Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ювентус»-«Реал»: Барчаси ҳақида батафсил!

Бугун Кардиффдаги «Милениум» стадионида Европа Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Испаниянинг «Реал» ва Италиянинг «Ювентус» клублари ўзаро баҳс олиб боришади. Мадридликлар ўтган йили финалга чиқиб, «Атлетико»ни мағлуб этишганди. «Юве» эса 2015 йилги финалда «Барселона»га имкониятни бой берган.

Жорий мавсум мусобақада 78та жамоа иштирок этди. Умуман олганда, турнир 62-марта ўтказилмоқда. Чемпионлар Лигаси деб аталгандан буён 25 йил ўтди.

Илк бора турнир 1955-1956 йиллар мавсумида ўтказилган. 1990-1991 йиллар мавсумига қадар мусобақа Чемпионлар кубоги деб аталган.  УЕФА расмий сайтидаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 1991-1992 йиллар мавсумида охирги марта Чемпионлар Кубоги ўтказилган. Ўшанда турнир формати ўзгарган ва «плей-офф» тизимидан гуруҳ тизимига ўтилган. Айнан ўшанда мадҳия ва эблема пайдо бўлган. Айрим статистик сайтлар айнан ўша мавсумдан бошлаб турнирни Чемпионлар Лигаси деб юритишади. 1992-1993 йиллар мавсумидан бошлаб мусобақа расман ҳозирги номи билан аталади.

Турнирда 22та клуб зафар қучган. Шундан 12таси бир мартадан кўп ғалаба қозонган. Испания жамоалари мусобақада 16 марта бош совринни кўтаришган. Совринларни ютиш борасида «Реал» рекордчи ҳисобланади - 11 марта. Чемпионлар Лигаси деб аталган 1992 йилдан буён бирорта клуб турнирда қаторасига икки марта ғолиб бўлмаган. Умуман олганда, охирги марта «Милан» қаторасига икки марта зафар қучган - 1989 ва 1990 йилларда.

Европа Чемпионлар кубоги 1955 йили Франциянинг L~Еquipe нашри журналисти Габриэл Ано томонидан ташкил этилган. Англия матбуоти 1954 йили «Спартак» ва «Гонвед»ни мағлуб этган «Вулверхэмптон Уондерерс»ни қитъанинг энг кучли клуби деб атаган. Айнан ўшандан сўнг Анода минтақада халқаро турнир ташкил этиш ғояси туғилган. Журналист ўз газетаси орқали кучли клубни аниқлаш учун уй- сафар тизимида мусобақа ўтказиш лозимлигини айтган. Бир кундан сўнг у турнирнинг бўлажак лойиҳасини чоп этган. 1955 йилнинг январида эса дастлабки Европа Чемпионлар кубогига старт берилган.

Шу тариқа Чемпионлар Кубоги 1992 йилга қадар давом этди. Олдинлари мусобақада фақат мамлакат чемпионлари ва турнирнинг амалдаги ғолиби иштирок этарди. 1997-1998 йиллар мавсумидан бошлаб, айрим мамлакатларнинг иккинчи ўринни олган жамоалари ҳам мусобақада қатнаша бошлашди. Албатта, бунда федерациянинг УЕФА коэффициентлар жадвалидаги ўрнига эътибор қаратилган. Айни пайтда эса коэффициентлар жадвалининг юқори ўринларидаги мамлакатларнинг тўрттадан жамоалари ЕЧЛда иштирок этади.

1960-2004 йиллар давомида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан жамоа Либертадорес кубоги эгасига қарши Қитъалараро кубок учрашувида майдонга тушарди. Айни пайтга келиб ЕЧЛ ғолиби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Мукофот жамғармаси

2015-2016 йиллар мавсумидан бошлаб УЕФА Чемпионлар Лигасига чиққан ҳар бир жамоа учун 2 миллион евродан мукофот берилади. Гуруҳ босқичида иштирок этган жамоалар эса 12 миллиондан олишади. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун 1,5 миллион, дуранг учун эса 500 минг евро берилади. 1|8 финалга йўл олган ҳар бир жамоа 5,5, чорак финалга чиққанлар эса 6 миллион евродан олишади. Ярим финалчиларга 7 миллиондан берилади. Финалчига 10,5 миллион тегса, ғолиб 15 миллион евро олади.

