Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қаҳрамон Асланов мақоласи: «Ҳамма кўриши шарт»

Бир қараганда, ҳар йилги каби финал, лекин чуқурроқ қараганда, бугунги ўйинда мухлисларни ўзига жалб қилиши керак бўлган бир қанча сабаблар бор. Нафақат “Реал” ва “Ювентус” мухлисларини, балки барча футбол мухлисларини.

Биринчидан, икки финалчи бошқа бошқа лигаларда тўп сурадилар. Сўнгги тўрт йилда уч марта финал бир давлат вакиллари иштирокида ўтганини эътиборга олсак, бугунги ўйиннинг аҳамияти янада ошади. Ҳар холда, бу жамоалар ҳар доим ҳам бир-бирларига қарши майдонга тушавермайдилар, турли мактаб, турли услуб – қизиқ бўлиши шубҳасиз.

Иккинчидан. Очиғи, охирги марта қачон икки финалчи бу қадар бир-бирига мос бўлганини эслай олмайман. Менимча, 2009 йилги финалда ("МЮ" – "Барселона") шундай бўлганди. Тўғри, кейинги ҳар бир финал ўзига хос тарзда тенг курашларга бой ўтган, нолиш керак эмас, аммо ўйиндан олдинги мақомдан келиб чиқсак, барибир жамоалардан бири фаворитроқ бўлган. Испан финалларида ҳам, Бундеслига курашида ҳам. Ҳозир эса, ҳар икки жамоанинг имконияти деярли тенг кўрилмоқда.

Учинчидан, эътиборга арзирли хос ҳолатлар етарлича кўп. Зидан собиқ жамоаси “Ювентус”га қарши. Игуаинми ёки Бензема? Буффон ниҳоят ҳеч қачон юта олмаган мана шу совринини юта оладими? “Ювентус”нинг сўнгги 4 финални бой бергани, “Реал”нинг эса, ҳеч қачон финалларда мағлубиятга учрамагани – хўш, бу анъана давом этадими? Биттадан ортиқ жамоа билан тўрт марта ЕЧЛ ғолиблиги биринчи марта кимга насиб этади – Роналдугами ёки Дани Алвешгами? Бундай саволлар албатта, ҳар қандай футбол мухлисини қизиқтириши табиий.

Тўртинчидан, бугун бир қатор анъаналар бузилиши. рекордлар қайд этилиши мумкин. Агар “Реал” бугун ғалаба қозонса, ЕЧЛ ни қаторасига икки йил ютган илк жамоа бўлиб тарихга киради. Бундан олдин, ўз вақтида, “Милан”, “Аякс”, “Ювентус”, ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари бундай натижага яқин келишган, аммо иккинчи финални бой бергандилар. Биз ниҳоят мана шу анъананинг бузилишини кўра оламизми ёки ростан ҳам жуда оғир вазифаси бу? Яна бир эътиборли жиҳат, агар бугун Криштиану Роналду гол урса, ЕЧЛ нинг уч финалида гол урган илк футболчига айланади. Бу ҳам ажойиб кўрсаткич.

Бешинчидан, олтинчидан, еттинчидан…Саккизинчидан… Аслини олганда, сиз мана шу сайтда мана шу фикрларни ўқиб ўтирибсизми, футбол мухлисисиз, сизга бундай ўйинни алоҳида реклама қилиш ҳам шарт эмас. Ахир бу финал, ахир бу Европа Чемпионлар лигаси! Мусобақанинг мусиқасининг ўзиёқ сизни телевизор қаршисига михлайди, бунга аминман.

Қаҳрамон Асланов

Киритилди: 03.06.2017 15:26. Ўқилди: 7202 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.