Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ювентус» ва «Реал»да ўйнаган футболчилар

Европа футболининг энг нуфузли соврини Чемпионлар Лигаси финалига ҳам саноқли кунлар қолди. Хабарингиз бор, 2016/17 йилги мавсум Чемпионлар Лигасида Туриннинг “Ювентус”и ва Мадриднинг “Реал”и куч синашади. France Football нашри икки клуб сафида ўйнаган 10 футболчини эслаб ўтди.

Рўйхат қуйидагича:

Зайниддин Зидан

Дастлаб, Франциянинг “Канн” ва “Бордо” клубларида ўз маҳоратини тоблаган Зидан 1996 йилда Европани забт этишга отланди. Унга таркибида термадаги жамоадоши ҳам Диде Дешам ўйнайдиган “Ювентус” маъқул келди. Туринликлар сафида беш мавсум ўтказган Зидан 212 ўйинда майдонга тушди, 1998 йилда жаҳон чемпиони бўлди. Кейинчалик эса “Реал”нинг янги Галактикоси сафида Луиш Фигу, Девид Бекхем, Роналдулар билан бир сафда “Реал” шаънини ҳимоя қилди.

Гонсало Игуаин

2006 йилда эндигина 18 ёшни қаршилаган Игуаин «Реал» сафига “Ривер Плейт”дан келиб қўшилди. Қисқа муддат давомида асосий ҳужумчи бўлган Игуаин Бенземанинг келиши ортидан ўз ўрнини йўқотиб қўйди. 2013 йилда Италия чемпионатига равона бўлган аргентиналик ҳужумчи дастлаб “Наполи” шарафини ҳимоя қилди. Ўтган мавсум бошида эса катта маблағлар эвазига “Ювентус” Игуаинни ўз таркибига қўшиб олди. Ҳозирча “Кекса синьора” таркибида Игуаиннинг ишлари кўнгилдагидек кетмоқда.

Алваро Мората

«Реал» тарбияланувчиси Мората асосий жамоада ўз ўрнини топиши жуда қийин кечди. 2010-2014 йиллар оралиғида Мората «Реал» сафида бор-йўғи 52 учрашувда иштирок этди. Кейинчалик “Ювентус”га кўчиб ўтган Мората жуда ёрқин ўйинларини намойиш этди ва “Реал” раҳбарияти дарҳол ўз тарбияланувчисини ортга қайтарди. Бу мавсумда Алваро Ла Лиганинг 26 учрашувида иштирок этди ва ўз ҳисобига 15 голни ёздириб қўйди.

Сами Хедира

«Штутгарт»нинг собиқ аъзоси 2010 йилги Жаҳон чемпионатидаги ўзининг ишончли ўйинлари билан Европанинг гранд жамоалари назарига тушган Хедира якунда «Қироллик клуби»ни танлади. Мадрид жамоасида беш мавсумни ўтказган германиялик футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйиши ортидан «Ювентус»га равона бўлди. Ушбу мавсумда Миралем Пянич билан майдон марказида ажойиб жуфтликни ҳосил қилган Хедира «Реал»га қарши финалда ўз маҳоратини такрор намойиш қилса, ажаб эмас.

Фабио Каннаваро

2006 йилда Италия сафида жаҳон чемпиони бўлган Каннаваро «Реал» сафига келиб қўшилди. Испанияда тўлиқ уч мавсумни ўтказган ҳимоячи бир қатор совринларга, жумладан «Олтин тўп» совринига эга чиқди. Ҳимоячи ўз фаолиятини Дубайнинг «Ал-Аҳли» жамоасида якунлади.

Эмерсон

Фабио Капелло қўл остида “Рома”да ўйнаган Эмерсон мураббийи билан “Ювентус”га кўчиб ўтди. “Ювентус”да ҳам икки мавсум бирга фаолият юритган бразилиялик ҳимоячи 2006 йилда “Реал”га кўчиб ўтишди. Бироқ, янги жамоасида Эмерсоннинг ишлари у қадар яхши кечмади ва Италияга, бу сафар “Милан”га бориб қўшилди.

Луис Дел Сол

«Бетис» сафида 6 мавсумни ўтказган Луис дел Сол «Реал» аъзосига айланди. «Реал» билан бир қатор совринларни ўзиники қилиб олган Дел Сол 1962 йилда “Ювентус”га келиб қўшилди. Дел Сол «Ювентус»да ўйнаган илк испаниялик футболчига айланди ва бу жамоа учун 8 мавсум ўтказди.

Микаэл Лаудруп

1982 йилги мавсумда Даниянинг «Брондби» сафида 38 учрашувда 24 гол урган 19 ёшли Лаудрупни «Ювентус» «илиб кетди». Бироқ, Лаудруп Италия А Церийасида сурункали жароҳатлари боис кутилган ўйинни намойиш эта олмади ва «Барселона»га келиб қўшилди. Каталонияликлар сафида «қайта очилган» даниялик футболчи ажойиб даврни бошидан кечирди. Бироқ, кутилмаганда Лаудруп кейинги фаолиятини «Реал»да давом эттирди. Илк мавсумидаёқ, «Реал» билан Испания чемпионлигини нишонлади.

Роберт Ярни

«Торино» сафида икки ажойиб мавсумни ўтказган Ярни клубнинг азалий рақиби «Ювентус»га ўтиб кетди. «Кекса синёра» билан Ярнининг саргузаштлари узоққа чўзилмади. Туринликлар сафида атиги бир мавсум ўтказган хорватиялик ҳимоячи жамоани тарк этди. 1998/99 йилги мавсумда эса Ярни «Реал» сафида ҳам ўйнашга улгурди.

Николя Анелка

Роберт Ярни каби Анелканинг ҳам «Реал» ва «Ювентус»даги фаолияти қисқа кечди. Мадридликлар сафида бир мавсум ўйнаган Франциялик ҳужумчи, туринликлар сафида атиги 6 ой ўйнади. Футболчилик фаолияти давомида бир қанча клубларда ўйнаб чиққан Анелка «Ювентус» сафида А Церийа чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 02.06.2017 13:00. Ўқилди: 9729 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.