билан муаммолар

Кўплаб муваффақиятли бизнесменлар сингари, Роналду ҳам солиқ тўламаслик айби билан тўқнаш келди. Гап шундаки, 2014 йилгача спортчилар Испанияда даромадларининг 24,7 фоизини давлат ғазнасига тўлашган. Аммо кейин янги қонун имзоланди ва солиқ 43% га етди.

Агар Football Leaks лойиҳасининг аноним хакерлари тақдим этган ҳужжатларга ишонадиган бўлсак, агент Жорже Мендеш Роналду учун фойданинг катта қисмини сақлаб қолиш схемасини яратган: Барча реклама шартномалари даромад солиғи 12,5% бўлган Ирландиядаги «даллолар» орқали тузилган. Бу Криштиануга 75 млн. еврони сақлаб қолишга имкон берган.

Роналду нафақат айбловларни рад этмоқда ва хафа ҳам бўляпти: «Қамоқларда гуноҳсизлар кўп ва мен ҳам ўзимни уларнинг бири сифатида ҳис қиляпман. Ёмон иш қилмаганимни биламан, мени эса жиноятда айблашмоқда. Бунақаси ҳеч кимга ёқмайди».

Криштиану жаҳоннинг энг бой спортчисига айланиб бўлди, аммо сайёрамизнинг энг машҳур инсонлари орасида тўртинчи. Империя ўсиши учун сабаб бор.

Киритилди: 01.06.2017 22:43. Ўқилди: 13521 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.