Мукофот пуллари қуйидагича берилади:

Биринчи саралаш раунди: 200 000 евро

Иккинчи саралаш раунди: 300 000 евро

Учинчи саралаш раунди: 400 000 евро

Саралашнинг финал босқичида мағлуб бўлган жамоалар: 3 млн. евро

Саралашнинг финал босқичида ғолиб бўлган жамоалар: 2 млн. евро

Гуруҳ босқичидаги иштирок учун: 12 млн. евро

Гуруҳдаги ҳар бир ғалаба учун: 1,5 млн. евро

Гуруҳдаги ҳар бир дуранг учун: 500 000 евро

1|8 финал: 5,5 млн. евро

Чорак финал: 6  млн. евро

Ярим финал: 7 млн. евро

Финалчи: 10,5 млн. евро

Ғолиб: 15 млн. евро

Ҳомийлар

Лига ташкил этилганда, бир қарор чиқарилган. Унга кўра, турнир ҳомийларининг сони саккизтадан ошмайди. Келишувга биноан бу компаниялар майдонда 4тадан реклама шитига эга бўлишади ва ўйинларнинг танаффус пайтида реклама вақтига эга бўлишади.

Айни пайт қуйидаги компаниялар ЕЧЛнинг ҳомийлари ҳисобланишади:

Nissan

Heineken

MasterCard

Adidas

UniCredit

Gazprom

Pepsico

PlayStation

Соврин

ЕЧЛда ғолиб чиққан жамоа кубокни ўз музейида 10 ой сақлаш ҳуқуқига эга. Шундан сўнг совға сифатида кубокнинг кичрайтирилган нусхаси берилади. Мусобақада қаторасига 3 марта ёки умумий ҳисобда 5 марта ғолиб чиққан жамоа кубокни бутунлай ўзиники қилиши мумкин.

Биринчи Чемпионлар кубоги L~Еquipe газетаси томонидан ишланган. «Реал» дастлабки бешта турнирда ғалаба қозонгани боис кубокни доимий ўзиники қилган.

Кейинги кубок дизайн жиҳатидан биринчисидан фарқ қилган. Уни бернлик заргар Юрг Штадельманн ясаган. Кубокнинг баҳоси 10 минг Швейцария франкини ташкил қилган. Бўйи 62 см. оғирлиги: 7,5 кг. бўлган. Кейинги кубокларни тайёрлашда айнан шундан нусха олинган.

Кубокни бутунлай сақлаш олтита клубга насиб қилган. Улар қуйидагилар:

«Реал» - қаторасига 5та ғалабадан сўнг (1960)

«Аякс» - қаторасига 3та ғалабадан сўнг (1973)

«Бавария» - қаторасига 3та ғалабадан сўнг (1976)

«Милан» - 5та ғалабадан сўнг (1994)

«Ливерпуль» - 5та ғалабадан сўнг  (2005)

«Барселона» - 5та ғалабадан сўнг (2015).

Турнир тўпурарлари:

Криштиану Роналду (Португалия) 103та Лионель Месси (Аргентина) 94та Рауль (Испания) 71та Рууд ван Нистелрой (Голландия) 56та Карим Бензема (Франция) 51та Тьерри Анри (Франция) 50та Альфредо Ди Стефано (Испания) 49та Андрей Шевченко (Украина) 48та Златан Ибрагимович (Швеция) 48та

Энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:

Икер Касильяс 172 Хави 151 Рауль 149 Райан Гиггз 145 Паоло Мальдини 145 Криштиану Роналду 138 Карлес Пуйоль 128 Роберто Карлос 127 Кларенс Зеедорф 125 Пол Скоулз 124

Киритилди: 03.06.2017 11:35. Ўқилди: 10006 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.