Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Нореал Мадрид»

Европа матбуоти ЕЧЛ финали ҳақида нима ёзди? Зиданнинг сўзлари, Роналдунинг рекорди ва Хамес Родригеснинг қайғуси – жаҳон оммавий ахборот воситалари диққат марказида. Каталониядаги янгиликлар эса асосан Эрнесто Вальвердега тааллуқли бўлди. ЕЧЛ финали Европанинг ўнлаб спорт нашрларида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Championat.com кўҳна қитъадаги журналистларни кўпроқ қайси мавзу қизиқтирганини билиш мақсадида етакчи газета ва журналлар сарлавҳаларига эътибор қаратди.

ESPN: Роналду маррада

Мазкур мақолада португалиялик юлдузнинг илк сов­ринини айнан Кардиффдаги «Миллениум» стадионида қўлга киритгани ҳақида ёзилган. Бу воқеа 2004 йили содир бўлиб, якунда «Манчестер Юнайтед» Англия кубоги соҳибига айланганди. «Ўшанда ҳакамнинг финал ҳуштагидан сўнг Роналду тажрибали жамоадошларидан муваффақиятни қандай нишонлаш лозимлигини сўраганди. Ҳозир эса ўша стадион саҳнасининг марказидан жой олиб, шерикларига ўрнак бўлмоқда. Уни тўхтатиш имконсиз».

Marca: Тақдир ёқимтойлари; Европа қироллари; Тарих яратувчилар

Мадрид портали финални онлайн тарзда ёритди, финал ҳуштагидан сўнг 20га яқин мақола тайёрлади. Асосан, кўпчиликка маълум фактлар эътироф этилди: ЕЧЛдаги 12-ғалаба, Роналдунинг голлари, Зиданнинг қаторасига икки марта муваффақият қозонгани, илк бор совриннинг ҳимоя қилингани... Дарвоқе, журналистлар Хамес Родригеснинг стадионни ҳаммадан олдин тарк этиб, биринчи бўлиб автобусга ўтирганини кўришган. Афсус!

AS: 12

Газетада учрашув ҳисоботи ва «Реал»нинг йилни юқори натижа билан якунлагани ҳақида ёзилган. Сайтда эса «Роналду «Олтин тўп»га қўл узатмоқда» сарлавҳали мақола жойланди. Яна бир нечта рақамлар: португалияликнинг фаолиятидаги 600тадан ортиқ гол, олтинчи марта ЕЧЛнинг энг яхши тўпурари бўлиши, жорий мавсум Чемпионлар Лигаси чорак финалидан бошлаб рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилиши: рекорд ортидан рекорд.

Sport: Вальверде Бельеринни олиб келмоқчи

«Реал» Мадрид ғалабасининг Каталония матбуотида ёритилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Мана, Sport буни амалда исботлади. Нашр муқовасида азалий рақибнинг 12-ғалабаси учун кичкина жой ажратилди. Уларни Эктор Бельериннинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги кўпроқ қизиқтиради. Сайтда эса чемпионликнинг нишонланиши тартиби келтириб ўтилган. Шунингдек, ушбу нашр «Реал» муваффақияти билан боғлиқ ҳангомаларни ҳам чоп этди. Улар орасида кулгилилари кам, аммо йўқ эмас.

Mundo Deportivo: Тарихий Зидан

Каталониянинг бошқа бир машҳур нашрида эса ҳаммаси жойида: муқовадан Зайниддин Зидан жой олди. Сайтда бироз бошқача манзара кузатилди: худди Sport нашридаги каби Мадриддаги нишонлаш маросими анонси, ижтимоий тармоқлардан олинган ҳангомалар тўплами. Эътиборлиси, Mundo Deportivo берган мемлар нисбатан яхшироқ чиқди. Улардан бирининг таржимасини келтириб ўтмоқчимиз:

- Отажон, қайси жамоа жаҳонда энг кучли?

- Албатта, «Барса», ўғлим!

- Унда нега биз бугун «Ювентус»га ишқибозлик қиляпмиз? Бир ҳафта аввал «Атлетико», унгача «Бавария»­ни қўллаб-қувватлагандик.

GazzettaDelloSport: Бу - қарғиш

«Юве»нинг биринчи бўлимдаги ажойиб ўйини ишонч бағишлади. Аммо кейинги 45 дақиқаликда «Реал» барча умидларни йўққа чиқарди», - таҳририятдагилар Массимилиано Аллегрининг шогирдларини танаффус пайти руҳлантира олмаганини таъкидлашдан ташқари, мағлубиятни мистикага йўйишди.

Football Italia: «Ювентус»га ҳукм чиқарамиз

Сарлавҳа анча қўпол чиққанига қарамай, мақолада «Ювентус»ни ёмонламай, аксинча, жамоанинг ёнини олишган. Туринликларнинг уч йил аввалги таркиби билан ҳозиргиси солиштирилиб, ўша финалдан сўнг «Кекса синьора»да анча ўсиш кузатилгани таъкидланган. Мағлубият «Реал»нинг кучи билан боғланди, аммо муаллиф бугунги «Ювентус»нинг келажаги порлоқлигига ишонади.

BBC: Ғаройиб «Реал»

Бу нашр айрим статистик маълумотларни келтириб ўтди.

«Реал» - ЕЧЛ тарихида 500тадан ортиқ (ҳозир Чемпионлар кубогидагисини қўшмаса 503тага етди) гол урган дастлабки клуб.

Криштиану Роналду - ЕЧЛнинг учта финалида тўп киритган илк футболчи.

Зайниддин Зидан - қаторасига икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан биринчи мураббий.

Sky Sports: Роналду «Реал»ни буюклик сари етакламоқда

Таъкидлаш жоизки, Британиянинг учта нашри «Реалдаги қаҳрамонлар ҳақида чиқиш қилди. Мақолада асосий эътибор ўйиннинг боришига қаратилган. Ўз навбатида, «Ювентус»даги совуққонлик ва хотиржамлик алоҳида эътироф этилди. Аммо мадридликлар уюштирган босимга Аллегри жавоб қайтаролмади. Шунингдек, Хуан Куадрадонинг четлатилиши ҳақида ёзилган.

Parisien: Зидан - Европа қироли

Ушбу мақолада Криштиану Роналдунинг хизматлари ҳам мақтовга лойиқ кўрилган, аммо асосий эътибор Зиданга қаратилган. Жамоадаги ҳамжиҳатлик, тактик сюрпризлар, ақлли ротация, хотиржамлик ва ишонч - ҳеч нарса назардан четда қолмади.

L~Equipe: «Нореал Мадрид»

Ва якунда - Франциянинг энг обрўли спорт газетаси. Нашрда ҳам, сайтда ҳам асосий ролда яна Зидан, у билан кичик интервью чоп этилди. Унда «Реал» устози шундай фикр билдирди: «Мен бахтлиман, мавсум ўйлаганимдан ҳам муваффақиятли кечди. Бу финал - энг юқори чўққи. Финалда тўртта гол уриш - кам учрайдиган ҳолат. Аммо биз ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр эдик ва ажойиб ўйин ўтказдик. Тарихдаги энг яхши мураббийлардан бири? Менга шунчаки, буюк клубда фаолият юритиш бахти насиб этди. Ҳа, кўп тер тўкдим. Аммо асосийси - жамоанинг кучи. Қўл остингда шундай футболчилар бор экан, ишлаш анча енгиллашади».

Киритилди: 09.06.2017 11:21. Ўқилди: 13342 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.