Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Криштиану Роналду: «Муваффақият барчамизники» (интервью)

Мадриднинг «Реал» клуби беш йиллик танаффусдан сўнг Испания чемпионлигини қўлга киритди. Сўнгги учрашувини Малагадаги «Ла Росаледа» стадионида ўтказган «қироллик клуби»нинг ишончли ғалабаси ёдингизда бўлса керак?

Чемпионлик ўйинидан сўнг журналистлар жамоа етакчиси Криштиану Роналдунинг фикрлари билан қизиқди.

Жисмоний ҳолати ҳақида

- Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва кучга тўлганман. Бу йил сўнг­ги турларга юқори формада етиб келдим. Олдинлари бундай бўлмасди. Шу боис ҳам ҳозирги ҳолатимдан хурсандман.

Ла лига ҳақида

- Ла лига - оғир турнир. Сўнгги турда ғалаба қозониш - катта бахт. Чемпионат давомида энг яхши жамоа бўлдик. Айни пайт бу лаҳзалардан роҳатланяпмиз.

Бош мураббийнинг услуби ҳақида

- Зидан ажойиб ишни амалга оширди. У жамоани ақл билан бошқарди, барча ўйин амалиётига эга бўлди. Бу эса бизга қўл келди. қайси футболчи майдонга тушмасин, яхши ўйин намойиш қилди. Ҳаммамиз бахт­лимиз. Бунинг сабабчиси эса Зидандир.

Ротацияга тушиши ҳақида

- Жамоамиздаги ҳар қайси футболчидан кўра кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим. Зидан туфайли жорий мавсум етти-саккизта ўйин кам ўтказдим. Бу эса менга ёрдам берди, ўз ўрнида голларим билан жамоага ёрдам бердим. Лекин Ла Лигадаги ғалаба - бу бутун бир жамоанинг муваффақияти. Биз ҳамжиҳатликда, мураббийлар штабининг саъй-ҳаракати туфайли зафар қучдик. Бир сўз билан айтганда, Ла лигадаги муваффақият - барчамизники.

Мавсумнинг финал қисмига тайёргарлик ҳақида

- Бунга махсус тайёрландим. Албатта, кўпроқ майдонга тушишни истайман. Лекин бироз тин олиш ақлли қарор бўлди. Мазкур масалада Зидан билан ҳам, физиотерапевтлар билан ҳам гаплашдим. Айни пайтга келиб бу қарор ўз кучини кўрсатди. Аввалги йиллардаги ҳолатимни бу йилгисига солиштириб кўрдим. Албатта, катта фарқни сезяпман. Совринлар учун курашишимиз ойдек равшан эди. Шунга ўзимни тайёрлаб келдим.

Мавсум ҳақида

- Бу мавсум жамоа ва шахсан мен учун ажойиб ўтди. Тарихий воқеа бўлишига оз қолди. Ҳар ҳолда шунга тайёрланяпмиз.

Зайниддин Зидан ҳақида

- У мен бирга ишлаган мураббийлар орасида энг яхшисими ёки йўқми буни аниқ айта олмайман. Чунки таққослашни ёмон кўраман. Лекин Зидан шубҳасиз, ажойиб ишни амалга оширди, футболчилар ва мураббийлар штаби билан тил топиша билди. Ундан кўп нарса ўргандим. Олдинлари футболчи Зиданга ҳавас қилардим, энди эса мураббий Зиданга.

«Дубл»сиз кечган 59 йил ҳақида

- Жорий мавсум якунида нохуш анъанага чек қўйиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Кардиффда қийин финал бўлиши аниқ. Лекин ҳозир қувониш вақти. Ахир охирги беш йилда илк бор миллий чемпионатда зафар қучдик. Буни нишонлаш керак.

Танқидлар ҳақида

- Мени яхши билмай туриб, муҳокама қилишлари жаҳлимни чиқаради. Шу боис ҳам телевизор кўрмайман, матбуотни кузатмайман. Акс ҳолда, эркин ҳаёт кечира олмасдим. Турли уйдирмаларни тарқатаётганлар аслида вазият қандайлигини билишмайди. Лекин мен ҳақимда худди жиноятчидек гапиришади. Футболдаги танқидлар безовта қилмайди. Чунки улар натижаларимга қараб баҳо беришади. Бироқ ҳаётда нима қилишимдан қатъий назар, танқид ёғдиришаверади. Албатта, фаришта эмасман, ўзимни ёмонман ҳам деёлмайман. Оилам, онам, ўғлим бор. Шу боис, менга нисбатан бундай салбий муносабатда бўлишлари ёқмайди. Аслида, умуман аҳмоқлик қилмайман.

Бешинчи олтин тўп ҳақида

- Бу ҳақда ўйламайман. Барча индивидуал совринлар жамоадошлар ёрдамида ютилади. Клубдошларим ажойиб мавсумни ўтказишди. Барча ўз улушини қўшди. Шу боис ҳам Ла лигадаги ғалаба - барчамизники.

Киритилди: 03.06.2017 11:46. Ўқилди: 6118 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.