Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хамес - қийинчиликларни енгиб, мағлуб бўлган “Реал” юлдузи

Хамес Родригес Мадридни тарк этмоқда. Испаниянинг ОАВ хабарларига кўра, яқин орада Хамес “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолаши керак. Аслида, Хамес шу кунга етишиш учун қанчадан-қанча қийинчиликларни бошдан кечирганди.

90-йилларда Колумбия давлати жуда нотинч эди. Оддий халқ жуда ҳам қийналарди, давлат эса Пабло Эскобар исмли наркобаронни ҳеч ҳам ушлай олмасди. Пабло Эскобар ўз давлатини нималар қилмади. Портлатди, наркоманияни юзага келтирди. Мана шу шароитда Кукута шаҳарчасида кичкинтой Хамес Родригес ўсиб-улғайган.

3 ёшли Хамес онаси билан бирга пулсиз қолади. Отаси уларни ташлаб, бошқа аёлга уйланади. “Мен уни умуман эслай олмайман. У бизни ташлаб кетганидан сўнг хабар олишга ҳам келмаган”, – дея эслайди Хамес. Бироқ Хамеснинг онаси боласи оч қолишига йўл қўймайди ва кун кўриш учун пул топишга ҳаракат қилади. Тез орада аёл бошқа эркакка турмушга чиқади. “Мен ҳеч қачон уни ўгай ота сифатида кўрмаганман. У менинг ҳақиқий отам. Усиз мен ҳеч нимага эриша олмасдим”, — дея эслайди Хамес. 5 ёшли Хамес биринчи маротаба отаси билан машғулотга чиқади ва ўз иқтидорини отасига кўрсатади. Бундан ҳайратланган ота дарров видеога тушириб, клубларга жўнатади. Жавоб эса ўзини кўп куттирмади.

Йилдан-йилга Хамеснинг иқтидори шу даражада билиниб келдики, 14 ёшидаёқ “Энвигадо” жамоасининг асосий таркибига тушадиган бўлди. Бундай иқтидорни кўздан қолдиришнинг ўзи бўлмасди. 2008-йилда Хамес Аргентинанинг “Банфилд” жамоаси билан шартнома имзолайди ва кейинги мавсумда тарихий чемпионликни қўлга киритади.

18 ёшга тўлгач, Родригес олий ўқув даргоҳига дастурлаш йўналишига ўқишга киради. Бир неча вақт у ўқиш билан профессионал футболни бирга олиб кетишга вақт топа олади. Бироқ “Порту” жамоаси сафига ўтганидан сўнг ўқишни ташлашига тўғри келади. Футбол сабаб Хамес дарсларда қатнашишга қийналади. “У аъло баҳоларга ўқиши мумкин эди, бироқ яхши баҳога ўқирди”, – дея таъкидлаганди Хамеснинг ўқитувчиси. Хамеснинг ўзи эса ҳали ҳам олий маълумот эгасига айланиш ниятида футболчилик фаолиятини тугатганидан сўнг ўқишни давом эттирса керак.

Хамесни бутун дунё 2014 йилда танишни бошлади. Колумбия терма жамоаси ўз ўйини билан бутун дунёни ҳайратга солди ва кўнглидан жой эгаллади, Хамес эса Колумбиянинг етакчиси ва тўпурарига айланди. Чемпионатдан сўнг “Интер” тезроқ Хамесни ўз сафида кўришга ҳаракат қилди, аммо “Реал” чаққонроқ чиқди. Хамес кейинчалик “қироллик клуби”га ўтганидан жуда ҳам афсусланди.

Уни Карло Анчелотти жамоага таклиф қилганди ва марказдаги ҳужумларнинг ҳаммаси Хамес бошчилига ўтарди. Кейинги йил клубга Рафа Бенитес келганидан сўнг Хамес жамоа учун жуда ҳам керакли ўйинчи эканлигини таъкидлади, холос. Аслида эса Родригес захира ўриндиғида қолиб кетди. Ҳатто ўзининг юқори спорт формасига эга эканлигида ҳам Рафа уни захирада қолдирарди. Тез орада бош мураббий алмашди ва Зинеддин Зидан келди. Бироқ вазият ўзгармади ва Хамес асосий таркибга кира олмади.

“Зидан нима учун мен билан бундай муносабатдалигидан хабарим йўқ”, – дея ахийри ўз эътирозларини айтди Хамес. Қарийб ҳар машғулотда асосий таркибда тушиш бўйича Хамес Зидан билан баҳслашиб қоларди. Мана шу жанжалларнинг биридан сўнг Хамес “Реал”ни тарк этишга қарор қилади.

Хамес учун ҳозирда энг яхши вариант бу “Манчестер Юнайтед”. Нафақат Хамес учун, балки унинг азоб чеккан севимли рафиқаси Даниэл Оспина учун ҳам жуда яхши бўлади.

Киритилди: 16.06.2017 12:51. Ўқилди: 16559 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.